Сурхондарё вилояти Ангор халқ таълими бўлими мудири Мамадияров Номоз Тўхтамишевичнинг 2018-2019 ўқув йилида амалга оширилган ишлар таҳлили


Азиз ўқитувчилар, халқ таълимининг жонкуярлари!


Download 113 Kb.
bet6/6
Sana28.12.2022
Hajmi113 Kb.
#1009219
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мудир маърузаси янгиси

Азиз ўқитувчилар, халқ таълимининг жонкуярлари!
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, ўкувчилар эришаётган натижаларни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида “Конституция - бахтимиз пойдевори” кўрик-танлови ўтказилди. Танловнинг мактаб босқичи жорий йилнинг 30 октябригача ўтказилди. 2018 йилнинг 8 ноябр куни тумандаги 2-умумий ўрта таълим мактабида “Конституция-бахтимиз пойдевори” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда 2-4 синфлар ўртасида диктант, 5-7-синф ўқувчилари ўртасида ижодий баён, 8-11-синф ўқувчилари ўртасида иншо, 5-7-синф ҳамда 8-11-синф ўқувчилари ўртасида тасвирий санъат асарлари танловлари ўтказилди.
Умумтаълим мактабларининг 2-11 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган ушбу танловда 43 та мактабдан 223 нафар ўқувчилар иштирок этишди. Танловда 1, 2, 3, 5, 9, 12, 13, 23, 24, 26, 28, 29-умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари фаол иштирок этишди. Танловнинг 2-4-синфлар ўртасида ўтказилган диктантлар йўналиши бўйича 2-мактабнинг 3-синф ўқувчиси Темирова Фотима (ўқитувчиси Азимова Дилрабо), 24-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Хасанова Саида (ўқитувчиси Қаршиева Дилором)лар 1-ўринни, 1-мактабнинг 2-синф ўқувчиси Анварова Асилабону (Худойбердиева Наргиза), 17-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Бозоров Қувончбек (ўқитувчиси Йўллиева Райхон) 2-ўринни, 7-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Жўраева Мухлиса (ўқитувчиси Қаюмова Муниса), 19-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Равшанова Азиза (ўқитувчиси Қурбонов Оқбой), 22-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Бахтиёрова Санонур (ўқитувчиси Жабборов Шухрат), 27-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Қодиров Абдулла (ўқитувчиси Алмардонова Мавжуда), 29-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Сафарова Сарвиноз (ўқитувчиси Қодирова Райхон) 3-ўринни, 5-7-синфлар бўйича 3-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Неъматуллаева Манзура (ўқитувчиси Рўзиева Дилафруз) 1-ўринни, 2-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Холмуродова Севинч (ўқитувчиси Кўчкинова Зайнаб), 23-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Жўраева Комила (ўқитувчиси Мўминова Шарофат) 2-ўринни, 5-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Йўлдошева Севинч (ўқитувчиси Исмоилов Боҳодир), 9-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Ўрозмаматова Нозима (ўқитувчиси Сувонова Дилфуза)лар 3-ўринни, 8-11 синфлар ўртасида ўтказилган иншолар танлови бўйича 5-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Хурсанова Маҳлиё (ўқитувчиси Бердимуродова Дилшода) 1-ўринни, 3-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Нуриддинова Умида (ўқитувчиси Чориева Зебо), 24-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Эшмуродова Асила (ўқитувчиси Эргашева Гулчехра) 2-ўринни, 12-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Валмуродова Наргиза (ўқитувчиси Бобомуродов Қахрамон), 26-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Аллабердиева Нилуфар (ўқитувчиси Хўшбоқова Наргиза)лар 3-ўринни, 5-7 синфлар ўртасида ўтказилган тасвирий санъат йўналаши бўйича 25-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Файзуллаева Моҳинисо (ўқитувчиси Нормуродов Исоқ) 1-ўринни, 3-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Шодмонова Зоҳида (ўқитувчиси Ақбердиев Шухрат), 29-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Аллаёров Акмал (ўқитувчиси Чориева Сабоҳат), 41-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Гулбоев Аваз (ўқитувчиси Аллазова Меҳринисо)лар 2-ўринни, 11-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Арслонов Гелдек (ўқитувчиси Сайтиев Рустам) 3-ўринни, 8-11 синф тасвирий санъат йўналиши бўйича 11-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Маликова Назира (ўқитувчиси Сайтиев Рустам) 1-ўринни, 3-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Мусурмонқулов Бекзод (ўқитувчиси Ақбердиев Шухрат), 12-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Эшқувватова Юлдуз (ўқитувчиси Қулсоатов Эркин), 24-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Хўжамбердиев Рамазон (ўқитувчиси Қулсоатова Фотима) 2-ўринни, 2-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Хўшбоқов Диёрбек (Яхшиева Фароғат), 8-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Турдиева Маржона (ўқитувчиси Ҳакимқулов Абдурауф), 28-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Абдураҳмонова Зиёда (ўқитувчиси Шукуров Суннат) лар 3-ўринни эгалладилар.
Ҳурматли таълим фидоийлари!
Тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари педагог ва раҳбар ходимларининг касбий ва педагогик маҳоратлари ҳамда уларга методик ёрдам бериш, илғор иш тажрибалардан унумли фойдаланиш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ангор туманида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 6 январдаги “Аниқ, табиий, гуманитар ва филология фанларидан таянч мактабларини ташкил этиш ҳақида”ги 6-сонли буйруғи таянч мактаблари ташкил этилди.
Тумандаги 2-мактабда математика, 1-мактабда информатика, 11-мактабда физика, 23-мактабда биология, 3-мактабда тарих, 5-мактабда география, 24-мактабда она тили ва адабиёт, 35-мактабда рус тили ва адабиёт, 28-мактабда кимё фанидан таянч мактаблари ташкил этилди. Тумандаги таянч мактаблари “Аниқ, табиий, гуманитар ва филология фанларидан таянч мактаблар фаолиятини ташкил этиш ва уларда ҳаракатдаги ўқув машғулотларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида ташкил этилди. Ҳар бир мактабда машғулотларни ўтиш учун тренерлар тайинланди, гуруҳлар ташкил этилди ҳамда журналлар юритилди. Ўқув машғулотлари ҳар ойда икки марта методик кунларда ўтказилди. Ҳафтанинг душанба куни математика, информатика, сешанба куни она тили ва адабиёт, рус тили, чоршанба куни кимё, биология, физика, пайшанба куни география ва тарих фанларидан ўқув машғулотлари ўтказилди. Ўқув машғулотлари учун керакли техника воситалари, методик адабиётлар ҳамда канцельярия маҳсулотлари билан таъминланди.
Ангор туман халқ таълими бўлимида педагог ва раҳбар ходимларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини ошириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Таълим муассасалари педагог ходимлари анъанавий ва масофавий тарзда ўз билим ва малакаларини ошириб келишмоқда. 2019 йилнинг олти ойи давомида 165 нафар педагог ходимлар Термиз Давлат Университети қошидаги педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш вилоят марказида педагог ходимларни малака ошириш курсидан ўтказилди ҳамда режа 111,5 % га бажарилди. Лекин, 6 нафар педагог ходимларимиз чиқиш тестларида етарли балл тўплай олмасдан, малака ошириш сертификатини олиша олмади. Уларни янги ўқув йилида ўз ҳисобидан қайта курсдан ўтказиш режалаштирилди.
Таълим тизимини модернизациялаш орқали ёш авлодни ҳар томонлама етук, билимдон, маънавий жиҳатдан баркамол қилиб вояга етказиш, юрт учун муносиб фарзандларни тарбиялаш ҳамда таълим мазмуни сифат-самарадорлигини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим соҳасига оид Фармон, Қарорлари ҳамда Халқ таълими вазирлигининг буйруқларини пухта ўзлаштириш, 2018-2019 ўқув йилининг 1 ярим йиллиги натижаларини чуқур таҳлил этиш, йўл қўйилган камчиликлар сабабларини аниқлаш, 2018-2019 ўқув йилининг 3-чорагидан бошлаб уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш, мультимедиа воситаларидан унумли фойдаланиш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратларини янада ошириш, илғор тажрибаларни тарғиб қилиш, таянч мактаблар фаолиятини кенгайтириш мақсадида 2019 йил 4-5-6 январь кунлари умумий ўрта таълим мактаблари ва ўқитувчиларининг ўқув-амалий семинарлари ташкил этилди.
2019 йил 4 январь куни тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида директор ва унинг ўринбосарлари ўртасида ўқув семинари ўтказилди. Унда 2018-2019 ўқув йилида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди ҳамда ўқув йилининг кейинги ярим йиллигида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди. Ушбу семинарда туман халқ таълими бўлими шўъба мудирларининг ҳамда 2018-2019 ўқув йилида паст натижа кўрсатган таълим муассаса раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
2019 йил 5-6 январь кунлари тумандаги 2, 3, 5, 24, 35-умумий ўрта таълим мактабларида фан ўқитувчиларининг таянч мактаби семинар машғулотлари ўтказилди. Муҳтарам Президентимизнинг Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Халқ таълими вазирининг буйруқларини мазмун моҳияти, ҳозирги кун талаблари асосида дарс ўтиш усуллари, ўқитувчиларнинг иш хужжатларнинг юритилиши аҳволи, дарс ўтиш жараёнида илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш усуллари, ўқитувчиларни АКТ саводхонлигини ошириш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Ўтказилган ўқув машғулотларида 739 нафар педагог ходимлар иштирок этди.
Aнгор туман халқ таълими бўлими томонидан вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи томонидан 2019 йил 12 январда тасдиқланган “Термиз шаҳар ва барча туман халқ таълими бўлимларига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг “Маҳорат дарс”ларини ўтказиш” графиги асосида 2019 йил 16-17 январь кунлари тумандаги 21-, 29-умумий ўрта таълим мактабларида мактаб директорларининг маҳорат дарслари ўтказилди.
Тумандаги 21-, 29-умумтаълим мактабларида мактаб директорларининг “Маҳорат дарслари” ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилди. Ушбу тадбирда 1, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 11, 12, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 23, 24, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 38, 39, 40, 3-ДИУ мактаб директорлари томонидан очиқ дарслар ташкил этилди. Ташкил этилган дарслар туман халқ таълими бўлими методистлари, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари, методист-ўқитувчилар ҳамда мактаб директорлари томонидан таҳлил қилинди. Мактаб директорлари дарс жараёнида АК технологияларидан фойдаланган ҳолда таълим беришнинг турли методларидан фойдаланишди. Таҳлил натижаларига кўра намунали деб топилган дарслар туман миқёсида оммалаштиришга тавсия этилди.
Маҳорат дарсларида 4-мактаб директори Ш.Авазов, 23-мактаб директори Д.Хамраева, 30-мактаб директори Р.Дўсмуродова, 33-мактаб директори Г.Рахмонқулова, 34-мактаб директори Ч.Хамраев, 40-мактаб директори Ё.Эрмуродов, 14-мактаб директори вазифасини бажарувчиси С.Маматовларнинг дарслари намунали деб топилди.
Туман халқ таълими бўлими мудири томонидан тасдиқланган режа жадвали асосида 2019 йил февраль-март ойларида тумандаги 11, 14, 16, 17, 18, 22, 31, 32, 38, 39, 40-умутаълим мактабларида фанлар бўйича ўқув семинарлари ўтказилди. Ўқув-семинарлари методик кунларда ўтказилди. Ўтказилган тадбирларда фан ўқитувчилари томонидан очиқ дарслар ташкил этилди. Ушбу тадбирларда ўқитувчилар ўзарор тажриба алмашишди ҳамда ўқув-семинари ўтказилган умумтаълим мактабларига амалий-методик ёрдамлар берилди.
2019 йил 6 март куни 3-умумтаълим мактабда физика фани ўқитувчилари ўртасида “Физика фанини ўқитишдаги долзарб муаммолар” мавзусида вилоят ўқув-амалий семинари ўтказилди. Ушбу семинарга Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи И.Сапаров, туман Ҳокими ўринбосари Ж.Чориев ва бошқа ташкилот вакиллари иштирок этишди. Бундан ташқари, вилоятимиздаги барча туманларнинг мудир ўринбосарлари, фан методистлари, физика фани бўйича тренер ўқитувчилари ҳамда 11-синф иқтидорли ўқувчилари иштирок этишди. Ушбу тадбирда туманимиздаги умумтаълим мактаблари томонидан физика фани, ўқувчиларнинг техник ижодкорлиги ҳамда халқ амалий санъати намунали бўйича кўргазмалар ташкил этилди. Ушбу тадбирда 1-мактаб физика фани ўқитувчиси Рахимова Фароғат, 5-мактаб физика фани ўқитувчиси Турсунов Отабек, 11-мактаб физика фани ўқитувчиси Жумақулов Исмоил, 28-мактаб физика фани ўқитувчиси Жанаева Шоиралар томонидан маҳорат дарслари ўтилди. Вилоятимизнинг турли туманлдаридан келган педагог ходимлар томонидан дарслар таҳли қилинди ҳамда намунали деб топилди. Бундан ташқари вилоятимиздаги туманлардан келган ўқувчилар ўртасида офлайн тест машғулотлари ўтказилди. Ушбу тадбирда 33-мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари З.Рўзиқулова, 28-мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Р.Икромова, 9-мактаб директорининг маъанавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Д.Сувоновалар томонидан тайёрланган соҳа ходимларининг ҳужжатларини юритиш бўйича тавсиялари семинар иштирокчилари томонидан маъқулланди. Техник ижодкорлик йўналиши бўйича 2, 3, 34-мактаб ўқувчилари томонидан яратилган ижод маҳсуллари иштирокчилар эътиборига сазовор бўлди.
Умумтаълим муассасалари педагог ходимларинининг касбий ва педагогик маҳоратини ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Туман халқ таълими бўлими фан методистлари 2019 йил 27-28 июнь кунлари Термиз шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида ўтказилган Республика ўқув-семинарида иштирок этишиб, таълим тизимидаги барча янгиликлардан хабардор бўлишди. Шу мақсадда, Август ойида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларига халқаро баҳолаш тизими, компетенциявий ёндашувга асосланган ўқув дастарлари ҳамда кейинги икки йил ичида таълим тизими бўйича қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар бўйича тушунчалар берилди.
2019 йил 1-10 август кунлари тумандаги 1-умумтаълим мактабида филология, аниқ ҳамда табиий фан ўқитувчиларига халқаро баҳолаш тизими бўйича ўқиш ташкил этилди.
Кенгаш олдидан ўтказилган фанлар йўналишидаги шўъба йиғилишларида ўқитувчиларнинг мақсади таълим-тарбия жараёнидаги муаммоларни ҳал этиш, таълим-тарбия ишларини такомиллаштириш, таълим жараёнига илғор педагогик технологияларни киритишга қаратилди. Йиғилишлар олдидан аниқ мақсад ва вазифалар қўйилди. Зеро, иштирок этган ҳар-бир ўқитувчи 2018-2019 ўқув йили учун ўз иш режаларига асос олсин. Ўқув йили давомида ўқитувчи ана шу мақсадларни рўёбга чиқариш йўлида фидокорона меҳнат қилсин.
Мустақил мамлакамиз равнақи йўлида, ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялашда ўз ҳиссаларини қўшишлари педагоглар олдидаги шарафли бурчдир. Барчамизнинг мақсадимиз, ривожланиш йўлидаги эзгу ниятларимиз битта - келажак авлодни баркамол этиб тарбиялашдир. Халқ таълими ходимлари бу ишларни бажаришда ўз билимлари ва кучларини аямайдилар.
Азиз дўстлар, мен ўз номимдан, халқ таълими ходимлари номидан яқинлашиб келаётган мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллиги байрами ва билимлар куни билан сизларни табриклайман. Янги ўқув йилингиз муборак бўлсин. Ёш авлодни замон талаблари даражасида маънавий баркамол инсон этиб тарбиялашдек машаққатли аммо шарафли ишларингизга улкан зафарлар тилайман.


Ҳамиша соғ ва омон бўлингизлар!





Download 113 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling