Сурхондарё вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Низом


Download 81.53 Kb.
bet1/13
Sana03.03.2023
Hajmi81.53 Kb.
#1243545
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Namunaviy Nizom кирилча


Сурхондарё вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда - Бош бошқарма) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ҳамда ташкилий асосларини, шунингдек, раҳбарларининг функсионал мажбуриятлари ва масъулиятини белгилайди.
2. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4653-сон қарорига асосан ташкил этилган.
3. Бош бошқарма вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожланиш соҳасидаги, шунингдек, вилоятнинг камбағалликни қисқартириш ва инвестисия сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш, амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
4. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститусияси, қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги буйруқларига, Сурхондарё вилояти ҳокимининг қарор ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
5. Бош бошқарма юридик шахс бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўзининг номи битилган муҳрига эга.

Бош бошқарманинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи – Сурхондарё вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси;
қисқа номи – Сурхондарё вилояти Иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси;
б) рус тилида:
тўлиқ номи – Главное управление экономического развития и сокращения бедности Сурхандарьинской области;
қисқа номи – Главное управление экономического развития Сурхандарьинской области
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи – Маин департмент оф эcономиc девелопмент анд повертй редуcтион оф Суркҳандаря регион;
қисқа номи – Маин департмент оф эcономиc девелопмент оф Суркҳандаря регион.
6. Бош бошқарма қуйидаги манзилда жойлашган: Термиз шаҳри,
Ат-Термизий кўчаси, 1-уй.
2-боб. Бош бошқарманинг тузилиши
7. Бош бошқарма қуйидагиларни ўз ичига олади:
Бош бошқарма;
туманлар ва шаҳарлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари (кейинги ўринларда - Бош бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари);
Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармаси;
Кичик саноат зоналари дирексияси.
8. Бош бошқарма Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигига бўйсунади.
Бош бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари Бош бошқармага ҳамда тегишлилигига кўра туман (шаҳар) ҳокимликларига бўйсунади.
3-боб. Бош бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимларининг асосий вазифа ва функциялари

Download 81.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling