Сурхондарё вилоятидаги мактаб ўқувчилари ўртасида кимё, биология, физика, математика ва инглиз тили фанларидан ўтказиладиган фан олимпиадаси
Download 38.68 Kb.
|
2 5224337359167818608
- Bu sahifa navigatsiya:
- I. Олимпиаданинг асосий мақсад ва вазифалари
- II. Олимпиадани ўтказиш тартиби
- III. Ҳакамлар ҳайъати
- IV.Апелляция комиссияси.
- V. Олимпиада ғолибларини тақдирлаш.
Термиз давлат университети ва вилоят халқ таълими бошқармасининг 2021 йил “____” майдаги ______ сонли қўшма қарорига 1-илова Сурхондарё вилоятидаги мактаб ўқувчилари ўртасида кимё, биология, физика, математика ва инглиз тили фанларидан ўтказиладиган фан олимпиадаси НИЗОМИ Мазкур тартиб Сурхондарё вилоятидаги мактаб ўқувчилари ўртасида кимё, биология, физика, математика ва инглиз тили фанларидан фан олимпиадасини ўтказиш тартибини белгилайди. I. Олимпиаданинг асосий мақсад ва вазифалари 1. Сурхондарё вилоятидаги мактаб ўқувчилари ўртасида кимё, биология, физика, математика ва инглиз тили фанларидан ўтказиладиган фан олимпиадаси (кейинги ўринларда олимпиада) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-4805-сонли, 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4708-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси математика фанлари бўйича таълим сифатини яхшилаш, илмий тадқиқотларнинг натижадорлиги ва амалий аҳамиятини оширишнинг мақсадли дастури” 6-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш; 2. вилоятдаги мактаб ўқувчилари орасидан кимё, биология, физика, математика ва инглиз тили фанларидан билимли, қизиқувчан, иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда улардаги ижодий қобилиятларни руёбга чиқаришга кўмаклашиш, қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш; 3. мактаб ўқувчилари ўртасида кимё, биология, физика, математика ва инглиз тили фанларидан муваффақиятли иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларини тегишли таълим йўналишлари бўйича вилоятдаги олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича таклифлар киритиш; 4. олимпиада ғолибларининг эришган ютуқларини оммавий ахборот воситаларида ва вилоятдаги таълим муассасаларида кенг тарғиб қилиш. II. Олимпиадани ўтказиш тартиби 5.Ушбу олимпиадада вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари иштирок этадилар. 6. Олимпиада ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. 7. Олимпиада 2 босқичда, 1-босқич май ойининг иккинчи ўн кунлигида вилоятдаги ҳар бир туман умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида, иккинчи босқич май ойининг учинчи ўн кунлигида ҳар бир туманда фанлар кесимида 1,2, ва 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар ўртасида Термиз давлат университетида ўтказилади. 8.Олимпиадада ўқувчилар ихтиёрий равишда қатнашадилар. Иштирокчиларнинг рўйхати олимпиада бошланишидан камида беш кун олдин электрон тарзда шакллантирилади. 9. Олимпиаданинг биринчи ва иккинчи босқичини ўтказишга икки кун ажратилади. Биринчи кунда қатнашчиларга 25 та тест саволлари тақдим қилинади. Уни бажариш учун 90 дақиқа вақт ажратилади. Тестнинг ҳар бир тўғри жавобига 2 баллдан жами 50 балл билан баҳоланади. Олимпиаданинг иккинчи кунида иштирокчиларга фанлардан 5 та ёзма иш (инглиз тили фанидан иншо) тақдим қилинади ва бажариш учун 2 соат вақт ажратилади. Ҳар бир савол учун 10 баллдан жами 50 балл билан баҳоланади. 10. Олимпиадада фахрли ўринлар учун бир нечта иштирокчиларнинг баллари бир хил бўлган тақдирда ҳакамлар ҳайъати томонидан 5 та қўшимча тест берилади ва улар орасидан ғолиблар танлаб олинади. 11. Олимпиада учун назорат материаллари вилоят халқ талими бошқармаси ва Термиз давлат университети томонидан тайёрланади ҳамда махфийлиги таъминланади. 12. Олимпиадани юқори савияда ўтказиш учун ташкилий қўмита тузилади. Ташкилий қўмита олимпиадани ташкил қилиш ва ўтказишда ягона илмий-услубий ёндашувни таъминлайди, ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди. III. Ҳакамлар ҳайъати 13.Ҳакамлар ҳайъати таркибига Термиз давлат университети ва вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли умумий ўрта талим мактабларининг тегишли фан соҳасида малакали профессор-ўқитувчилари киритилади. 14. Ҳакамлар ҳайъати томонидан бажарилган ишлар адолатли баҳоланади, ўқувчилрнинг эгаллаган баллари умумлаштирилади ва якуний далолатнома тасдиқланган ҳолда ташкилий қўмитага топширилади. IV.Апелляция комиссияси. 15. Ҳакамлар ҳайъати таркибига кирмаган биттадан фан мутахассисларидан иборат апелляция комиссияси тузилади. 16. Ташкилий қўмитанинг раиси бевосита апелляция қўмитасининг раиси ҳисобланади. 17. Апелляция комиссияси томонидан олимпиада қатнашчиларининг шикоятлари ва аризалари олимпиада ўтказилган куннинг ўзида қабул қилинади ва кўриб чиқилади. 18. Фан олимпиадаси қатнашчиларининг аризалари апеляция комиссиялари раиси, ўқувчи ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокида апелляция комиссияси аъзоси томонидан кўриб чиқилади. 19. Апелляция комиссияси зарурат бўлганда, ҳакамлар ҳайъати қарорини бекор қилиш ва уларга ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. V. Олимпиада ғолибларини тақдирлаш. 20.Олимпиадада икки кун натижалари умумлаштирилиб, фан соҳаси бўйича энг юқори натижаларга эришган уч нафар иштирокчи диплом ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилади. Олимпиада ғолибларини келгусида вилоят ҳудудидаги олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тегишли давлат органларига таклифлар киритилади. Download 38.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling