Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги умумтаълим мактабларининг 2023/2024 ўқув йилига тайёргарлик ҳамда ўқув жараёнини бошланганлик ҳолатини ўрганиш юзасидан маълумот


Download 17.09 Kb.
Sana11.10.2023
Hajmi17.09 Kb.
#1698510
Bog'liq
16 мактаб Мактаб справка намунаси кунлик


Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги
умумтаълим мактабларининг 2023/2024 ўқув йилига
тайёргарлик ҳамда ўқув жараёнини бошланганлик ҳолатини ўрганиш юзасидан
МАЪЛУМОТ

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Олтинсой туманидаги 16-умумтаълим мактаби фаолияти ўрганилиб, қуйидагилар аниқланди.
I. Таълим-тарбия жараёнини ташкил этилганлиги
Ўрганилган 16-умумтаълим мактаби ҳудудида 799 нафар
7-15 ёшли болалар бўлиб, уларнинг 799 нафари (100 фоиз) мажбурий таълим билан қамраб олинган.
Маълумот учун: 4 нафар бола ногиронлиги сабабли уйда таълим олади.
Ушбу мактабларга жорий йилда 100 нафар бола 1-синфга қабул қилинган бўлиб, 100 нафари Президент совғаси билан таъминланган.
Шунингдек, ушбу ўрганилган мактабларда жами 77 нафар ўқитувчи фаолият юритаётганлиги аниқланди.
Ўқитувчиларнинг маълумоти бўйича таҳлил қилинганда 16-мактабда 4 нафар ўқитувчи ўрта-махсус маълумотли.
Шунингдек уларнинг малака тоифаси ўрганилганда 16-мактабда 35 нафар малака тоифага эга эмас.
Маълумот учун:
Жорий йилда ушбу мактабларни 50 нафар ўқувчи битирган бўлиб, уларнинг 16 нафари (32 фоиз) олий таълимга қабул қилинган.
Талабаликка қабул қилинмаган 29 нафар (58 фоиз) ўқувчиларни бандлиги таъминланмаган.
II. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги
Ўрганиш вақтида ўқувчилар давомати 98.8 фоизни ташкил этиб, 0 нафар ўқувчи сабабсиз, 0 нафар ўқувчи мунтазам, ва 10 нафари сабабли равишда дарс қолдирганлиги аниқланди.
Шунингдек, мунтазам дарс қолдирганлар таҳлил қилинганда, хорижга чиқиб кетган ўқувчилар йўқ.
16-мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини одоб-ахлоқ қоидалари билан таништирилган.
Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш юзасидан мактабларда 44 та фан ва 8 та қизиқишга оид тўгараклар ташкил этилиб, уларга 616 нафар (77 фоиз) ўқувчи қамраб олинган.
Уйда таълим олувчи 4 нафар ўқувчига 10 нафар ўқитувчи бириктирилган. Уларни қатнаб ишлашлари учун дарс жадваллари ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Дарс машғулотларини ўтиш учун ўқувчиларга парта, стул, доска, китоб, дафтар, сумка ўқув жиҳозлари етказилган.
Жорий йил 9 ой ҳолатига 16-мактабида ҳуқуқбузарлик содир этилмаган.
Жорий ўқув йили ҳисобидан 16-мактабидан мажбурий меҳнатга жалб қилинмаган.
Шунингдек, 16-мактабда асоссиз текширувлар ўтказилмаган.
Газета ва журналларга мажбурий обуна қилинмаган.

III. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари
Мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилган.
Ўрганилган мактаб кўмир билан иситилади.
16-мактабда 9 та иситиш АГУ печлари мавжуд мўрилар ўрнатилмаган.
Шунингдек, 16-мактабнинг дераза ойналари синмаган.
16-мактабнинг 2 кв.м том қисмидан ёғингарчилик вақтида чакки ўтиш эҳтимоли мавжуд.
Мактабда 50 та ўқув парталарига ҳамда 10 та синф доскаларига эҳтиёж мавжуд.
Мактабдаги мавжуд 16 та компьютернинг барчаси ишчи холатда. Мактабга уланган интернат тезлиги 57 Мб/сек.
Шунингдек 16-мактабнинг ташқи ҳожатхонаси таъмирланган. 16-мактабнинг атрофи қисман ўралмаган. Мактабда ичимлик суви мавжуд.
16-мактабда фаоллар зали мавжуд эмас.
Мактабга 30 тонна кўмир етказилиши керак бўлиб, бугунги кунда 30 тонна кўмир етказилган. Етказилган кўмир яхши ҳолатда.
Шунингдек, тумандаги 16-мактаб ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.
- ......
- ......
- .......

- .......


- .......
- .......
- .......
- .......
- .......



______________туман ишчи гуруҳ аъзоси

______________
имзо

Ф.И.О.

Download 17.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling