“____” ___________________ yil№________________
Термиз шаҳар “Юлдуз” маҳалласи, Бедил кўчаси
20-уйда яшовчи фуқаро А.Хўжамқуловга
2020 йил 20 майдаги
12001-bvq/20-сонли мурожаатга
Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига қилган мурожаатингиз тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, Сизга мазкур мазмунда бир неча маротаба мурожаат қилганлигингиз, уларни ўрганиш мақсадида Сиз билан шаҳар хокимлиги ходимлари томонидан юзма-юз суҳбат ўтказилганлиги ва Сиз юқоридаги бузилишлар натижасида юзага келган компенсация пулларининг ҳозирги вақтга қадар тўлаб берилмаётганлигидан норози эканлигингизни таъкидлаб ўтгансиз.
Ушбу мурожаатни ўрганиш давомида аниқланган маълумотларниинобатга олган ҳолда, Сизга ҳозирги вақтда шаҳар ҳудудида Коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича зарурий ишлар амалга оширилаётганлиги ва ушбу ишларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳам тегишли тартибда йўналтирилаётганлиги сабабли, юқоридаги қарздорликларни келгусида Термиз шаҳар маҳаллий бюджетида қўшимча шаклланиши кутилаётган ва қонунда тақиқланмаган бошқа манбалариҳисобидан тўлаб бериш чоралари кўрилишини маълум қиламиз.
Вилоят ҳокимининг
биринчи ўринбосари Р.Пардаев
Баж.: С.Жўраев
Do'stlaringiz bilan baham: |