Bolalarni matematikaga o`rgatishda bolalar bo`gchasi maktab va oila hamkorligi


Download 70.03 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi70.03 Kb.
#1624879
Bog'liq
bolalarni matematikaga orgatishda bo (1)


Aim.uz

Bolalarni matematikaga o`rgatishda bolalar bo`gchasi maktab va oila hamkorligi.
Тарбиячи мактабгача тарбия ёшидаги болаларнингота-оналари ва қариндошлари билан мактабгача тарбиямуассасаларида учрашганда хам, уйларига борганда хамматематика асосларини ўргатиши мумкин. Бундай ишниўтказиш учун тарбиячи нималарни билиши кераклигиҳақида фикр юритамиз.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларга математикасосларини ўргатиш зарур, албатта. Айниқса, ҳозир
мактабгача тарбия .концепциясини амалга ошириш ша-роитида бу масала ниҳоятда керак бўлиб қолди. Мактаб-гача тарбия концепцияси мактабгача тарбия муассаса-ларида таълим-тарбия жараёнини боланинг ижодий қо-билиятини ривожлантиришга йўналтиришни тавсия ки-
лади.
«Болалар боғчасида тарбия ва таълим дастури» даболаларга математика асосларини ўргатишнинг мазму-iiii белгилаб берилган. Бу мазмунга мувофиқ тарбиячииолаларини уйда ўргатаётган ота-оналарга баъзи тав-сияларни бериши лозим. Агар боланинг математик таъ-лими ривожлантирилмаса, тасодифан ўзлаштирилганмаълумотларга қарамай, унинг ақлий ривожланиш са-вияси бу ёшдаги даражасида бўла олмайди.Мактабгача тарбия ёшидаги таълимни бола ўрганаётганини тушуна оладиган қилиб тузиш мақсадга мувофик.
Бу фикрни тушунтириш учун содда мисол келтирамиз. Боланинг олдига гуруч солинган тоғарачани қўямиз. Бу тоғорачадан 5 қошиқ гуруч олишни таклиф қиламиз. 4—6 ёшдаги бола учун бу вазифа кийинлик қилмайди. У 5 қошиқ гуручни хато қилмай олади. Шундан кейин унга «Энди олган уручингни тоғорачага қайтариб сол ва сана», — деймиз.
Мактабгача тарбия ёшидаги бола гуручни ҳаракат- ларни санаб қайтариб солади, у қошиқнинг қай даража-да тўлалигига мутлақо эътибор бермайди. Бола тўртга-ча санаганидан кейин «Неча қошиқ гуруч қолди?» —деб сўраймиз. «Бир қошиқ», — деб жавоб беради у.Текшириб кўришни таклиф қиламиз. Бола билан биргагуручни қошиққа (тўлдириб) соламиз. Гуруч 3 қошиқчиқади. Нега бундай бўлди, деган савол болани бошиберк кўчага тиқиб қўяди, чунки у мазкур фаолиятни ба-
жаришда мажбурий бўлган маълум крнуниятларга амалқилмади-да.
Мактабгача тарбия ёшидаги болани шундай ўқитиш керакки, уни ўраб олган табиат (борлиқ) тушунарлибўлсин. Ота-оналар бунда унга ёрдам бериб, муҳим ало-қаларни ва ўзаро богланишларни кўрсатиши, мулоҳазаюритишга, солиштиришга ўргатиши керак.
Кўпчилик ота-оналар болаларни энг олдин ўнгача.йигирмагача ва ҳатто юзгача санашга ўргатадилар. Уларни ранжитишга тўғри келади. Жуда кўп ҳолларда бо-лаларнинг ота-оналари ғурурланадиган бундай «билим»лари фойдасиз бўлади, чунки бола бунда соннинг номи-ни ва қатордаги тартибини механик равишда ёдлаб ола-ди, мутлақ саноқ деб аталувчи санаш бўйича машқ қи-либ олади. Одатда унда болаларда сонлар ҳақида етар-ли равишда тасаввур мавжуд бўлмайди.Болани санашга қандай ўргатиш керак? Саноқ болаучун маълум тартибда ёдлаб олинган сўзлар мажмуасибўлмай, балки санаш соннинг мазмунини билганлик-ка асосланадиган бўлишига қандай эришиш мумкинли-
гида. Бу борадаги энг содда ва самарали усул буюмлар-ни қайта санашдир. Бунинг учун махсус машгулотларниташкил қилишнинг ҳожати йўқ. Боланинг катталар би-лан мулоқоти вақтида, болалар ўйинлари жараёнидасаноққа оид машқлар ўтказиш учун имкониятлар кўп, «Уй олдида нечта дарахт ўсмоқда? Гулпуштада нечтагул очилган? Машиналар турадиган жойдаги кизил ма>шиналар нечта? Қутидаги қаламлар нечта? Бешта та-редка, бешта қошиқ келтир. Нечта одам чой ичса, шун-ча пиёла келтир (қўй)».
Катта гуруҳдаги болаларга ҳам шунга ўхшаш кўплабсаволлар бериш мумкин ёки шундай топшириқлар бе-риш мумкинки, уларни бажарганда болалар саноқ бўйи-ча қилишсин.
Aммo болаларга буюмларни қайта санашга ўргатиш-да маълум қоидаларга амал қилишга тўғри келади:қайта санаш вақтида бола сонни тартиби билан айти-ши, ҳар қайси сонни бир буюмга мос келтириши, қайтасанашда бирорта ҳам буюмни колдирмаслиги ва бирбуюмни икки марта санамаслиги керак. Қайта санашдасонни буюм суриб қўйилганда ёки унга қўл текканданкейингина айтиш керак. Акс холда бола буюмларнимаc, балки ўз ҳаракатларини санаши мумкин. Шў қои-даларни яхши ўзлаштириб олгандан кейингина буюм-ларни уларга қўл текказмай санаши мумкин.
Санаш малакасини бола учун қизиқарли бўлган ўйинбилан мустаҳкамлаш ҳам мумкин. Боладан кўзлари-ни юмишини сўранг, ўзингиз эса бир неча марта чапакчалинг ёки болғача билан столни бир неча марта уринг.Бола кўзини очиб, сиз неча марта чапак чалганингизниайтиши ёки қанча товуш эшитган бўлса, шунча солдат-ча қўйиши керак. Топшириқлар турли-туман бўлишимумкин: сиз айтган буюмлар миқдорини санаш, столдақамча буюм турган бўлса, шунча марта чапак чалиш,боланинг ўзи нечани ўйлаган бўлса, шунча марта ўти- .риб-туриш ёки сакраш ва сўнгра сонни айтиш, улар
олдига қўйган буюмларингизни санаш, хонадаги бир хилбуюмлар (стуллар, пардалар, пиёлалар, гуллар ва б.) нисанаш.
Бола санаш кўникмаларини ўзлаштирганлигини, са-наш операцияларини у қанчалик асосли бажаришини қандай билиш мумкин? Буни амалга ошириш жуда осон.Масалан, тугмаларни, ёнғоқларни, нўхатларни ёки бош-ка буюмларни қаторга ёйиш, ёки бирор аниқ расм ёки
Геометрик фигура шаклида ёйиш ва улар нечта экани-ии санашни сўраш. Санашни яхши ўзлаштирган болаучун мазкур топшириқ ҳеч бир қийинлик қилмайди, чун-у бу сонни ташкил қилувчи буюмларнинг қандайжойлашганлигига боғлиқ эмаслигини билади.Бошка бир топшириқ. Бир хил миқдордаги катта вакичик кубчаларни икки қатор қилиб қўйиш керак. Бо-ладан қандай кубчалар кўп ва кандайлари кам эканинисуранг. Катта кубчалар кўп бўлиб кўринади, чунки улар кўп жой олади-да. Саволга жавоб берганда бола ташқитаъсирга қараб ориентир олмаслиги керак. Кубчаларнибевосита санаб чиқиб, катта кубчалар ҳам, кичик куб-чалар ҳам бир хил миқдорда эканига ишоич ҳосил қи-лиши зарур. Бола топшириқни бажариб аниқ жавоб бериши би-лан чекланмай, балки уни (жавобини) асослай олиши,бундай натижага қандай келганини гапириб бера ола-диган бўлиши керак. Тафаккур нутқдан ажралмасдир.Нутқ ва тафаккур ўзаро узвий боғлиқликда ривожлана-
ди. Шу сабабли болага ўз ҳаракатларининг кетма-кет-лиги ва уларнинг натижалари ҳақида муфассал ва бош-қалар тушунадиган қилиб гапириб бериш имконини бе-риш керак. Бола катталар текшируви остида ўзини худ-ди ташқаридан тинглагандек тинглайди ва ўз даъвола-рининг ишончли эканини баҳолайди.
Сон ҳақидаги тасаввур боланинг буюмларни санай
олиши билан чегаралана олмайди. Болаларнинг кетма-кет сонлар орасидаги муносабатларни тушуниб етмо-гига эришмоқ керак. Қўл остида мавжуд бўлган ҳарқандай материалдан — тошчалар, солдатчалар, қури-лиш набори ёки мозаика элементларидан — фойдаланиб,сонлар орасидаги муносабатларни ортиқ, кам, тенг сўз-лари билан аниқлаб, ҳар хил буюмлар гуруҳини таққос-лаш мумкин. Буни қандай қилиш керак? Қоғоз варағи-га иқкита қатор чизамиз. Юқорндаги қаторга битта октугма, пастдаги қаторга олтита қора тугмани жойлаш-тирамиз. Болага қайси тугмалар кўп, қайсилари кам, ёки улар тенг эканини аниқлашни таклиф қиламиз. Бо-ла саволга ё қайта санаш усулидан фойдаланиб, ё оқвақора тугмаларни жуфтлаб чиқиб жавоб бериши керак.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг хос бўлганфикрлашдаги конкретликдан қутилиш, шунингдек, болабуюмларнинг катта гуруҳи ҳар доим юқорида бўлади,деган хулоса чиқаришга ўрганиб қолмаслиги учун буюм-ларнинг кичик гуруҳинн гоҳ юкррига, гоҳ пастга қўйибтуриш зарур. Акс ҳолда болаларнинг нотўғри шакллан-ган тасаввурларига дуч келишга тўғри келади. Тарбия
чинйнг қандай квадратлар кўп, қандай квадратлар камдеб берган саволига Кариманинг (4 яшару 4 ойлик)жавобини келтирамиз: «Қизил квадратлар кўп, чуню-улар юқори қаторда турибди, юқори қаторда эса ҳаj:доим кўп бўлади».
Буюмларнинг икки гуруҳини таққослашда тенг сонли бўлмаган катта буюмларни битта буюмни кўшиш ёки айириш билан тенг сонли тўпламларга қандай ал-маштириш кераклигини кўрсатиш керак. Масалан, 6 тақубчани бир қатор қилиб қўямиз, уларнинг тагига еттита тошчани териб қўямиз. Болага нима кўп,нимакамлигини, тошчалар кўпми ёки кубчалар кўпми, ёкиулар бараварданми эканини аниқлашни таклиф қиламиз. Куб-чалар тошчалардан камэкани аниқлаб олиигач, бола-ларга шундай топшириқ бериш керакки, тошчалар би-лан кубчалар тенгдан бўлсин. Айтиб беришга шошил-
май, боланинг ўзи тўғри ечимни топишига имкон беришмуҳимдир. Одатда, болалар бундай ишнинг уддасиданчиқадилар ва бошдаёқ яна битта кубча^ қўшиш керак-лигини айтадилар. Катта бола билан биргаликда куб-чани қўяди, кубчалар гуруҳини санаб чиқади, энди тош-чалар билан кубчалар баравар — еттитадан эканинианиқлаб бундай дейди. «Етти ва етти — теппа-тенгдан».Тенг сонли бўлмаган буюмлар гуруҳини айлантириш-нинг иккинчи усулида пастки қатордан битта тошчаниолиш кераклигини кўрсатиш зарур. Болалар юқори қа-тордаги ҳам, пастки қатордаги ҳам буюмларни қайтадансанаб бундай дейишади: «Олти ва олти — теппа-тенг»дан.Ота-оналарга ўз болалари билан шуғулланганлари-да кўпроқ ўйин методларидан фойдаланишни маслаҳатпсрамиз. Болалар учун «Нима ўзгарди?» ўйини қизи-қарлидир. Бу ўйин буюмларнинг икки гуруҳини таққос-лаш осон, қизиқарли тарзда ўзлаштиришни таъминлай-ди. Масалан, пастки ва устки қаторда икки хил рангли
олтитадан уч бурчак турибди. Бола қизил рангли уч-учбурчаклар ҳам, сариқ рангдаги учбурчаклар ҳам олти-дан эканини таъкидлайди. Шундан кейин у кўзлари-ни юмади, болалардан бири шу вақт ичида битта қизилучбурчакни олиб қўяди. Бола кўзини очиб, нима ўзгар-ди аниқлаши ва бу ҳақда гапириб бериши керак.Саволни давом эттириб, гоҳ юқори қатордан, гоҳ пасткикатордан биттадан буюмни олиш мумкин, гоҳ юқориполоскага, гоҳ пастки полоскага биттадан буюмни қў-йиш мумкин. Баъзан эса ҳамма буюмларни қаторлардаузгаришсиз қолдириш ҳам мумкин. Болалар ўзгариш-ларни пайқаб, бунда ҳам қандай буюмлар кўп, қандайбуюмлар кам ёки буюмлар тенг эканини аниқлаш-лари керак. Болаларнинг севимли ўйинлари бўлмиш уйинлардан математик билимларни мустаҳкамлашда фойдаланиш мумкин. Сайр пайтида сиз болагатупни ирғитасиз ва сонни айтасиз. Бола тўпни орқага қайтариб, келишилганидек бундан битта ортиқ ёки битта кам сонни айтиши керак.
Шундай қилиб, болалар сонларнииг натурал кетма-кетлиги қонунини ўзлаштиришадн: хар бир кейинги сонолдингисидан битта ортиқ. Қўшиш ва айиришни ўрга-нишга тайёрлаш максадида болаларни сопларнинг ик-кита кичик сондан иборат таркиби билан таииштиришкерак. Олдин конкрет материалда сонни иккита кичиксондан (10 ичида) тузиш мумкин эканлигини айтиш за-рур. Бунинг учун икки хил рангдаги исталган буюмлар-дан: кубчалар, тугмалар, квадратлар ва ҳ. к.дан фойда-
ланиш мумкин. Масалан, 5 та кизил квадратни қаторқилиб қўйиб, уларни санаб чиқиш, шундан кейин биттақизил квадратни кўк квадрат билан алмаштириб, ке-йин уларни бундай санаш: тўртта қизил, битта кўк ква-драт, ҳаммаси бўлиб, бешта. Шундан кейин яна биттақизил квадратни кўк квадрат билан алмаштириб, янасанаб чиқиш: учта кизил ва иккита кўк квадрат, ҳам-маси бешта. Яна битта қизил квадратни кўк квадратбилан алмаштириб санаш: битта кизил ва тўртта кўкквадрат, ҳаммаси бешта. Шу усул билан беш сони тар-кибининг мумкин бўлган ҳамма вариантлари олинади: тўрт ва бир, уч ва икки, икки ва уч, бир ва тўрт.
Соннинг таркиби ўрганилаётганда «Тошшг-чи, қан-ча?» ўйини қизиқарли ва фойдалидир. Катта бола би-лан кичик гуруҳдаги бир бола мунчоқларни қайта санабчиқиб, уларни икки қўлига жойлаштиради. Бола чапқўлида нечта мунчоқ, ўнг қўлда нечта мунчоқ бор, ҳам-маси бўлиб қанча мунчоқ бор эканини айтиши керак.Масалан, иккита ва бешта, биргаликда еттита. Мунчоқ-лар қандай ёйилганини топиш учун битталаб санаш ке-рак, болалар сон таркибининг мумкин бўлган ҳамма ва-риантини санаб чиқади ва уларни яхши эслаб колади.Чунончи, бундай ўйинларда болалар сонлар орасида-ги муносабатлар, тенглик ва тенгсизлик, соннинг иккикичик сондан иборат таркиби ҳақидаги тасаввурларниўзлаштирадилар, ўз жавобларини асослашга ўрганади-лар.
Болаларни математика асослари билан таништириш-да шуни эсда тутиш керакки, математика — фақат сон-лар ҳақидаги фан эмас. Болаларнинг ақлий ривожлани-шида ўлчаш билан таништириш катта аҳамиятга эгаБиз кундалик ҳаётимизда ўлчаш заруратига жуда кўгдуч келамиз. Бу вазиятлардан болалар ўқитишда фойдаланиш керак.
Она нонушта тайёрламоқда. Бола одатдагидек шуерда, ошхонада. Кўпинча онасига халал беради, чун-
ки унинг қиладиган иши йўқ-да. Шу моментдан фойда-ланинг. Она боласига мурожаат қилиши мумкин: «Менманний бўтқаси учун манний ёрмасини сепишим керак.
Шунда менга ёрдам бер».
Бола баъзан онаси бугдой ёрмасини бўтқага қандай ўлчаётганига эътибор бермайди. Шу сабабли кўпинчаболалар ёрмани тўғридан-тўғри пакетдан (қоғоз халта-дан) солишни таклиф қилишади. «Агар мен сен айтган-дек қилсам, ёрма жуда кўп тушиши, унда бўтқа қуюқва бемаза бўлиши мумкин, ёки аксинча, жуда кам ту-шиши мумкин». Она ёрмани қошиқлаб ўлчашни таклифқилади: «Кел, 5 қошиқ буғдой ёрмаси ўлчаймиз». Ёрма-ни ўлчаш жараёнида боланинг зътиборини ҳар гал кр-
шиққа бир хил миқдорда ёрма солиш кераклигига қара-
тиш керак. Улчаш жараёни ҳар доим бола учун қизиқ.
шу сабабли кўпинча ёрмани солиш билан қизиқиб ке-Тйб, у натижа нима бўлишини унутади. Сизнинг вази-фангиз боланинг эътиборини ўлчаш натижасига қара-
тишдан иборат: беш қошиқ ёрма ўлчанади. Баъзантопшириқ тўғри бажарилганини текшириб туриш фой-дали. Бунинг учун эса болалар ўлчаган ёрмани уларбилан бирга қайта ўлчаб чиқиш керак.
Бўтқани пишириб бўлиб, она унинг мазасини тотибкўришни ва дандай мазали бўлганини баҳолашни так-лиф қилади: «Бу шунинг учун мазалики, иккаламиз кру-пани тўғри ўлчадик».
Навбатдаги галда болаларни ўлчовлар ҳар хил бў-Лиши билан таништириш мумкин. Бола ошхонада онапнланлиги вазиятидан фойдаланиб, унга гречка бўтқа- учун крупа ўлчашни таклиф қилиш керак. Равшанки,унинг ўзи ўлчашни ўлчов — қошиқдан фойдала-ниб бажаришни таклиф қилади. Она бўтқа учун гречкаманний крупадан кўра кўпроқ керак бўлишини, щусабабли катта ўлчов, масалан, стакан билан ўлчаш қу-лай эканини тушунтириши керак. Улчовлар ҳар хил бу-лишини кўрсатиб, ўлчаш малакасидан кундалик тур-мушда фойдаланиш зарур. Агар уйда аквариум бўлса,балиқларни парвариш қилишда бола фаол иштирок эти-ши зарур. У ҳар куни эрталаб балиқчаларни озиқлан-
тириши керак. Емни маълум миқдорда, масалан, бешта қошиқдаги емни сепиши керак. Шундай қилиб, бола яна ўлчаш билан дуч келади.
Ҳар бир оилада шундай вазиятлар бўладики, уйда бир нарсани суриш, мебеллар ўрнини алмаштириш ёкиянги мебель сотиб олиш зарур бўлади. Шу моментлар-дан ҳам болага ўлчашни ўргатишда фойдаланинг. «Жа-вон биз суриб қўймоқчи бўлган жойга сиғадими? Буни
қандай билиш мумкин?» каби саволлар болани амалиймасалаларни ечиш заруратига дуч келтиради, унинг ақ-лий фаолиятини уйғотади, қўйилган вазифанинг энг ра-ционал ечилишини излашга мажбур қилади. Шунга ўх-шаш вазиятларда болани мулоҳаза юритишга ундашмуҳимдир. Агар бола тўғри ечимни тона олмаса, ўзига-ўзи қарши бориб, карама-қарши мулоҳазаларни айтса,ота-оналар ноумид бўлмасликлари керак. Товуш чиқа-риб мулоҳаза юритиш билан мантиқий фикр айтишга,
энг содда хулосалар чиқаришга ўргатилади. Бунда кат-талар сабр қилиб туришлари, болага айтиб бермаслик-лари, унинг «кашфиёт қилиши»га имкон беришлари ке-рак.
Бола охирида жавон уни қўйиш учун мўлжалланганжойга сиғиши ёки сиғмаслигини билиш учуи ўлчаб кў-риш керак, деган хулосага келиши аниқ. Сантиметр би-лан чизғич бу пайтда уларнинг ихтиёрларида бўлмас-лиги мақсадга мувофиқ. Ана шундай ҳолда арғамчи,чизимча каиоп ва бошқа нарсалар ўлчов (ўлчагич) ва-зифасини бажаради. Ота-оналар қандай қилиб. аниқ ўл-чаш мумкинлигини айтиб беришлари керак. Улчаш тўғ-ри бўлиши учун ўлчанаётган объектнинг энг четига бел-ги қўйишни кузатиб бориш муҳим.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ўлчаш билан таништириш учун жуда кўп вазият ўйлаб топиш мум-кин. Фаолиятнинг бу тури ҳар доим қизиқарли бўлади.Болаларни бутун буюмни бир неча тенг қисмга бў-лишга ўргатиш нарсалар ва ҳодисалардаги бевоситаидрок қилиш учун ошкор бўлмаган бир қатор қонуни-ятларни аниқлаштиришга замин яратади. Мантиқий
тафаккурни, сабаб-оқибат боғланишларини топиш ма-лакасини шакллантириш, натижага қараб бошланғичмаълумотлар ҳақида ҳукм чиқариш, бутун билан қисморасидаги нисбатни тушуниш имконини беради.Турмушда биз ниманидир бўлиш заруратига жуда кўпдуч келамиз. Болаларни шунга ўргатиш керак. Болагаолдин буюмларни тенг иккита, тўртта, саккизта қисмгабўлишни кўрсатишни тавсия қиламиз.. Ота-оналарнингўзлари болани буюмни бўлиш заруратига дучор қила-
диган вазиятни топишлари мумкин. Масалан, боланинголдига ўртоғи меҳмон бўлиб келди, уни олма билан сий«лаш керак, аммо олма битта. Нима қилмоқ керак? Бо-лалар нималар дейишларини тинглаш қизиқ. Баъзидаулар олмани орқага беркитиб туришни маслаҳат бери-шади. Олма қайси қўлда эканини ким топса, олма анаушанга тегади. Ёки тезгина бориб магазиндан яна бит-та олма сотиб олишни таклиф қилишади. Сиз бу таклиф-ларни болалар хафа бўлмайдиган килиб чиқариббошқа ечим топишни сўрайсиз. Ниҳоят, болалар олма-ни булиш керак, деган ечимни топадилар. Кўпинча улар
«Бўлиш керак» дейишади-ю, аммо тенг қисмларга бу-лиш керак, деб қўшимча қилишмайди. Сиз ҳар хил бу-лиш (тенгмас қисмларга ҳам бўлиш мумкин-ку) мум-кинлигини тушунтиришингиз керак, бизга эса иккитатенг қисмга бўлиш керак. Шундан кейин сиз олманиаииқ қилиб бўласиз, иккала қисмни таққослайсиз, улартенг, бир хил эканини айтасиз: «Иккита тенг бўлакча,иккита тенг қисм».
Кейинги гал, қўғирчоқ Лола олдига меҳмон келиши-ни ифодаловчи ўйин ташкил қилиб, болалар билан ўй-наш мумкин. Энди болаларнинг ўзи битта Лолага те-гишли бўлган нарсаларнинг ҳаммасини (олма, печений,конфет, пирожний) тўртта тенг қисмга бўлиши керак. вазияти асосини оғдирмаслиги ва бола тўрттатенг қисмнинг ҳар бирини қисм деб аташ мумкинлиги-ин, яъни тўрттадан бир кием ёки бошқача, катталар ай-гадигандек, тўртдан бир қисми дейиш мумкинлигинитушунмоқлари керак.
Уқитишда бутунни тенг қисмларга бўлишнинг баъзиконуниятларини кўрсатиш керак. Масалан, болалар бу-гун қисмдан катта эканини, кисм эса бутундан кичикэканини тушунмоқлари керак. Буни амалда кўрсатишмумкин. Бунинг учун иккита бир хил қоғоз варағиниОлиш, булардан бирини тенг қисмларга, масалан, тўрт қисмга бўлиш керак, иккинчиси эса бутунлигича олдирилади. Болаларга бутунни тенг қисмларга бўлишВўйича машқ қилдиришни давом эттириб, бўлишдан чиқ-қан натижанинг номи, масалан, саккизта тенг қисмга бў-Лишдан ҳосил бўлган қисмни саккиздан бир ёки саккиз-дан бир қисм дейилиши айтилади. Мактабгача ёшдаги бо-ланинг буни тушуниши ёки тушунмаслигини текшириш осон, Бунинг учун унга саккиздан бирни, саккиздан иккини,
саккиздан учни, сўнгра саккиздан бешни бериш керак.Агар бола қисмлардан бирини (кўпинча саноқ бўйича(биринчисини) кўрсатса, у саккизта тенг қисмга бўлиш дан фақат саккиздан бир қисмлар хосил бўлишини ту-шунмайди. Буни унга тушунтириш керак.Бу хил машқлар болани таққролаш, қарши қўйиш,мантиқий мулоҳазалаш, тегишлп хулосалар ва натижа-лар чиқаришга ўргатади. Шундай қнлиб, аклий ривож-ланишни олға суради.
Ва ниҳоят, масалалар ҳақида. Масала шундай нар- саки, кўпинча ота-оналар болаларига математика «ўр-гатиш»ни шундан бошлайдилар. Аслида эса, бу мурак-каб бўлим бўлиб, у олдиндан математик тасаввурларнива болаларнинг тафаккурларини ривожланитиришгайўналтирилган иш бажаришни талаб қилади. Арифметик масалаларни тўғри ечишга ўргатиш бо-ланинг мантиқий тафаккури ривожланиши учуй кўпнарса беради. Катталарга баъзан мактабгача тарбияёшидаги болалар масалалар ечишни осонгина уддалайолаётгандек туюлади. Формал жиҳатдан улар ҳақ, чун-ки болалардан кўпинча бир амалли оддий арифметикмасалани ечишда тўғри жавоб олишади. Шунинг ўзиетарлими?
Масалалар ечишда болалар мулоҳаза юритишни, ис-ботлашни, ўз ҳаракатларйни асослаб беришни ўрганиболиши, қайси сонли маълумотлар қайсилари билан ўз-аро муносабатга киришиши кераклигини, нимани қў-шиш, нимани айириш мумкин ва айириш кераклигииитушунмоғи керак. Айнан, кўпинча масалада яширинибётган мана шу томони болалар учун ойдин бўлиши ке-
рак. Бу ишда болаларга масалани кўрсатмали мате-риаллардан намойиш қилиб, ёрдам бериши керак. Бо-лага гуллар солинган гулдонни кўрсатамиз, битта гул-ни оламиз ва бу ҳақда қуйидагича масала тузиш мум-кинлигини айтамиз: гулдонда еттита гул бор эди. Онамбитта гулни олди. Гулдонда нечта гул колди?»Масалаларни ечиш жараёнида болалар ечимни то-пиш учун бажарилиши зарур бўлган арифметик амал-ларнигина (қўшиш ёки айириш) қўллашлари керак. Бо-лалар бу амалларни ифодалай оладиган ва. масаланиечиш мантиқини тушунтира оладиган бўлишлари муҳим.
— Гулдондаги гуллар нечта эди? — деб сўрайди бола.—. Еттита, — деб жавоб беради бола.
—Онам битта гулни олганидан кейин гуллар кўпай- дими ёки камайдими?
—Камайди.
Қандай амални бажариш керак, қўшиш амалиними ёки айиришними?
—Айиришни, — деб жавоб беради бола.
——Онам нечта гулни олган?
—Онам битта гулни олган.
—Энди масалани ечиш керак, яъни гулдонда нечтагул крлганини топиш керак. Бунинг учун еттита гулданбитта гулни олиш керак: олтита гул колади. Масала-нинг жавоби: олтита гул.
—Масаланинг жавоби нимани кўрсатади? — дебсўраймиз боладан.
——Масаланинг жавоби гулдонда нечта гул крлганини кўрсатади.
Масалалар тузиш ва ечишда камида иккита сон, ма- сала-мазмунига мое саволлар бўлиши керак. Берилганкомпонент (таркибий қисм) ларнинг масалада зарурли-гини кўрсатиш учуй ундаги сонлардан бирини жўртта-га тушуриб крлдириб, боладан бундай масалани ечиш-ни сўраш керак: «Аквариумда бешта балиқ сузиб юрганэди, яна бир нечта балиқча сотиб оли'шди ва аквариум-
га қўй.иб юборишди. Аквариумда нечта балиқ сузибюрибди?» Бола масалада аквариумга нечта балиқча қў-йиб юборганлари айтилмаганини пайқаши керак.Саволнинг зарурлигини таъкидлаб, масалани ҳикоябилан такрорлаш мумкин. Масалан: «Гулпуштада етти-та гул очилди, кечаси яна иккита гул очилди. Жуда чи-ройли бўлди. Шу масалами?Болага ҳар қандай савол ҳам райвермаслигини ту-шунтириш муҳим. «Гараждан олтита машина чиқиб, кетди, улардан иккитаси йўлда бузилиб қолди. Маши-нани ким тузатади?» Бундай масалага дуч келганиданкейин бола унинг устида фикр юритади, уни ечиш мум-кин эмаслигини тушунади.
Болага масаланинг топишмоқдан фарқини кўрсатишкерак, топишмоқда ҳам сонлар бор: «Тўрт оға-ини бируйда яшайди. Бу нима?», «Икки ака-ука йўлнинг ҳарикки томонида яшайди. Аммо бир-бирини кўрмайди. Бунима?»
Агар бола масала шартининг хусусиятларини (ками-да иккита сон бўлиши, мос савол бўлиши) ўзлаштир-са, у масалани таҳлил қилишда эҳтиёткорроқ бўлади,бу масала ечилишини анча енгиллаштиради.
Қўшиш ва айиришга доир масалаларни бир вақтдаечиш тавсия этилади. Бу болаларнинг масалалар фар-қини тушунишларига, тегишли амални онгли танлашла-рига ёрдам беради.
Масалалар ечишда ўн ичидаги сонларни танлаш керак. Қўшиш ва айиришга доир содда масалаларда ол-дин бир сони иккинчи қўшилувчи бўлиб келиш.и керак.Ҳисоблаш усулларини ўргатиш битталаб қўшиб санашва битталаб айириб санашни ўргатишдан бошланади,агар болалар сонларнинг бирлардан иборат миқдорийтаркибини яхши ўзлаштиришган бўлса, бу улар учунҳеч бир қиййнчилик қилмайди. Болалар бу усулларнияхши ўзлаштириб олганларидан кейин икки ва уч сон-лари иккинчи қўшилувчи (айрилувчи) бўлиб келишимумкин.Масалани анализ қилиш ва унинг ечилишини ўз ҳа-
ракатларини изоҳлаш билан кузатиб бориши натижаси-да бола мулоҳаза юритишни, масала мохиятини тушу-нишни ўрганади, бусиз эса таркибли арифметик ма-салалар (икки амалли масалалар, билвосита мазмунлива бошқа масалалар) ни ечишга ўтиб бўлмайди.Тарбиячининг асосий вазифаси—ота-оналарнинг бо-лалар тасаввурини формал ривожлантиришларининголдини олиш ва болани ўқйтишдаги асосий нарса бери-ладиган билимлар ҳажми эмас, балки ўқитиш натижа-сида олинадиган ривожлантирувчи самара эканиникўрсатишдан иборат.Бола ўқитиш натижасида ақллироқ бўлиши керак.
Агар у ўйлашни, мулоҳаза юритишни, жавобларни ўй-лаб уларни мантиқан асослаб бера олинши ўрганиболса, Сиз исталган натижага эришган бўласиз.


Aim.uz



Download 70.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling