2020 йил 03 майдаги
01-5/20-1451-сонли мурожаатга
Сизнинг 2020 йил 03 майдаги ишга тиклашда амалий ёрдам сўраб қилган
01-5/20-1451-сонли мурожаатингиз тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида Термиз шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг
2019 йил 6-ноябрдаги 428-кб-сонли буйруғига асосан, ҳомиладорлик туғиш таътилига чиқарилган фаррош Г.Хўжамуродованинг ўрнига вақтинчалик фаррош вазифасига ишга қабул қилинганлигингиз аниқланди.
Шу каби, М.Абдураҳмонова ҳам бошқарманинг 2019 йил 06 ноябрдаги
427-кб-сонли буйруғига асосан ишчи вазифасига ишга қабул қилинган.
Ҳозирда Сизлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмаган бўлиб, иш фаолиятингизни давом эттириб келаётганлигингиз аниқланганлигини маълум қиламиз.
Вилоят ҳокимининг
биринчи ўринбосари Р.Пардаев
Баж.: С.Жўраев
“____” ___________________ yil№________________
Музработ тумани, Меҳнатобод МФЙ, Қахрамон гузари 1 кўчаси, 79-уйда яшовчи Жумаева Майсарага
2020 йил 5 майдаги
9704-сонли мурожаатингизга
Сизнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Хотин-қизлар муаммолари бўйича 1211 ишонч телефони”га ишга киришга амалий ёрдам бериш тўғрисида қилган мурожаатингиз тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, Сизга тумандаги корхона ва ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилиб, ишга таклиф этилганлигингизни ҳамда ўз хоҳишингизга кўра туман Ободонлаштириш бошқармасига ишчи вазифасига 2020 йил 6 майдан ишга қабул қилинганлигингизни маълум қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |