Сурхондарё вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Низом
к) урбанизасия сиёсатини юритиш соҳасида
Download 81.53 Kb.
|
Namunaviy Nizom кирилча
к) урбанизасия сиёсатини юритиш соҳасида:
шаҳарларни ривожлантириш бўйича консепсия ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш; ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш; кўп квартирали уй-жойларни жойларни муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма билан биргаликда қуришни инобатга олган ҳолда урбанизасия жараёнларини самарали тартибга солишни таъминлаш; ер участкаларига оид замонавий бозор механизмларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш; жадал саноатлаштириш шароитида шаҳарларнинг демографик сиғимлари ҳамда ишчи кучига бўлган эҳтиёжларини прогноз қилиш ва шу асосда урбанизасия кўламларини белгилаш — мавжуд шаҳарларни кенгайтириш ёки йўлдош шаҳарчаларни яратиш юзасидан таклифлар тайёрлаш; янги барпо этиладиган йўлдош шаҳарлар аҳолисининг яшаш шароити даражасини янада ошириш ҳамда бош режа ишлаб чиқилишида фаол иштирок этиш; ижтимоий, муҳандислик-коммуникасия ва йўл-транспорт инфратузилмалари мавжуд йўлдош-шаҳарлар бунёд этилишини ҳисобга олган ҳолда шаҳар агломератсияларини шакллантиришни бошқариш; уй-жой қурилиш бозорини ипотека кредитлари орқали ривожлантириш ҳамда мавжуд уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; л) жаҳон ҳамжамияти билан иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш соҳасида ҳудудни иқтисодий ривожлантириш стратегиясидан, шу жумладан ўрта ва узоқ муддатли ташқи иқтисодий мувозанатлигини таъминлаш мақсадларидан келиб чиқиб, халқаро иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқади; хорижий давлат ҳудудлари билан ўзаро ҳамкорлик ривожлантириш, минтақалараро ва чегараолди ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; м) вазирлик ва идораларнинг барча ҳудудий бўлинмалари, ҳўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида: макроиқтисодий сиёсат, иқтисодий ва ижтимоий режалаштириш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тузилмавий ислоҳотларни амалга ошириш соҳасида вазирлик ва идораларнинг барча ҳудудий бўлинмалари, хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради; ҳудудларда камбағалликни қисқартириш борасида ишлаб чиқиладиган дастурлар, амалга ошириладиган чора-тадбирларни мувофиқлаштиради; ҳудудларда саноат соҳаларини ривожлантириш бўйича давлат дастурлари, инвестисия дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Хукуматининг қарорлари, инвестисия лойиҳалари бажарилишини доимий таҳлил қилади ва мониторингини амалга оширади; минтақалараро ва чегараолди ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ҳудудлараро ҳамкорлик форум якунлари бўйича инвестисия ва савдо-иқтисодий шартномалар бажарилишини доимий таҳлил қилади ва мониторингини амалга оширади; вазирлик ва идораларнинг барча ҳудудий бўлинмалари, хўжалик бошқаруви органларининг давлат дастурлари, инвестисия дастурлари, саноатни ривожлантириш дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари, инвестисия лойиҳаларини амалга оширишда ўзаро самарали фаолиятини ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади. 11. Бош бошқарма тўғрисидаги низом ва штатлар жадваллари Вазирлик билан келишилган ҳолда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади. Download 81.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling