§3. Бош бошқарманинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик тартиби
24. Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш соҳасида Бош бошқарма:
ўз ваколатига тааллуқли масалалар бўйича таклифлар тайёрлашда ва тақдим этишда белгиланган тартибда иштирок этади;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги номутаносибликларни бартараф этиш, иқтисодиёт тузилмасини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш, шунингдек, Бош бошқарма ваколатига тааллуқли бошқа масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан ҳамкорлик қилади.
8-боб. Бош бошқарма фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш
25. Бош бошқарма фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
26. Бош бошқарма ходимларининг иш ҳақлари қонунчиликда кўзда тутилган лавозим маоши, мукофот пуллари, қўшимча тўловлар, устамалар ва рағбатлантириш тўловларидан ташкил топади.
Бош бошқарма, туман ва шаҳар бўлимлари ходимларига Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коеффисиентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коеффисиентларда):
1 дан 3 йилгача - 0,3;
3 дан 5 йилгача - 0,6;
5 дан 10 йилгача - 0,8;
10 дан 15 йилгача - 1,0;
15 дан 20 йилгача - 1,2;
20 дан юқори - 1,5.
Кўп йиллик ишлаганлик учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Вазирлик томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади.
27. Бош бошқарма, туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини сақлаш ва молиялаштириш (шу жумладан, моддий рағбатлантириш ва кўп йиллик хизматлари учун тўловларни амалга ошириш) вилоят, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан вилоят, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ходимлари учун белгиланадиган тартиб ва шартлар асосида вилоят бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Бош бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини молиялаштириш-ҳисобот ишлари Бош бошқарма томонидан юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |