Сурхондаре вилоятининг тупроқ-ИҚлим шароити


Тоқ ипак қурти-Porthethria disapr L


Download 1.35 Mb.
bet16/21
Sana18.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1210143
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
ЯНГИ КИТОБ

Тоқ ипак қурти-Porthethria disapr L.




Чаканда шиш ҳосил қилувчи канаси-Облепиховый галловый клещ. Баргларни зарарлайди, натижада барглар шаклини ўзгартириб, шишлар пайдо қилиб, хунук ҳолга келиб қолади. Натижада барглар тўкилиб кетади. Чаканда шиш ҳосил қилувчи кана сут рангда, сўриб зарар келтиради. Узунлиги 0,2 мм, фақат лупа остида кўринади.Июн ойида урғочилари тухум қўяди. Июл ойидан сентябргача озиқланади. Ёз давомида бир неча марта
авлод бериши мумкин.Унга қарши Корбофос препарати ибилан итттлов берилади.
Чаканда шиш ҳосил қилувчи канаси-Облепиховый галловый клещ.
Вергулсимон қалқондор-Запятовидная щитовка. Ўсимликни ширасини сўриб зарарлайди. Ўсимлик шохларида кичкинагига вергулсимон доғлар кўринади. Бу доғлар вергулсмон қалқондорлар ҳисобланади. Ёз охирига бориб бу доғлар кўзга яхши кўринадиган ҳолга келиб қолади. Бу ҳашаротларни металл чўткалар билан ўсимлик танасидан тушриб ташлаш мумкин. Уларга қарши эрта баҳорда С-30 препарати ёки нитрафен препарати билан итттлов бериш лозим.



Вергулсимон қалқондор-Запятовидная щитовка.
Чаканда пашшаси-Облепиховая муха. Чаканданинг энг хавфли зараркунандаси ҳисобланади. Баъзи йиллари ҳосилни бутунлай йўқотади.
Оқ тусдаги оёқсиз личинкалар меваларга ўрнашиб олиб меваларни юмшоқ қисмини еб тугатади, натижада мевалар истемолга яроқсиз ҳолга келиб қолади. Зарарланган мевалар қорайиб тўкилиб кетади. Зараркунанда ҳосилни 90% гача нобуд қилади. Бунга қарши июл ойида 80% хлорофос билан ишлов берилади. Баъзан пуркаш бир ҳафтадан кейин такрор ўтказилади.15-20 грамм препарат 10 сувда эритилади.



Чаканда пашшаси-Облепиховая муха
Чаканда куяси- Облепиховая моль. Личинкалари ёш шоналар ичига кириб олади ва уни кемиради. Ёзда личинкалар баргнинг ўсув нуқтасига
ўрнашиб олади ва уни ўргимчак тўри билан ўраб олади. Улар кучли ривожланган йиллари ҳосилга сезиларли даражада зарар келтиради.
Буларга қарши бактериал препаратлар, битокцибациллин яхши самара беради. 30-40 грамм препарат 10 литр сувда эритиб пуркалади. Личинкалар пайдо бўлган кундан бошлаб препартни итттлатиттт керак, 8-10 кун оралатиб, 2 ишлов ўткзилади.



Чаканда куяси- Облепиховая моль
§3. Доривор тирноқгул (календула) зараркунандалари
Тирноқгул кўпроқ касалликлар билан яъни уншудринг ва қора доғланиш касалликлари билан зарарланади. Унинг кучли ҳиди ҳашаротларни ўзидан қочиради, шундай бўлсада унга ширалар зарар беради. Касалликларига қарши Топаз, Топсин, шираларга қарши эса Карбофос, Актеллик ва Антитлин препаратлари самарали ҳисобланади.

  1. БИОЛОГИК КУРАШ УСУЛИ. ЭНТОМОФАГЛАРНИ
    ЛАБОРАТОРИЯ ШАРОИТИДА КЎПАЙТИРИШ УСУЛЛАРИ ВА
    ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ


Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling