IV. Ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларга, хотин-қизларга
ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш
|
Маҳаллада 2 ёшгача бола парваришида бўлган 22 нафар оналар учун болалар шифокори ёрдамида болалар парваришида зарур билим ва кўникмаларни шакллантириш.
|
1. Маҳалладаги 2-сон Оилавий поликлиника ходимлари билан биргаликда хомиладор аёлларга ва ёш оналарга хомиладорлик даврида ва фарзанд туғилганидан кейинги даврда муҳим бўлган вазифалар ҳақида маслаҳатлар беришни йўлга қўйиш.
2. Тиббиёт ходимлари билан биргаликда ёш оналарга болаларни эмлаш ишларини сифатли амалга оширилишини таъминлаш.
3. “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси”, “Бувижонлар мактаби”, “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмалари ҳамда мутахассис-психологлар ёрдамида ёш келинчакларга оилавий муносабатлар, ички муҳит, рўзғор тутиш, саранжомлик борасида ҳамда бола парвариши билан боғлиқ масалаларда маслаҳат ва кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш;
4. 2 ёшгача бўлган бола парвариши муносабати билан меҳнат таътилида бўлган оналарни оилавий шароитини ўрганиб бориш, норматив-ҳужжатлар мезонларига тўғри келувчи оналарга нафақа пулларини тайинлашга кўмаклашиш.
5. “Бола ривожланишида кўкрак сутининг аҳамияти”, “Исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш“, ”Контрацепция воситаларининг афзалликлари” мавзусида ёш келинчаклар ва оналар билан давра суҳбатларини ташкил этиш.
|
25 май
доимий
июнь ойидан бошлаб режа асосида
|
Шахар тиббиёт бирлашмаси, психологлар,
маҳалла отинойиси,
маҳалла қошидаги жамоатчилик тузилмалар раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари
|
|
Маҳаллада 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган қизларни таълим-тарбияси, тарбияси оғир бўлган фарзандлар билан ишлаш тизимидаги ва суицидал муаммоларни бартараф этиш
|
1. Таълим муассасаларида таҳсил олаётган, маҳалладаги 7-17 ёшдаги қиз болаларнинг рўйхатларини шакллантириш ва маҳаллага маълумот бериш тизимини йўлга қўйиш.
2. Мактабда ўқувчи қизларнинг таълим жараёнларидан ташқари бўш вақтларида тикувчилик, каштачилик, гилам тўқиш, рассомчилик каби тўгаракларга жалб қилиш чораларини кўриш.
3. Педагог-психологлар ёрдамида ўқувчи қизлар ўртасида турли мавзуларда сўровномалар ўтказиш орқали тушкунликка тушган, ўзининг ички кечинмалари билан бўлиб одамови, камгап ва ёлғизланувчи қизларни аниқлаш, улар билан якка тартибда суҳбат ўтказиш, муаммоларини бартараф этиш чораларни кўриш, турли кўрик-танловлар, мусобақаларга жалб этиш орқали соғлом ва жўшқин ҳаётга қайтариш чораларини кўриш.
4. Бундай фарзандлар тарбияланаётган оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этишнинг амалий чораларини кўриш.
|
5 февраль
доимий
доимий
доимий
|
Шахар тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар ишлари агентлиги етакчиси, педагог-психологлар, маҳалла қошидаги комиссиялар ва жамоатчилик тузилмалари
|
|
Маҳаллада ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш.
|
1. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган
хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантириш.
2. Ушбу тоифадаги хотин-қизларга моддий ва маънавий кўмак бериш.
3.1 нафар ногиронлиги бўлган, оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларни реабилитация воситалари билан таъминлаш.
4. 10 нафар хотин-қизларни доимий иш билан таъминлашнинг барча амалий чораларини белгилаш.
5. Амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини белгилаш (“Аёллар дафтари”га киритиш) мақсадида маҳаллада ҳисобот йиғилишларини ўтказиб бориш.
|
10 июнь
доимий
алоҳида режа асосида
доимий
ҳар ойда
|
Шахар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази,
Оила ва хотин-қизлар бўлими,
масъул ва манфаатдор ташкилот ва идоралар
|
|
Фуқаролар йиғинидаги ногиронлиги бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ишлаш лаёқатига эга оила аъзоларини бўш иш ўринларига жойлаштиришга кўмаклашиш.
|
1. Тиббиёт муассасаси ходимлари ёрдамида 1 нафар ногиронлиги бўлган аёлнинг ногиронлик даражасини аниқлаш.
2. 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларни “Аёллар дафтари”га киритиш орқали манзилли ёрдам кўрсатиш.
3. Ишга лаёқатли 3 нафар хотин-қизларга тикувчилик машинаси олиб бериш орқали бандлигини таъминлаш ҳамда ушбу оилаларнинг иқтисодий даромадини ошириш.
|
15 январь
20 январь
10 июнь
|
Шахар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Тиббиёт бирлашмаси, Савдо-саноат палатаси, МФЙ раиси, махалла хотин-қизлар фаоли,
|
|
Маҳаллада мавжуд бўлган 1та хусусий мактабгача таълим ташкилотлари томонидан 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларнинг парвариши, уларнинг соғлом оилада камол топиши, мактабгача таълим муассасаларида тарбияланишини назоратга олиш.
|
1. 3-6 ёшдаги болалари бор оилалар рўйхатларини шакллантириш.
2. Ушбу оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит, иқтисодий муаммолар, ота-оналарнинг фарзанд тарбияси билан боғлиқ мажбуриятларни бажариш аҳволини комиссиялар, жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликда ўрганиш.
3. Бундай оилаларда иқтисодий тангликни келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш орқали оналарни доимий меҳнат фаолиятини давом эттиришга йўл очиб бериш.
4. Оғир вазиятга тушиб қолган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини бепул мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш, ота-оналарни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашнинг мавжуд механизмларидан самарали фойдаланган ҳолда ушбу тоифадан чиқиб кетишларига амалий ёрдам кўрсатиш.
5. Амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиб бориш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида маҳаллада муҳокама қилиб бориш.
|
25 январь
15 февраль
доимий
доимий
ҳар ойда
|
Шахар мактабгача таълим бўлими, 2-сон оилавий поликлиника, педагог-психологлар, маҳалла отинойиси ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари
|
|
|