Сурхондарё вилояти Ангор тумани Прокуратурасига Қизириқ тумани “Заробод” маҳалласида яшовчи фуқаро Бекпўлатова Мақсуда томонидан


Download 19.09 Kb.
bet2/2
Sana09.06.2023
Hajmi19.09 Kb.
#1472996
1   2
Bog'liq
ариза ангор

Бекпўлатова Мақсуда Бахтиёр қизи

Сурхондарё вилояти Ангор тумани Прокуратурасига
Қизириқ тумани “Заробод” маҳалласида яшовчи фуқаро Бекпўлатова Мақсуда томонидан
МУРОЖААТНОМА
Мен Бекпўлатова Мақсуда Бахтиёр қизи 2002-йил Қизириқ туманида туғилганман, маълумотим ўрта, оиламизда 5 нафар фарзандмиз. 2022-йил 11-март куни Ангор туманидаги “Навбахор” маҳалласига турмушга чиқдим. Турмуш ўртоғим Бобониёзов Достон билан турмуш қурдик. Турмуш ўртоғимнинг оиласи 5 кишидан иборат эди. Турмушимиз давомида мен уларни кўнглини қолдирмасдан яшаб юрган эдим. Қайнонам Давлатова Малоҳат жуда инжиқ, жанжалкаш қандай вазиятда бўлмасин уларнинг кўнгилларига қараб харакат қилганман. Камчиликларимни топиб кунда жанжал кўтариб туришди. Турмуш ўртоғимга урдирар, хар-хил сзлар билан хақорат қилиб камситар эди. Мени турмуш ўртоғим севгани учун хар қандай тухмат хақоратларини камчликларни енгиб ўтишга харакат қилдим.
Малохат опани оналари, сингиллари хам бизнинг оиламизга аралашар эди. Биринчи хомилам 5 хафталикда ривожланмай қолди. Қайнонамнинг онаси билан Тошкентга даволанишга кетган қайнонамнинг синглиси Райхон хола уйдагиларни онам ва отамни телефон орқали чақирди. Ангор туманининг шифохонаси таъмирланишда эди. Қайнонам рухсати орқали мени Қизириқ туманидаги шифохонага юборишди. Қизириқ тумани тиббиёт бирлашмаси гинекология бўлимида ривожланмай қолган хомиламни тушириб 10 кун давомида даволандим. Қурбон номози олдидан куёвим онамлар Тошкентдан даволанишдан қайтишмоқда деб ота-онанг билан келгин деб айтди. Отам, онам ва акам бирга мени олиб боришди. Улар қизинг билан бирга яшамайди деб айтишди. Сабабини сўраганимизда хижобини ечган деб жанжал қилишди. Ота-онам узур сўрашди ва куёвим хам бирга яшашини айтди ва мен яна бирга яшай бошладим. 2022-йилнинг август ойида Ангор тумани шифохонасида ётиб даволнадим. Шу йилнинг сентябр ойида безовта бўлганим сабабли Шеробод туманидаги Зулқарнай исимли врач кўригига олиб боришди. Мени врач обдон текшириб гаплашиб врач мени хомиламни зудлик билан туширишини маслахат қилишди. Келажакда туғолмайди деб тап тортмай врач мени қўрқитди. Врачнинг гапи қайнонамга ёқиб тушди. Шу кундан эътиборан мени уйга киргизмади. Мен бир неча маротаба ота онам билан бориб йиғлаб оиламни тиклашга харакат қилдим лекин бўлмади. Мен ота уйимда 9 даволаниб фарзандли бўлдим. Шу орада ота-онам ёш гўдакни отасиз ўсмаслигини ўйлаб қайнонамга оиласини бузманг илтимос деб ялинди. Хали-хануз мени уйга тошмехир қанонам киритмади. Хар-хил куракка сиғмайдиган бўхтон қиляпти. Турмуш ўртоғимни Россия Федерациясига жўнатиб юборди. Қайнонам хеч кемади, биз “Навбахор” маҳалласига бориб учрашдик. Бизнинг Қизириқ тумани “Заробод” маҳалласи раиси Феруза опа билан бирга бордик. МФЙ расилари, фуқаролари ўша худуддаги депутат опалар хамда отинойи опа хам боришди. Қайнонам шу ерда хам бу келин билан яшамайман ва яшатмайман ўғлимни уйлантираман деб ўтирган столини отиб чиқиб кетди.
Қайнонамга қандай чора бор сабабсиз турмушимни бузишга нима хаққи бор. Ҳурматли Ангор тумани Прокуратураси мен сизга юрагимдаги аччиқ тақдиримни ёзяпман. Мени оиламни бузилиб кетишида сабабчи бўлган врач Зулқарнайга чора йўқми. Мени хаётимни обдон чуқур ўрганиб ижобий хал қилиб беришларингизни сўрайман. Хатимга бефарқ қараманг илтимос, сизга олдиндан миннадорчилик билдираман. Хурмат билан ожиза аёл

Бекпўлатова Мақсуда Бахтиёр қизи
Download 19.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling