Сурхондарё вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Низом


§2. Бош бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 81.53 Kb.
bet10/13
Sana03.03.2023
Hajmi81.53 Kb.
#1243545
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Namunaviy Nizom кирилча

§2. Бош бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари
17. Бош бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
юклатилган вазифаларни сифатли амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот материалларини давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлардан сўраш ва олиш;
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари, шунингдек илмий ташкилотларнинг малакали мутахассисларини ахборот-таҳлилий материаллар ва дастурий ҳужжатларни тайёрлашга жалб қилиш.
18. Бош бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари қуйидагиларга мажбур:
қонунчилик ҳужжатлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ва унинг ўринбосарлари, Бош бошқарма раҳбарияти томонидан берилган топшириқларни, шунингдек, бўлимга юклатилган вазифалар ва функсияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда бажарилиши устидан таъсирчан назорат олиб бориш;
ҳудудий ривожланиш дастурларини тегишли республика дастурлари ва тармоқларни ривожлантириш дастурларига узвий боғлаган ҳолда ишлаб чиқиш учун материалларни тайёрлаш тартиби, методологияси, қоидалари ва муддатларига риоя қилиш;
ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ва прогнозлари ижросининг бориши тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бошқа сўралган материалларни кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) ҳокими, Бош бошқармага тақдим этишда муддатлилик, мажмуавийлик ва сифатни таъминлаш.
5-боб. Бош бошқарма раҳбариятининг функсионал мажбуриятлари
19. Юклатилган вазифаларга мувофиқ Бош бошқарма, Бош бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарларига қуйидаги функсионал мажбуриятлар юклатилади:

а) Бош бошқарма бошлиғи:
Бош бошқарма фаолиятини, жумладан бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва мутахассисларининг юклатилган вазифа ва функсияларга мувофиқ ишларини ташкил этади;
Бош бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
ҳудуднинг ривожланиш ҳолатини сифатли баҳолашни олиб боради ва Вазирлик раҳбариятига уни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ва амалга ошириш механизмларини киритади;
белгиланган тартибда бошқа вазифаларни бажаради;
б) Бош бошқарманинг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи:
бўлим фаолиятини ўзига юкланган вазифалар ва функсияларга мувофиқ ташкил этади;
бўлим мутахассислари ўртасида топшириқларни тарқатади, шунингдек, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилади;
Бош бошқарма билан доимий ҳамкорликни амалга оширади;
тизимли асосда ҳудуд иқтисодиёти ва саноатининг ривожланиш даражасини таҳлил қилади;
бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни белгиланган тартибда Бош бошқарма ва туман (шаҳар) ҳокимига тақдим этади;
Бош бошқармага ходимларни рағбатлантириш ва бўлим ходимларига интизомий жазо қўллаш бўйича таклифлар киритади;
белгиланган тартибда бошқа вазифаларни бажаради.
6-боб. Бош бошқарма раҳбариятининг жавобгарлиги
20. Бош бошқарма бошлиғи қуйидагилар учун масъул:
қонунчилик ҳужжатларини, Вазирлик раҳбариятининг топшириқларини ҳамда уларга юклатилган вазифа ва функсияларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилиши;
тегишли Республика дастурлари ва тармоқларни ривожлантириш дастурлари билан узвий боғлаган ҳолда ҳудудларни ривожлантириш дастурларини белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини таъминлаш;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденсиялари тўғрисидаги объектив таҳлилий маълумотларни Вазирликка ўз вақтида тақдим этиш;
амалга оширилган ҳудудий дастурларнинг ҳудудларни ижтимоий- иқтисодий ва саноатни ривожлантиришга таъсирининг натижадорлиги;
ҳудудларни ривожлантириш бўйича юклатилган вазифаларнинг сифатли ва ўз муддатида бажарилишини таъминлаш.
21. Бош бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари қуйидагилар учун масъул:
қонунчилик ҳужжатлари, Вазирлик ва Бош бошқарма топшириқларини, шунингдек, юклатилган вазифалар ва функсияларнинг ўз муддатида ва сифатли бажариш ҳамда бажарилиши устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;
тегишли республика дастурлари ва тармоқларни ривожлантириш дастури билан узвий боғлаган ҳолда ҳудудларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишнинг тартиби, услубиёти, тамойиллари ва муддатларига риоя этиш;
кўриб чиқиш учун Бош бошқармага тақдим этиладиган таҳлилий маълумотларнинг ўз вақтидалиги, мажмуавийлиги ва сифатини таъминлаш;
ҳокимликлар раҳбарлари билан бирга туманлар (шаҳар)нинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишнинг натижалари.
7-боб. Бош бошқарма фаолиятини ташкиллаштириш

Download 81.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling