Сурхондаре вилоятининг тупроқ-ИҚлим шароити
§3.Қоратанли ва қарсилдоқ қўнғизлар
Download 1.35 Mb.
|
ЯНГИ КИТОБ
§3.Қоратанли ва қарсилдоқ қўнғизлар Қоратанли қўнғизлар личинкалари симқуртлар, қарсилдоқ қўнғизлар личинкалари сохта симқуртлар дейилади. Ер юзасида қўнғизларнинг 250 мингга яқин тури бўлиб, шулардан 20 мингдан ортиғи МДҲ рўйхатида учрайди. Қўнғиз туркуми 100 мингдан ортиқ оилаларга бўлинади, улар эса 2 та асосий туркум (танахўр ва ҳаммахўр) ни ташкил этади. Биологик жиҳатдан қаттиқ қанотлилар жуда хилма-хил. Улар орасида йиртқич, ўсимликхўр, сапрофаг, некрофаг, қуруқликда, тупроқда, сувда яшовчи формалари бор. Қоратанли қўнғизлар ғўзага, ғалла экинларига, бедага, яйловларга ва лалми экинларга катта зарар етказади. Қарсилдоқ қўнғизлар (симқуртлар) - Agriotes meticulosus Оиласи - Elateridae Туркум - қаттиқ қанотлилар - Coleoptera Қарсилдоқ қўнғизларнинг танаси чўзинчоқ яссироқ, кўкрагининг олдинги қисми ўсиқчалар шаклида чўзилиб туради. Бу қўнғиз чалқанчасига ағдарилиб қолса, тўғрилаб олиш учун кўкрагининг олдинги ўсиқчасини ерга уриб юқорига сакрайди ва шу пайтда қарсиллаган овоз чиқади. Қарсилдоқ қўнғиз личинкалари (симқуртлар) нинг танаси узунчоқ бўлиб, сариқ рангли танаси хитин билан қопланган. Бош қисми ясси. Уч жуфт бир-хилдаги оёқлари мавжуд.(10-расм) Қарсилдоқ қўнғизлар ҳаммахўр бўлиб, симқуртлари экилган уруғларни, ёш ўсимлик илдизчаларини, поянинг ер остки қисмларини шикастлайди. Қарсилдоқ қўнғизларнинг баъзи турлари имаго ва личинка босқичида, баъзи турлари эса личинка босқичида тупроқда қишлайди. расм. Қарсилдоқ қўнғизлар. 1- қора қарсилдоқ қўнғиз, 2- ўтлоқ қарсилдоқ қўнғизи, 3- тухуми, 4,5- қора қарсилдоқ қўнғизнинг личинкаси ва ғумбаги, 6- қора қарсилдоқ қўнғиз личинкасининг охирги сегменти, 7- ўтлоқ қарсилдоқ қўнғизи личинкасининг охирги сегменти, 8- зарарланаётган кўчат, 9- зарарланаётган картошка туганаги Назорат саволлари: 1.Чигирткаларга таъриф беринг? Ҳаммахўр зараркунандаларнинг бошқа турлари ва зарарини айтиб беринг? Ҳаммахўр зараркунандаларга қарши кураш чораларини айтинг? Қоратанли қўнғизлар личинкаларининг тузилиши ва зарари? Қарсилдоқ қўнғизлар личинкаларининг тузилиши ва зарари? ҚАЛАМПИР, ЯЛПИЗ ВА НАЪМАТАК ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ §1.Қалампир зараркунандалари Ширалар. Баргларнинг пастки қисмида ривожланади. Зарарланган ўсимликларнинг барглари бужмайиб қолади. Ширалар ҳар хил касалликларни тарқатиши мумкин. Уларга қарши кураш чораларига агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтқазиш, ўсимликларни карбофос, донитол, каратэ, моспилан препаратлари билан ишлов бериш кабилар киради. Ширалар одатда баҳорда, буталар эндигина ўсабошлашидан бошлаб, ёзги депрессия даврини ўтаб, кузда яна ривожланишни давом этади. Новдаларнинг ўсиш нуқталарида, ҳамда гул ғунчаларига ёпирилади. Ширалар Натижада, ўсимлик ҳамда гул ривожланишдан орқада қолади. Шираларга қарши курашда ҳозирги замонавий инсектицидлар орасида неоникотиноидлардан: конфидор (багира), моспилан (тагспилан, ачив), энджео ва бошқалар юқори самара беради. Ўргимчаккана (Tetranychus urticae Koch.). Ўргимчаккана мавсумда 13-15 бўғин бериб ривожланади ва деярли барча қишлоқ хўжалик экинлари билан озиқланади. Ниҳолларнинг баргларини сўриши оқибатида кўчат етарлича бақувватлашмайди ва ривождан орқада қолади. Ўргимчаккана кузги салқин шароит вужудга келиши билан қишловга тайёргарлик кўра бошлайди ва оталанган урғочи зот шаклида охирги яшаган ерда пана жой топиб қишлаб қолади. Шунинг учун кузда даладан органик қолдиқларни олиб чиқиб ташлаб, ерни чуқур шудгорлаш бу ва бошқа бир қатор зараркунан-даларга қирғин келтиришни таъминлайди. Кураш чоралари. 1. Агротехник чоралар. 2. Май ойининг охирида дала атрофидаги бегона ўтларга кимёвий ишлов бериб, барча сўрувчи зараркунандалар кўпайишининг олдини олиттт. 3. Ниҳолларнинг 15-20% ида ўргимчаккана пайдо бўлса, бирор акарицид (омайт, неорон, вертимекс, олтингугурт, ортус, флумайт ва б.) қўллаш. Ўргимчаккана (Tetranychus urticae Koch.). Шиллиқ қуртлар.От всех вредителей перца, перечисленных выше, наиболее эффективен препарат «Стрела» (на 10 л насылают 50 г порошка, хорошо размешивают, процеживают и опрыскивают). Раствор совершенно безвреден для человека. §2.Ялпиз зараркунандалари Ялпиз униб чиқиши билан унга ялпиз бургаси зарар келтириб бошлайди (мятная блошка -Longatarsus licopi Faudr.). Унинг кичкина қўнғизи ва личинкаси 1,5 мм атрофида бўлади. Ранги сомон тусда сарғиш, ялпиз баргларида тешикчалар пайдо қилади. Агар баҳор илиқ ва қуруқ келса улар тез ривожланади ва катта зарар келтиради. Яшил қалқонча (зелёная щитоноска-Cassida viridis L ), баҳор келиши билан ялпиз баргларини чет томонидан кемириб зарарлай бошлайди. Яшил қалқонча (зелёная щитоноска-Cassida viridis L.), Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling