§1. Бош бошқарма раҳбарияти ва мутахассислари
22. Лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш қуйидагича амалга оширилади:
Бош бошқарманинг бошлиғи ва унинг ўринбосарлари - вилоят ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири билан келишилган ҳолда;
Бош бошқарманинг бўлим бошлиқлари ва унинг ўринбосарлари, мутахассислар бевосита бош бошқарма бошлиғи томонидан;
Бош бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари - тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан Бош бошқарма бошлиғининг тавсияномаси билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири билан келишилган ҳолда;
Бош бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ўринбосарлари ва мутахассислари – Бош бошқарма бошлиғи томонидан тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари билан келишилган ҳолда.
§2. Бош бошқарма бўлимларининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
23. Бош бошқарма бўлимлари туманлар (шаҳарлар) бўлимлари билан қуйидаги масалалар бўйича узвий ҳамкорликни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлик ва Бош бошқарманинг раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва вилоят халқ депутатлари Кенгашларининг депутатлари сўровларининг ўз вақтида бажарилишини, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг ўз муддатида кўриб чиқилишини таъминлаш;
туманлар (шаҳарлар) бўлимлари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бўлинмалари билан минтақаларни ривожлантириш бўйича прогнозлар ва дастурларни ишлаб чиқишда секторал ривожланиш дастурлари билан ўзаро алоқаларини таъминлаш;
ҳудудий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш бўйича туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, ҳудудларнинг изчил ва мувозанатли ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, ҳудудларнинг табиий ва иқтисодий ресурсларидан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш кучларини оптимал тақсимлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишда, иқтисодиёт тузилмасида номутаносибликларни бартараф этишни таъминлаш;
асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикасининг тизимли мониторингини олиб бориш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш, уларни амалга оширишда тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича таклифларни ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ва саноат ривожланиши даражасида дифференсияни камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |