Сурхондарё вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Низом


к) урбанизасия сиёсатини юритиш соҳасида


Download 81.53 Kb.
bet9/13
Sana03.03.2023
Hajmi81.53 Kb.
#1243545
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Namunaviy Nizom кирилча

к) урбанизасия сиёсатини юритиш соҳасида:
ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш;
кўп квартирали уй-жойларни жойларни муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма билан биргаликда қуришни инобатга олган ҳолда урбанизасия жараёнларини самарали тартибга солишни таъминлаш;
ер участкаларига оид замонавий бозор механизмларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
ижтимоий, муҳандислик-коммуникасия ва йўл-транспорт инфратузилмалари мавжуд йўлдош-шаҳарлар бунёд этилишини ҳисобга олган ҳолда шаҳар агломератсияларини шакллантиришни бошқариш;
уй-жой қурилиш бозорини ипотека кредитлари орқали ривожлантириш ҳамда мавжуд уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
14. Бош бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари тўғрисидаги низомлар ва штатлар жадваллари вилоят ҳокимлиги ва Бош бошқарма билан келишилган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
4-боб. Бош бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
§1. Бош бошқарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
15. Бош бошқарма қўйидаги ҳуқуқларга эга:
юклатилган вазифаларни сифатли амалга ошириш учун ҳокимликнинг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотлардан маълумотлар сўраш;
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;
Бош бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимларига топшириқ ва кўрсатмалар бериш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек илмий ташкилотларнинг малакали мутахассисларини ахборот-таҳлилий материаллар ва дастурий ҳужжатларни тайёрлашга жалб қилиш.
16. Бош бошқарма қуйидагиларга мажбур:
қонунчилик ҳужжатлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари, шунингдек, Бош бошқармага юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда бажарилиши устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;
ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг тегишли республика дастурлари ва тармоқларни ривожлантириш дастурларига узвий боғлаган ҳолда ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилишини таъминлаш;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ва саноатнинг ривожланиш тенденсиялари, ҳудудий ривожланиш дастурлари ва прогнозларининг ижроси тўғрисидаги объектив таҳлилий маълумотларни Вазирликка тақдим этиш.

Download 81.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling