Сурхондарё вилояти Ангор тумани Прокуратурасига Қизириқ тумани “Заробод” маҳалласида яшовчи фуқаро Бекпўлатова Мақсуда томонидан


Download 19.09 Kb.
bet1/2
Sana09.06.2023
Hajmi19.09 Kb.
#1472996
  1   2
Bog'liq
ариза ангор


Сурхондарё вилояти Ангор тумани Прокуратурасига
Қизириқ тумани “Заробод” маҳалласида яшовчи фуқаро Бекпўлатова Мақсуда томонидан
МУРОЖААТНОМА
Мен Бекпўлатова Мақсуда Бахтиёр қизи 2002-йил Қизириқ туманида туғилганман, маълумотим ўрта, 2022-йил 11-март куни Ангор туманидаги “Навбахор” маҳалласида яшовчи фуқаро Бобониёзов Достон билан қонуний хужжатлардан ўтиб турмуш қурдим. Турмуш ўртоғимнинг оиласи 5 кишидан иборат эди. Турмушимиз давомида мен уларни кўнглини қолдирмасдан яшаб юрган эдим. Қайнонам Давлатова Малоҳат жуда инжиқ, жанжалкаш қандай вазиятда бўлмасин уларнинг кўнгилларига қараб харакат қилганман. 2022 йил 27 июн кун соғлигим бўлмаганлиги сабабли қайнонам даволанишга кетган эди, мени ота онамни чақиришди ва қайнонам телефонда Қизириқ туманига бориб даволансин бизнинг Ангор туманимиздаги касалхоналар хозирги вақтда таъмирлашда деб айтди. Қайнонам хар-хил сўзлар билан хақорат қилиб камситар эди. 2022 йил 29 июн куни мени 5 хафталик хомиламни ривожланмай қолди, мен Қизириқ туман тиббиёт бирлашмаси Гинекология бўлимига келиб текширувдан ўтдим хамда мени уша ердаги врач Омонгул опа текшириб кўрди, менга боланг ичингда ўлиб қолган хозир олиб ташламасак ўзингни соғлигинга қаттиқ таъсир қилади деб айтди ва мен рози бўлдим, менга болани тушириш учун 5 дона таблетка берди, мен ушбу таблеткаларни ичдим ва ичимдаги ривожланмай қолган бола тушди.
Мен Ушбу касалхонада 10 кун давонландим мен даволаниш даврида турмуш ўртоғим ёки қайнонам келиб бирор маротоба хабар олмади, аксинча касалхонадан чиққанимдан сўнг ахволим ўртача эди ўша ахволда мени турмуш ўртоғим Бобониёзов Достон телефон қилиб чариди, кел орани очиб оламиз деб айтди. Турмуш ўртоғим Бобониёзов Достон телефонда менга ота онанг ва акаларинг билан бирга кел деб чақирди. Кейин биз бордим борганимизда қайнонам Давлатова Малохат ўғлим Бобониёзов Достон билан сени яшатмайман нарсаларингни олиб кет деб жанжал қилди. Турмуш ўртоғим Бобониёзов Достон ва қайнонамни онаси Фотима момо келиб менга неварамни лух дегансан кафема-кафе, барма-бар бош яланг юргансан деб тухмат қилди. Ушбу тухматларга қарамасдан мени ота онам ва акаларим қайнонам хамда турмуш ўртоғимдан кечирим сўраб мени ташлаб кетишди. Кейин мен ушбу оилада турмушим бузилмаслиги учун қанчалик қийин бўлмасин хар қандай хақоратларга чидаб яшаб келдим ва мен 2022 йил 23 август куни қайнонам хомилам борлиги сабабли касалхонага ётқизди, даволаниб чиқдим. 2022 йил 18 сентиябр куни соғлигим ёмонлашганлиги сабабли кеч пайт Шеробод туман тиббиёт бирлашмасидаги Зулқарнай деган исмли врачга олиб боришди. Кейин ушбу врач хеч қандай текширувдан ўтказмай мени 5 ойдан кейин хомиласи нобуд бўлади, хозир зудлик билан тушириш керак акс холда 4 йил фарзандсиз бўлмай кетади деб айтди мен рози бўлмадим. Эртаси куни мени ота онамга телефон қилиб келингизлар маслахатли гап бор деб чақирди ва ота онам келди. Қайнонам ота онамга қизингизни кеча Шеробот туманига олиб бориб врачга кўрсатдик ушбу врач қизингизни боласини тушириш керак акс холди 4 йил фарзандсиз бўлиб кетади деди. Қизингиз мени айтганимни қилмаяпти сизлар айтингизлар деди. Мен ота онам ва Қайнонам билан Термиз шахридаги вилоят туғруқхонасидаги Нурхон опа деган врачга олиб кирғизди хамда мени Нурхон опа текширувдан ўтказди. Қонимда тож инфекция чиқди. Шунга қарши дори-дармонлар ёзиб берди хар ой кўригимга келасан деди. Мен ота онам билан биргаликда Қайнонамни уйига бордик ва Қайнонам ота онамга қизингизни олиб кетинг уйингизга олиб бориб даволатинг деб юборди. Ота онам 10 кун даволатди қайнонам бир кун хам хабар олмади. Шундан сўнг 2022 йил 29 сентиябр куни мени Қайнонам уйига кирғизмай хақоратлаб чиқариб юборди.
Шу кундан эътиборан мени уйга киргизмади. Мен бир неча маротаба ота онам билан бориб йиғлаб оиламни тиклашга харакат қилдим лекин бўлмади. Мен ота уйимда 6 ой даволаниб 2023 йил 11 март куни фарзандли бўлдим. Шунда мендан турмуш ўртоғим ёки қанонам ва қайнотам хам бирор маротоба хабар олмади. Дадам қайнотамнинг олдига бориб неварангизни гувохномасини олинг деб айтди, улар менга невара хам керакмас келин хам керакмас фамилиямизни бермаймиз деди. Шундан сўнг 2023 йил 8 апрел куни онам қариндошларимизни қайнонамни онаси Фотима момонинг уйига боришди улар менга хар хил тухматлар ва куракда турмайдиган гаплар билан хақоратлаган. Мақсуда келиб нарсаларини олиб кетсин, биз неварамиз Достонни уйлантирдик хозирда неврам Россия давлатида изидан унаштирилган келинни хам жунатамиз туй қимаймиз биринчи заксини хам кестирмаймиз, махалла хам қонун хам ўзимман деб айтган. Шундан сўнг уйдагиларим мени қариндошларим қайтиб келди ва барча булган гапларни ота онамга айтди қизингизни яшатмас экан деди қариндошларим. Хурматли прокурор сиздан илтимос мени қонуний химоя қилиб ижобий хал қилиб беришликда амалий ёрдам беришларингизни сўрайман.
Хурмат билан ожиза аёл



Download 19.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling