Surxondaryo viloyati termiz shahar «A. Avloniy» mahalla fuqarolar yig
Download 1.05 Mb.
|
ёшлар етакчиси бланка хат
- Bu sahifa navigatsiya:
- REPUBLIC OF UZBEKISTAN GOVERNMENT OF THE SURKHANDARYA REGION
- Термиз шаҳар Тараққиёт кўчаси 46/34-хонадонда яшовчи фуқаро Ҳ.Каримовга 2020 йил 25 майдаги 01-5/20-1585-сонли мурожаатга
Вилоят ҳокимининг
ўринбосари А.Хўжақулов Баж.: С.Жўраев
“____” ___________________ yil№________________ Термиз шаҳар Тараққиёт кўчаси 46/34-хонадонда яшовчи фуқаро Ҳ.Каримовга 2020 йил 25 майдаги 01-5/20-1585-сонли мурожаатга Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатигақилган мурожаатингиз тегишли масъул ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда ўрганилиб чиқилди. Ўрганиш давомида, Термиз шаҳар ҳокимининг 2018 йил 23 апрелда “Термиз марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори” масъулияти чекланган жамияти ва унинг ҳудудидаги савдо, маиший хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш биноларини бузиш тўғрисида”ги Қ-1110-сонли қарори қабул қилинганлиги, мазкур қарор асосида Термиз “Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори” масъулияти чекланган жамияти ҳудудидаги қурилиш объектлари бузилиши муносабати билан фаолияти тўхтатилиб, жамиятнинг бино-иншоотлари тўлиқ бузилиб олингач келгусида ер майдони Термиз шаҳар ҳокимлиги захира ер фондига қайтарилиши белгиланганлиги, шунингдек, Термиз “Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори” масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти тугатилиши масаласи 2019 йил 10 январь кунида жамият таъсисчиларининг умумий йиғилишида кўриб чиқилганлиги ва жамиятнинг юридик шахс сифатида тугатишга қарор қабул қилинганлиги аниқланди. Жамиятнинг фаолияти тугатилганлиги сабабли 2019 йилнинг 1 июль кунида унинг барча ишчи ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинганлиги маълум бўлди ва шу жумладан Термиз “Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори” масъулияти чекланган жамиятининг 2019 йил 1 июль кунидаги 31-К-сонли буйруғи ҳамда Термиз “Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори” масъулияти чекланган жамияти тугатилиши муносабати билан қонунда белгиланган тартибда огоҳлантириш муддатининг тугаши туфайли Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан Сиз билан тузилган меҳнат шартнома 2019 йил 1 июль кунидан бекор қилинганлиги маълум бўлди. Сизнинг мазкур жамиятда ишлаган иш даврингиз учун ҳисобланган жами 11 110 822 сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағлардан қарздорлик мавжудлиги, ушбу қарздорликнинг 2 000 000 (икки миллион) сўми 2020 йил май ойида нақд пул кўринишида тўлаб берилганлиги, жамиятнинг бино-иншоотлари ва мол-мулклари бузиб олиш шарти билан сотиш учун аукцион савдосига қўйилганлиги, тегишли мол-мулкини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан биринчи навбатда жамият ишчи-ходимларининг иш ҳақидан бўлган қарздорликларини тўлаб берилиши режалаштирилганлигини, бундан ташқари Сиз билан олиб борилган суҳбат жараёнида жамиятга тегишли бўлган ва ҳозирда сотувга қўйилган офис жиҳозларини иш ҳақига ҳисоблаб олишингиз қўшимча таклиф сифатида берилганлигини маълум қилинади. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling