Сурхондарё вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Низом
е) инсон капиталини ривожлантириш соҳасида
Download 81.53 Kb.
|
Namunaviy Nizom кирилча
е) инсон капиталини ривожлантириш соҳасида:
ҳудуднинг демографик ҳолати, меҳнат ресурслари ва унинг таркиби, ижтимоий хизмат кўрсатувчи муассасалари сони, уларнинг хизмат кўрсатиш сифати ва аҳолини қамраб олиш даражаси, олий маълумотлилар улуши ва мигратсияси ва бошқа муҳим кўрсаткичларнинг статистик ва информасион базасини шакллантиради; инсон капиталини кўпайтириш ва ундан унумли фойдаланиш орқали вилоят иқтисодий ривожланиш салоҳиятини ошириш, шунингдек, ўрта ва узоқ муддатларда минтақавий ривожланиш тенденсиялари таҳлили асосида таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва бошқа ижтимоий соҳаларни ривожлантириш бўйича ҳудудий стратегияларини ишлаб чиқишда иштирок этади; таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида давлат ва хусусий манбааларни ижтимоий жиҳатдан оптимал йўналтирилиши учун шароит яратиш ва бунда бозор механизмларидан фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади; туман (шаҳар) ва қишлоқлардаги узоқ муддатли демографик тенденсияларни таҳлил қилиш, жадал саноатлаштириш шароитида туман (шаҳар)ларнинг демографик сиғимлари ҳамда ишчи кучига бўлган эҳтиёжларини прогноз қилиш ва шу асосда ҳудудларни ривожлантириш юзасидан таклифлар тайёрлайди; ҳудудларда, хусусан қишлоқ жойларда таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида тор доирадаги мутахассисларга (табиий ва аниқ фанлар ўқитувчилари, терапевт, педиатр ва бошқалар) бўлган юқори эҳтиёждан келиб чиқиб мақсадли кадрлар тайёрлаш натижасида барча ҳудудларда ижтимоий соҳа муассасаларининг сифат жиҳатдан ўзаро мувозанатини таъминлаш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда таклиф беради; таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш тизимида ахборот технологияларини қўллаш орқали соҳалардаги тенденсияларни кузатиб бориш, янги иқтисодий ўсиш нуқталарини аниқлаш келгуси моделлаштириш механизмларини вазирлик билан биргаликда жорий этиб боради; инсон капиталини ривожлантириш, аҳолининг бандлик даражаси ва тузилмаси, таълим, соғлиқни сақлаш соҳалари, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади; таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини амалга ошириш якунлари бўйича, шунингдек демографик жараёнлар динамикаси тўғрисидаги таҳлилий материалларни ҳисобот даври учун тайёрлайди; меҳнат бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, демографик омилларни ва ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор механизмларини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади; аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини барпо қилиш дастури лойиҳасини шакллантириш учун меҳнат ресурсларига талаб ва таклиф мувозанатининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади; инсон капиталини ривожлантириш юзасидан халқаро ташкилоталарнинг, хусусан БМТ таркибидаги ташкилотлар (Унитед Натионс Девелопмент Программе, Wорлд Ҳеалтҳ Организатион, Интернатионал Лабоур Организатион ва бошқалар) тавсияномаларини доимий равишда ўрганиб боради ва лозим бўлганда ҳудудда тадбиқ этиш бўйича таклиф киритади; ҳудудий бош бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимларида инсон капиталини ривожлантириш индекси (Ҳуман Девелопмент Индех (ҲДИ), хусусан ходимларнинг илмий салоҳияти, билим ва кўникмалари, саломатлик кўрсаткичлари тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни тайёрлайди; ф) саноатни, жумладан экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш соҳасида: ҳудудлар саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал хом ашё ресурсларини янада чуқур қайта ишлаш бўйича юқори технологик ишлаб чиқаришларни яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади; юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқади; ҳудудий ривожланиш дастурларининг саноат салоҳияти қисмини шакллантириш ва уларни амалга ошириш, янги қувватларни ташкил қилиш ва мавжудларини модернизасия қилиш устидан доимий мониторингни амалга оширади; експортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини инвестисия ва саноатни ривожлантириш дастурларига киритиш, хусусан уларни илғор ресурс тежамкор ва энергия самарадор технологиялар асосида модернизасия, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлайди; ҳудудларда саноат соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестисия лойиҳалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари, шу жумладан ҳудудий ривожланиш, янги қувватларни ташкил қилиш ва мавжудларини модернизасия қилиш дастурлари бажарилишини доимий таҳлил қилади ва мониторингини амалга оширади; саноатда фойдаланишга қайта тикланадиган, шу жумладан муқобил ва паст сифатли ёқилғиларни ишлатадиган энергия манбаларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; ҳудуд саноатининг ривожланиш ҳолати, шу жумладан экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, кооператсия жараёнларини кенгайтириш, энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди; Download 81.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling