Сурхондарё вилояти хокими Улуғбек Қосимовга


Download 17.45 Kb.
Sana10.04.2023
Hajmi17.45 Kb.
#1348014
Bog'liq
Сурхондарё вилояти хокими




Сурхондарё вилояти хокими
Улуғбек Қосимовга


Сурхондарё вилоят Бош прокурори Садриддин Абдуллаевич Турдиевга


Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани тугатилган Сурхон пахта акциядорлик жамияти ишчиси Хасанова Ҳалима номидан
Пахта кластерлари акциядорлар хисобига бойийдими?
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимизда пахтачилик кластерларини ташкил этиш тугрисидаги таклифи асосида Сурхондарё вилоятида хам асосий ер майдонлари пахта кластерларига ажратилиб, пахтали кайта ишлаш корхоналари хам кластерларга топширилди. Топширилди, деганимизнинг боиси вилоятдаги асосий пахта тозалаш заводлари конунда назарда тутилган тартиб-коидаларни назар-писанд килмай, хеч кандай хукукий асосларсиз, баъзилари бутунлай, баъзилари ижарага бериб юборилди.
Вахоланки, пахта тозалаш заводлари акционерлик жамиятлари хисобланиб, уни тугатиш, мулкий шаклини узгартириш ёки ижарага бериш катьий конун талаблари асосида бажарилиш зарур. Чунки, бу корхоналарда юзлаб кишилар мехнат килади, минглаб акциядорлари бор. Шунингдек, миллиардлаб сум турадиган ишлаб чикариш воситалари ва кучмас мулклари мавжуд.
Шу боисдан, аввало бу масала жамият акциядорларининг умумий йигилишида куриб чикилиши, корхона бахоланиши ва жамият эгалари булган акциядорларнинг розилиги олингач, улар эгалиб килаётган акциялар киймати тулаб берилгандан кейин кластерларга топширилиши керак эди. Пахта тозалаш корхоналари акциядорлик жамиятларининг 51 фоиз давлат улушига эгалик килаётган Узпахтасаноат уюшмаси бу конун тадабларининг биронтасини бажармасдан шоша-пиша заводларни кластерларга кушкуллаб топширди. Бу колган 49 фоиз акциядорларнинг норозиликларини келтириб чикарди. Шу туфайли кеч булсада, купгина жамиятларда олдинги числолар билан умумий йигилишлар утказилди. Баъзи корхоналарнинг мол-мулклари бахоланди. Лекин акциядорларга узлари эгалик килиб турган акцияларнинг киймати нафакат бозор нархида, балки номинал кийматида хам кайтариб берилмади. Ачинарли томони Узпахтасаноат уюшмаси минглаб акциядорларнинг арз-додига парво хам килмаяпти. Узпахтасаноат уюшмаси пахта тозалаш корхоналарини кластерларга шундайича, бепул бериб юборишга хдм тайёр. Чунки, Узпахтасаноат уюшмасида утирган рахбарларнинг бу корхоналарга пули куймаган. Шу сабабли ичлари ачимайди. Куп сонли акциядорлар эса бу акцияларни ойлик иш хаклари хисобига туй киламан, машина оламан, деб йигиб куйган пуллари эвазига олишган. Чунки, давлат пахта заводларни хусусийлаштириб, акциядорлик жамиятларига айлантираётганларида уларни мана шу акция эвазига заводга эгалик ккиласан, дивиденд олиб бой буласан, туй киласан. машина минасан, деб ишонтирган.
Узпахтасаноат уюшмаси узи эгалик килаётган 51 фоиз улушини бепул бериб юборса хам узи билади. Лекин колган 49 фоиз акция эгаларининг конституцион хукукдари паймол килинмаслиги, конунларга амал килиниши, акциядорларнинг хаклари кдйтариб берилиши керак. Бугунги кунда бу Сурхондарёдаги барча пахта тозалаш корхоналари акциядорлик жамиятларига шу жумладан "Жаркургон пахта тозалаш" АЖга хам бирдек тегишли.
Акциядорлар уз конституцион хукукларининг поймол килинаётганлиги хакида республика Президентига, шахсан Президент кабулхонасига, Президент порталига, республика прокуратурасига, республика Адлия вазирлигига куп марталаб мурожаат килди. Лекин хеч кандай натижа булмади.
Узпахтасаноат уюшмаси бу масала Президент назоратида, деб куп сонли акциядорлар мурожаатига эътибор хам бермаяпти. Шунинг учун бу масалани республикамизнинг жамоатчилиги эътиборига хавола килинишини лозим топдик. Куп сонли пахтачилик корхоналари акциядорлари номидан ишонч билан шуни айта оламизки, акциядорлар Президентимизнинг пахтачилик сохасини кластерлар асосида куриш тизимига беришига карши эмас. Лекин, кластер эгалари куп сонли акциядорларнинг пешона тери эвазига сотиб олинган хаклари хисобига бойлик орттиришлари керак эмас. Битта ёки бир нечта кластер эгалари юзлаб акциядорларнинг охирги илинжи булган хаклари эвазига бой булишлари адолатданми? Акциямизни Кластер сотиб олиб ишчи ва хизматчиларнинг пул маблагларини берсин!
Биз акциядор 2020 йил август ойидан токи 2021 йил охиригача мурожат қилинмаган ташкилот қолмади!
Туман прокуратурасига ҳамда юқори турувчи ташкилотларга хат билан мурожат қилдик. Юборган хатларимиз: Вилоят капитал бозорини ривожлантириш департаменти директори С. Ахмедов ҳамда “Жарқўрғон пахта тозалаш” АЖ бошдиректори В.В.Б Рустам Турсунов билан ҳалқни пулини бермаслик тарафдори. Кластер бошлиғи Акбар Хусанов қачон пулини ўтказиб берса шу пайт оласизлар деб ҳалқни алдаб юриббди! Кластер рахбари эса 2 та пилла хонани ҳамда чигитни дорилаш цехини тадбиркорларга сотиб улгурган, лекин пулдан дарак йўқ.


06.03.2023
Download 17.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling