Шўрчи тумани бўйича:
Ўрганилган қидирув йиғма жилдлари юзасидан:
Шўрчи тумани ИИБда 2022 йил 6 ой якунида 36 нафар қидирувдаги шахслар бўлиб, уларнинг 9 нафари маҳаллий қидирув ҳамда 27 нафари экстремизм йўналишидаги жиноятларни содир қилган қидирувдаги шахсларни ташкил этиб, жорий йил бошидан жами 20 нафари ушланган.
Қидирувда бўлган 2 нафар шахслар яъни, ЖКнинг 168-модда 3-қисмда кўрсатилган жиноятни содир этиб қидирувда бўлган Эломонова СитораАкбаралиевна ва ЖКнинг 168-модда 2-қда кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган Султонов Одилжон Содиқовичлар Россия Федерациясида ушланиб, ҳозирда экстардиция бўлиши кутилмоқда.
Ўз.Рес. ЖКнинг 168-м. 1-қ, 169-м. 1-қда кўрсатилган жиноятни содир этиб ЖИБ Шўрчи туман суди томонидан қидирув эълон қилинган 1991 йил туғилган Шўрчи туман Жарқишлоқ маҳалласида яшаган Алланазаров Панжи Дамин ўғлига нисбатан Шўрчи туман ИИБ ЖҚБ томонидан 25.06.2022 йилда №116387-сонли қидирув йиғма жилди кўздан кечирилганида:
- қидирув йиғма жилдларининг ички рўйхатлари тўлиқ тузилмаган, варақлар тўлиқ рақамланмаган, текшириш жараёнида ички рўйхатдаги камчиликлар жойида бартараф этилди;
- қидирувдаги шахсни қўлга олиш бўйича 2022 йилда режа ишлаб чиқилган бўлсада, режа бандларида кўрсатилган ишлар тўлиқ амалга оширилмаган;
- қидирувдаги шахсларни қўлга олиш юзасидан йўл қўйилаган хато ва камчиликлар аҳволи туман ИИБ бошлиғи ҳамда унинг биринчи ўринбосари ҳузурида муҳокама қилинган бўлсада, кўрсатиб ўтилан камчиликлар бартараф этилмаган;
- қидирувдаги шахсни қўлга олиш мақсадида тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмаган, қидирувдаги шахснинг ҳозирги кунда яқин қариндошлари билан тезкор суриштирув ишлар олиб борилган бўлсада, қидирувдаги шахснинг яқин қариндошлари схемаси саёз шаклда тузилиб, тўлиқ суриштирув ишлари олиб борилмаган;
- қидирувдаги шахсни яқин қариндошларининг телефон рақамлари тўлиқ жамланмаган;
- шаҳар-туман ИИБларнинг соҳавий хизматларига бир хил мазмундаги “шаблон”алоқа хатлари юборилган бўлиб, уларда қидирувдаги шахсни ушлаш бўйича аниқ мазмундаги топшириқлар ёзилмаганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, Бўтаяров Рахим Эшмаматович, Искандаров Бобир Сафарович, Тўраев Панжи Боймуродович, Бўтаяров Рахим Эшмаматовичларга нисбатан юритилган қидирув йиғма жилдларида ҳам юқорида келтирилган камчиликлар борлиги аниқланиб камчиликлар бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |