II. Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва меҳнат шароитларини яхшилаш
|
Шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда маҳалладаги ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.
|
1. “Ишга марҳамат” мономарказлари билан ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
2. Бандлик дастури асосида хотин-қизлар учун яратиладиган қўшимча иш ўринларининг
- тикувчилик;
- ошпазлик;
- қандолатчилик;
- сартарошлик;
- компьютер саводхонлиги;
- чорвачилик ва бошқа йўналишларда ишлаш истагини билдирган ишсиз хотин-қизларни кўрсатилган йўналишлар бўйича ишга жойлаштириш чораларини кўриш.
3. Ишсиз хотин-қизлар учун муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларига жалб этиш.
4. Замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.
5. Тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш.
|
25 март
режа асосида
30 март
йил якунига қадар
доимий
|
Шахар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази,
Халқ банкининг шахар филиали, Миллий банкнинг шахар филиали, Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, махалла хотин-қизлар фаоли
|
|
Халқ банкининг шахар филиали билан ҳамкорликда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган хотин-қизларнинг 4 нафарига кредит маблағларини ажратишга кўмаклашиш.
|
1. Маҳаллада истиқомат қилаётган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга кредит маблағларини ажратиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашиш.
2. Тўпланган хужжатларни Халқ банкининг шахар филиалига тақдим этиш ҳамда кредитлар ажратилишига ёрдам бериш.
|
1 июнь
йил якунига қадар
|
Шахар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази,
Миллий банкнинг шахар филиали, Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази,
Халқ банки бўлими, Ҳоким ёрдамчиси, маҳалла хотин-қизлар фаоли,
|
|
Маҳалладаги 6 нафар хотин-қизларни шахар хотин-қизлар тадбиркорлик марказидаги қисқа ўқув курсларида ўқитиш.
|
1. Маҳаллада истиқомат қилувчи 6 нафар хотин-қизларни тадбиркорлик марказидаги ўқув курсларида ўқитиш.
2. Ўқув марказини тамомлаган 4 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш чораларини амалга оширишга кўмаклашиш.
|
10 июнь
алоҳида режа-жадвал асосида
|
Шахар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази,
маҳалла раиси, “Тадбиркор аёллар” уюшмаси,
Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари, махалла хотин-қизлар фаоли
|
|
Шахар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ташкил этиладиган касбга қайта тайёрлаш курсларида маҳаллада истиқомат қилувчи 10 нафар ишсиз хотин-қизларни ўқитиш.
|
1. Маҳаллада истиқомат қилувчи ва касб-ҳунар коллежини тугатиб, бугунги кунда ишсиз бўлган 6 нафар қизларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш.
2. Касбга қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган қизларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.
|
5 июль
алоҳида режа-жадвал асосида
|
Шахар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази,
маҳалла раиси, “Тадбиркор аёллар” уюшмаси,
Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари, махалла хотин-қизлар фаоли
|
|