Сурхондарё вилоят Қорақўлчилик ва яйлов хўжаликларини ривожлантириш уюшмаси раиси Р. Худойбердиевга


Download 13.49 Kb.
Sana11.02.2023
Hajmi13.49 Kb.
#1189070
Bog'liq
Бобозанги



Сурхондарё вилоят Қорақўлчилик ва
яйлов хўжаликларини ривожлантириш
уюшмаси раиси
Р. Худойбердиевга


ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Сизга ушбу хат орқали маълум қиламанки, Сурхондарё вилоят Олтинсой туман “Бобозанги” фермер хўжалиги кўп йиллардан бери фойдаланиб келаётган ҳамда “Оқ-олтин воҳа чорвачилик” МЧЖ томонидан ажратиб берилган яйлов ва лалми ерларда Лукка маҳалласи фуқароси Омонов Аъзам бошчилигида шахсий манфаатларини кўзлаб шу маҳаллада яшовчи фуқароларнинг чорва молларини боқтириб фермер хўжалигининг яйлов ва лалми ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб пайҳон қилган эди. Ушбу масалани ўрганиб менинг фермер хўжалигим манфаатларини ҳимоя қилиб уларга нисбатан қонуний чоралар кўриш учун тегишли юқори турувчи идораларга мурожаат қилган эдим. Ҳозирги кунда фермер хўжалигим барча яйлов ва лалми ерлари қайтариб олиб берилди, қонунбузарлик ҳолатларига нисбатан тегишли органлар шуғулланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар белгиланди.


Мен раҳбарлик қилаётган “Бобозанги” фермер хўжалиги фаолияти тўлиқ тикланиб ажратиб берилган барча яйлов ва лалми ерлар ўз жойида қолдирилди, Лукка маҳалласида яшовчи фуқароларнинг чорва моллари учун ўзига тегишли ҳудуддан яйлов ерлари ажратиб бериш чоралари кўрилди ҳамда фермер хўжалиги яйлов ерларига чорва молларини олиб келмаслигига келишилди.
Бобозанги” фермер хўжалиги фаолиятига тўсқинлик қилган ҳолат қайд этилса тегишли органларга мурожаат қилишим менга тушунтирилди.

Бобозанги” фермер хўжалиги


раҳбари: Ж. Азимов
Download 13.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling