Мевасидан - бу дарахтлар ёки буталарнинг меваларидан олинган ёғлар. Буларга апельсин, лимон, бергамот, мандарин, арча, қалампир ва бошқалар ёғлари киради. Турли ҳил мевали эфир мойлари орасида цитрус гуруҳи юқори ўринни эгаллайди. Цитрус эфир мойлари парфюмерия ва косметологияда қўлланилади, улар иммунитетни фаоллаштирувчи воситадир. Шунинг учун кўпинча шамоллашни олдини олиш ва даволаш учун тавсия этилади.
Уруғидан - бу ўсимлик ёки сабзавотларнинг уруғларидан тўғридан-тўғри олинган ёғлар. Буларга сабзи, арпабодиён, кунжут ва бошқалар ёғлари киради. Бу гуруҳ эфир мойлари жуда ўзига хосдир, шунинг учун улар асосан пазандачиликда қўлланилади.
Илдизидан - илдиз мойлари ўсимликларнинг илдизидан олинадиган эфир мойларидир. Ушбу гуруҳнинг таниқли вакиллари куркума ва занжабил мойларидир. Эътиборли томони, илдиз мойлари юқори яллиғланишга қарши, мустаҳкамловчи ва антивирал хусусиятларга эга, шунинг учун улар шамоллашда (грипп ва б.) учун самарали восита ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |