Сурхондаре вилоятининг тупроқ-ИҚлим шароити


Download 1.35 Mb.
bet6/21
Sana18.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1210143
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
ЯНГИ КИТОБ

Назарот саволлари:

  1. Ҳашаротларнинг ривожланиш типларини таърифланг?

  2. Ҳашаротларининг тухуми қандай шаклларини кўрдингиз?

  3. Ҳашаротларнинг личинка типларини аниқланг?

  4. Ҳашаротларнинг ғумбак типлари?

  5. Ҳашаротларнинг имаго типлари?

§1.Ҳашаротлар систематикаси
Ҳашаротларнинг ҳизирги мавжуд таснифи анча тўлиқ ишлаб чиқилган.Ҳашаротлар тўлиқ ўзгаришли (Holometabola) ва тўлиқсиз (Hemimetabola) ўзгаришли ҳашаротлар гуруҳига бўлинади. Қанотсиз гуруҳ Ҳашаротларнинг бир қисми (пидуралар, қилдумлилар ва бишқалар) бошланғич қанотсиз (Apterygota) тубан Ҳашаротлар деб ҳисобланади. Улар мустақил кенжа синф деб қаралади. Иккинчи қисм қанотсизлар (битлар, пархорлар) аслида қанотли бўлиб, сўнгра ҳаёт кечириш тарзига кўра қанотлари редукцияланиб кетган, шунга кўра Pterygota қаторига киритилади. Кейинги йилларда олиб борилган тадқиқотларга кўра, бошланғич қанотсиз ҳашаротлар синфи яқин авлодлар эмаслиги аниқланди.
Умуман ҳашаротлар таснифини қуйидагича тасаввур қилиш
мумкин:
ГТубан ёки бишланғич қанотсизлар кенжа синфи — Apterygota.
А) Entignatlilar инфра синфи — Entognatha.

  1. Proturalar ёки буртсизлар туркуми — Protura.

  2. Poduralar ёки оқдумлар туркуми —Podura.

  3. Dipluralar ёки қўш думлилар туркуми —Di.lura.

Б) Tizanursiminlar инфра синфи —Thysanurata.

  1. Tizanturlar ёки қил думлилар туркуми —Thysanura.

II. Юксак тараққий этганлар ёки қанотлилар кенжа синфи —Pterygota.
Тўлиқсиз ўзгаришлилар бўлими.
Eoreneroidlar бош туркуми —Ephemeroidea.

  1. Kunliklar туркуми —Ephemerioptera.

Odnatoidlar бош туркуми — Odonotoidea

  1. Ниначилар туркуми —Odonatoptera.

Ortopteroidlar бош туркуми — Orthopteroidea.

  1. Сувараклар туркуми — Blattoptera.

  2. Башиктерватсимонлар туркуми — Manteoptera.

  3. Teрмитлар туркуми —Isoptera.

  4. Баҳорикорлар туркуми —Plecoptera.

  5. Амбийлар туркуми — Embioptera. 12Grilloblattidlar туркуми — Grylloblattida.

  1. Чўпсиминлар туркуми —Phasmatoptera.

  2. Тўғри қанотлилар туркуми — Orthoptera.

  3. Гeмимeридлар туркуми —Hemimerida.

  4. Teри қанотлилар туркуми — Dermaptera.

  5. Зoраптeралар туркуми — Zoraptera.

Г eмиттeрoидлар бош туркуми — Hemiteroidea.

  1. Пичанхўрлар туркуми — Psecoptera.

  2. Пархўрлар туркуми — Mallophaga.

  3. Битлар туркуми —Anoplura.

  4. Чанг қанотлилар туркуми — Homoptera.

  5. Қандалалар туркуми —Hemitera.

  6. Трипслар туркуми — Thysanoptera.

Тўлиқ ўзгаришлилар бўлими.
Coleopteroidлар бош туркуми —Coleopteroidea.

  1. Қўнғизлар туркуми — Coleoptera.

  2. Елпиғич қанотлилар туркуми —Strepsitera.

Nеyrоptеrоidlar бош туркуми — Neuropteoidea.

  1. Тўр қанотлилар туркуми — Neuroptera.

  2. Бўталақлар туркуми —Raphidioptera.

  3. Катта қанотлилар туркуми — Megaloptera.

Ianiptariid бош туркуми — Mecopteroidea.

  1. Чаёнсимон пашшалар туркуми —Mecoptera.

  2. Булоқчилар туркуми —Trichoptera.

  3. Капалаклар туркуми —Lepidoptera.

  4. Парда қанотлилар туркуми — Hymenoptera.

  5. Бургалар туркуми — Aphanitera.

  6. Қўш қанотлилар туркуми — Ditera.

  1. ҲАММАХЎР ЗАРАРКУНАНДАЛАР

Режа:

  1. Осиё ва марокаш чигирткаси.

  2. Морфологик белгилари,тухум ва личинка тузилиши.

  3. Дала чирилдоги ва қарсилдоқ қўнгизлари.

  4. Морфологик белгилари,тухум ва личинка тузилиши.

Керакли жиҳозлар: Бинокуляр лупа, энтомологик нина, расмли жадваллар, ҳашаротларнинг кўргазмали намуналари.
§1.Чигирткалар
Тури-Осиё (тўқай)чигирткаси-Locusta migratoria. L.
Оила-чигиртка-Acrididae.
Т уркуми-тўғри қанотлилар-Orthoptera.
Чигирткалар шунингдек тўқай чигирткаси тўлиқсиз ўзгарувчан ҳашаротлар жумласига мансуб бўлиб тухум, личинка ва имаго босқичларида ривожланади. Личинка ва имаголик босқичида турли оилага мансуб, қишлоқ хўжалик экинларини кемириб озиқланади.
Тўқай чигирткасининг эркаги 6-7 см, урғочиси 7-7,5 см узунликда бўлади. Г ала бўлиб яшайдиганлари, кўкиш-қўнғир ёки сарғиш: якка яшайдиганлари яшил рангда бўлади. Тўқай чигирткаси тухумлик фазасида дарё ва кўл ёқасидаги қамишзор ва ўт пояларни тупроғида қишлайди. Личинкалари Марказий Осиёда апрелнинг иккинчи ўн кунлигида тупроқдан чиқа бошлайди. Г ала бўлиб яшайдиганлари бир йилда бир марта, якка ҳолда яшайдиганлари эса икки марта авлод беради.
Тури- Марокаш чигирткаси - Dociostavrus maroccanus
Оила - чигирткалар - Acrididae
Туркум - тўғри қанотлилар - Orthoptera
Эркак чигирткаларнинг узунлиги 2-3,5 см, урғочилариники 2,5-4,2 см келади. Марокаш чигирткаси жигар рангда бўлиб, кўкрагининг олди қисмида Х ҳарфига ўхтттаттт оқиш ҳошияси бор. Кўзачаси 2,5-5 см келади.
Марокаш чигирткаси тухумлик даврида кўзача ичида чўл ва тоғолди ерларида қишлайди. Личинкалари тухумдан апрелнинг биринчи ярмида чиқа бошлайди. Бир йилда бир марта авлод беради. Личинка ва имаго босқичида қишлоқ хўжалик экинларини кемириб зарар етказади.(9-расм)

  1. расм. Марокаш (I) ва Воҳа-II (Италия) чигирткалари.



эркак
1 ва 2 - етук зот, 3-7 - турли ёшдаги личинкалари, 8 - кўзачалари, 9
зоти (Плотниковдан олинди).
§2.Чирилдоқлар
Тур- дала чирилдоғи - Acreta desetra Pall
Оила-чирилдоқлар - Tettigoniidae
Туркум - тўғри қанотлилар - Orthoptera
Дала чирилдоғи эркагининг узунлиги 10-16 мм, урғочисиники 12-20 мм келади: танаси қора рангда бўлиб, кулранг тукчалар билан қопланган. Учинчи жуфт оёқлари чигиртка ва бошқа чирилдоқларга ўхшаб сакрашга мослашган.
Қанот устлиги қоринчасининг учига етиб, қанотлари эса иккита ўсиқча шаклида қанот устлигининг тагидан чиқиб туради. Қанот устлигининг томирлари урғочиларида тўғри тўқилган тўр, эркагининг эса қанот учларининг асосий ярмида эгри бугри тўр ҳосил қилади. Урғочиларида ингичка тухум қўйгичи аниқ кўриниб туради, тухуми оқ ялтироқ тусда, узунлиги 3,5 мм, эни 1 мм келади.
Тур - Бордо чирилдоғи - Acheta Burdigalensis
Оила - чирилдоқлар - Tettigoniidae
Туркум - тўғри қанотлилар - Orthoptera
Бордо чирилдоғи дала чирилдоғига нисбатан бироз кичикроқ бўлиб, эркаги ва урғочиларининг бош қисми қора, орқасининг олдинги қисмида қора доғи ва чизиқлари мавжуд. Бордо чирилдоғининг ҳам танаси кулранг тукчалар билан қопланган. Эркакларининг қанот устликлари қоринчасининг охирига етиб боради, урғочисида эса қоринчасидан калтароқ бўлади. Урғочисининг тухум қўйгичи узун ва ингичка бўлиб, орқа оёқлари сон узунлигига тенг бўлади.
Бордо чирилдоғининг тухумлари 2,5 мм узунликда бўлиб, оч-қўнғир рангли бўлади. Дала чирилдоғи тупроқ ёриқларига, бордо чирилдоғи эса
ўсимлик ер остки поя қисмини тухум қўйгичи билан тешиб ўша ерга тухум қўяди. Иккала чирилдоқнинг личинкалари етук чирилдоқлардан жинсий системаси етилмаганлиги, кичиклиги ва ривожланмаган қанотлари билан фарқ қилади.
Чирилдоқлар катта ёшдаги личинка босқичида, озиқланган даласида ўсимлик қолдиқларида қишлайди. Қишловдан личинкалар апрел ойининг охири, май ойининг бошларида чиқади ва пўст ташлаб етук чирилдоққа айланади. Дала ва бордо чирилдоғи личинка ҳамда имаго босқичида ғўза ва бошқа дала экинларининг, майсаларининг барг ва пояларини кемириб зарар етказади. Мазкур чирилдоқларнинг иккаласи ҳам бир марта авлод беради.
Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling