Сурхондаре вилоятининг тупроқ-ИҚлим шароити
§1. Асарун (валериана) зараркунандалари
Download 1.35 Mb.
|
ЯНГИ КИТОБ
§1. Асарун (валериана) зараркунандалари Қумлоқ секин юрар қўнғизи -Песчаный медляк — Opatrum sabulosum, қумлоқ секин юрар қўнғизи қора қўнғизларга таалуклидир.Қўнғизлар (Coleoptera) туркумининг қора қўнғизлар (Tenebrionidae) оиласига мансуб. Қора қўнғизлар айниқса қуруқ чўл ва саҳролар учун хосдир. Унинг 15 мингдан ортиқ тури мавжуд. Узбекистан шароитида ўсимликларга гўза қора кўнгизи - Opatroides punctulatus Br., бурундор қора кўнгиз - Dailognatha nasute Men., шунингдек чўл секин юрар қўнгизи - Blaps halophila F.-W. ва қумлоқ секин юрар қўнгизи - Opatrum sabulosum L. зарар етказиши мумкин (Яхонтов, 1953). Омбор маҳсулотларига ун хрушаги - Tenebrio molitor L. ва кичик хрушак - Tribolium confusum Duv. зарар етказиши мумкин (Олимжонов, 1977). Ертўлаларда учрайдиган қўланса кўнгиз (Blaps mortisaga L.) ҳам шу оилага мансуб. Бу оилага кирувчи ҳашаротлар қуйидаги умумий хусусиятларга эга. Ташқи кўриниши. Қора қўнғизларнинг танаси катта-кичиклиги ва шакли юзасидан турлича бўлиши мумкин. Танаси одатда бироз ялтироқ қора тусда бўлади. Мўйловлари 10-11 бўғимли бўлиб, бир хил тўғноғичсимон шаклга эга. Олд қанотлари қаттиқ қоплагич ҳосил қилади, олд елкасининг ён четлари учли ингичкалашган. Кўп турларда орқа жуфт қанотлари йўқ. Олдинги ва ўрта оёқ панжалари 5 тадан, орқа жуфтиники эса 4 тадан бўғимга эга. Личинкалари икки шаклда бўлиши мумкин. Айримларининг шакли симқуртларга ўхшаш бўлсада, танаси нисбатан юмшоқ ва қоринчаси охирида бир жуфт ўсимтаси бор. Бундай личинкалар намсевар бўлиб, кўпроқ ўрмонзорларда чириндилар билан озиқланади. Иккинчи гуруҳга қуруқсевар личинкалар киради. Уларнинг танаси узун ва силлиқ бўлиб, сохта симқуртлар деб аталади. Бу личинкаларнинг чин симқуртлардан фарқи шундаки, улар-нинг бош қисми яхши ривожланган бўлиб тепа лабга эга, шунингдек олд жуфт оёқлари орқа жуфтларига нисбатан узун ва бақувватдир. Ҳаёт кечириши. Қора қўнғизларнинг кўп турлари кечаси ҳаракатланади, кундузи эса турли хил пана жойларда беркиниб ётади. Улар қуруқ жойларни ёқтирадиган ва қурғоқ-чилик йиллари кўпроқ ривожланадиган ҳашаротлардир. Қўнғиз ва личинкалари қишлаши мумкин. Урғочи қўнғизлар узоқ муддат яшаб, бир неча марта тухум қўйиттти мумкин. Тухумдан чиққан личинкалар 12 мартагача пўст ташлаб 1-1,5 йил яшайди. Личинкалар тупроқнинг устки қисмида ривожла-ниб, узоқ вақт давом этадиган очарчилик ва қурғоқчиликка чидай олади. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling