Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри


Download 37 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi37 Kb.
#1498415
Bog'liq
6.Bayonnoma


Узун туман 1-сон касб-ҳунар мактаби касаба уюшмаси қўмитаси умумий йиғилишининг
____ сонли баённомаси.


23. 01. 2023 йил. Узун тумани
Йиғилиш раиси: Н.Назаров
Қатнашди: Касаба уюшма қўмита аъзолари ва ўқитувчилар (65 нафар).


Кун тартиби:


Узун туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори У.Б.Хамраев номзодини Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига тавсия этиш тўғрисида.


Эшитилди:
2023 йил 23 январ куни Узун туман 1-сон касб-ҳунар мактабида касаба уюшмаси қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Назаров раислик қилди ва олиб борди.
Н.Назаров ўз сўзида кўп йиллардан буён Узун туман 1-сон касб-ҳунар мактабида фаолият кўрсатиб келаётган мактаб директори У.Б.Хамраев Давлат мукофоти номзодини тавсия этиш ҳақида гапириб, унинг таълим-тарбия соҳасида олиб борган ишлари, жумладан касб-ҳунар мактаби ўқитувчи, мухандис-педагогларга иновацион техналогиялардан фойдаланган ҳолда дарс ўтиши ҳамда ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини ташкил етиш учун барча шарт-шароитларни яратиб келмоқда "Мустақиллик", "Наврўз" умумхалқ байрамларида фаол иштироклари У.Б.Хамраевнинг самарали меҳнати эвазига амалга оширилаётганлиги ҳақида гапириб, унинг номзодини Давлат мукофотига тавсия этиш таклифини киритди.
Шундан сўнг касб-ҳунар мактаби ЁИБД ўринбосари Ф.Юлдашев сўзга чиқиб У.Б.Хамраев номзодини Давлат мукофотига тавсия этишни қўллаб-қувватлашини, унинг яқин йиллар ичида касб-ҳунар мактабида олиб борган ишлари таҳсинга лойиқлиги ва бундай меҳнатни бутун жамоа қўллаб-қувватлаш кераклигини айтиб ўтди. Касб-ҳунар мактаби ЎИБД ўринбосари А.Қурбонов хам сўзга чиқиб юқоридаги гапларни маъқуллашини ва ҳақиқатдан ҳам У.Б.Хамраевнинг ўқув йили даврида ёшларга бўлган эътибори, фахрий ўқитувчилар хурматини ўз ўрнига қўйиши, спорт ва маданият сохасига катта эътибор бериши хақида гапириб ўтди.
Йиғилиш якунида касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Назаров касб-ҳунар мактаби директори У.Б.Хамраев номзодини Давлат мукофотига тавсия этиш таклифини киритди.
Касб-ҳунар мактаби касаба уюшма қўмитаси аъзолари ва йиғилиш қатнашчилари У.Б.Хамраев номзодини Давлат мукофоти тавсия этишни бир овоздан маъқуллашди.


Йиғилиш қарори:
1. Узун туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори У.Б.Хамраев номзоди Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига тавсия этилсин.
2. У.Б.Хамраев номзодини Давлат мукофоти тавсия этиш учун зарур бўлган
ҳужжатларни тайёрлаш ва Узун туман ҳокимлигига топшириш кадрлар бўйича инспектори М.Эргашев зиммасига юклатилсин.
Касаба уюшма қўмитаси раиси: Н.Назаров
Download 37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling