Surxon fruits frezer


Download 18.14 Kb.
bet1/2
Sana30.04.2023
Hajmi18.14 Kb.
#1417846
  1   2
Bog'liq
Ипотека талабнома


Ипотека-банк” АТИБ Бошқарувига

Нусхаси: “Ипотека-банк” АТИБ Сурхондарё вилоят филиалига

SURXON FRUITS FREZER” МЧЖ томонидан
Термиз туман Учқизил МФЙ, Сувчилар-2
тел: 93 797 0770, 93 075 80 54

Т А Л А Б Н О М А
“SURXON FRUITS FREZER” МЧЖ билан “Ипотека-банк” АТИБ ўртасида 2019 йил 15 февралда №01–сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан банк томонидан “SURXON FRUITS FREZER” МЧЖга 84 ой муддатга 24 ой имтиёзли давр билан йиллик 7 фоиз тўлаш шарти билан “Музлаткичли омборхона” ташкил қилиш мақсадида 500 000 (беш юз минг) АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган.
2019 йил 15 февралдаги №01–сонли кредит шартноманинг 2.2-бандида кредит охирги қайтариш муддати 12.02.2024 йил этиб белгиланган.
Мазкур шартномага асосан ажратилган кредит ҳисобига Хитой давлатидан умумий сиғими 1500 тоннага мўлжалланган музлаткичли омборхона ускуналари олиб келинган ва ўрнатилган. 2020 йил бошидан тўла қувват билан фаолият юритмоқда.
“SURXON FRUITS FREZER” МЧЖ кредитга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаб келган, ҳатто 2020 йилдаги бутун дунёда авж олган ковид пандемияси даврида хам ундан кейин хам фоизларни тўлаб келган. “SURXON FRUITS FREZER” МЧЖ томонидан жами 50 000 АҚШ долларидан ортиқ кредит фоизлари тўланган.
2020 йилдаги пандемия ва 2022 йил декабр ва 2023 йилнинг январ ойиларидаги аномал совуқ сабаб орада маълум вақт “SURXON FRUITS FREZER” МЧЖ фаолиятида муаммолар юзага келиб, кредит фоизлари ва асосий қисми тўланмай қолган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.11.2022 йилда “Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-413-сонли қарори қабул қилинди.. Мазкур қарорнинг 2-бўлим а-бандида “ҳалқаро молия институтлари, мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларни қайтариш муддатларини умумий ҳисобда 14 йил этиб белгилаш ва имтиёзли даврини 3 йилдан 5 йилга узайтириш (муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорликларини кредит даврига мутаносиб равишда узайтириш). Бунда, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тақдим қилинган кафиллик ва кредит фоизлари компенсациялари сақланиб қолади” дейилган.
Қарор ижроси юзасидан Республика ишчи гурухи рахбари, Қишлоқ хўжалиги вазири А.Воитов томонидан 19.01.2023 йилда тасдиқланган 2-сонли баённома ижроси тижорат банкларига, шу жумладан “Ипотека-банк” АТИБ Бошқарувига хам рўйхат асосида берилди. Ушбу рўйхатда “SURXON FRUITS FREZER” МЧЖ хам бор, лекин банк кредит муддатини қарорда кўрсатилганидек узайтиришдан асоссиз бош тортиб келмоқда.
Бу борада биз бир неча маротаба “Ипотека-банк” АТИБ Сурхондарё вилоят филиалига ва “Ипотека-банк” АТИБ Мониторинг департаментига бориб мурожаат қилдик, лекин “Ипотека-банк” АТИБ Сурхондарё вилоят филиали ва Бошқарув ходимлари томонидан Президентимизнинг мазкур қарори ижроси бажарилмасдан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига сунъий тўсиқ бўлиб келмоқда.
Юқоридагиларга кўра Сиздан қуйидагиларни:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.11.2022 йилдаги “Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-413-сонли қарори 2-бўлим а-бандига асосан “SURXON FRUITS FREZER” МЧЖга 2019 йил 13 февралдаги №1-сонли кредит шартномага асосан ажратилган 500 000 АҚШ доллари миқдоридаги кредитни охирги қайтариш муддатини умумий ҳисобда 14 йил этиб белгилашингизни;


Ушбу талабномани Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ кўриб чиқишингизни ва белгиланган 15 кунлик муддатда ёзма равишда жавоб хати беришингизни сўраймиз.


Мазкур талабномага қонунга мувофиқ белгиланган муддатда жавоб хати берилмаса ёки умуман оқибатсиз қолдирилса ўз ҳуқуқларимизни амалга ошириш учун Иқтисодий судга даъво ариза киритишимизни маълум қиламиз.


SURXON FRUITS FREZER” МЧЖ рахбари О.А.Анваров



Ипотека-банк” АТИБ Бошқарувига


Download 18.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling