Сурхондарё вилоят Касбий таьлимни ривожлантириш ҳудудий бошқарма
Download 12.28 Kb.
|
кафолат хат
Сурхондарё вилоят Касбий таьлимни ривожлантириш ҳудудий бошқарма бошлиғи Р.В.Саломовага Олтинсой педагогика коллежи директори Н.Т.Менгнорова томонидан К А Ф О Л А Т Х А Т Мен Менгнорова Нуржамол Тошпўлатовна Олтинсой педагогика коллежи директори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 июлдаги ПФ-6257 сонли “коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш ,давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтриш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони талаблари билан танишман. Келгусида ўз иш фаолиятимда очиқлик,ошкоралик ва шаффофликни таьминлайман.Бундан ташқари, давлат бошқарувида самарадорли ва таьсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишда фаол иштирок этаман. Шунингдек, бошқарма ҳамда ўқув муассасасининг нуфузини тушунтиришга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийиламан, хизмат ваколатларини бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофат,фойда фойда ёки совға олмасликка ваъда бераман. Хусусан,одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этаман,беғараз ва холис бўламан ,ҳар қандай коррупцион ҳолат аниқланганда зудлик билан раҳбарга ва тегишли ҳуқуқ-тартибот идораларига ўз вақтида хабар бераман. Бошқарма ва унинг тизимига қарашли ўқув муассасаларида фаолият юритаётган,раҳбарлар ҳодимлар,ўқитувчилар ва бошқа фуқаролардан пора олмасликка, таъмагирлик қилмасликка ва коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлишга ва унга қарши аёвсиз курашишга кафолат бераман. Олтинсой педагогика коллежи директори: Н.Т.Менгнорова Download 12.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling