Вилоят ҳокимининг
биринчи ўринбосари Р.Пардаев
Баж: С.Жўраев
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
SURXONDARYO
VILOYATI
HOKIMLIGI
190100, Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi1-uy,
Tel:(+99876)221-70-75, www.surxondaryo.uz
|
|
REPUBLIC OF UZBEKISTAN
GOVERNMENT
OF THE SURKHANDARYA REGION
190100, №1, At Termiziy st. Termez city,Surkhandarya region. Tel: (+99876)221-70-75, www.surxondaryo.uz
|
“____” ___________________ yil№________________
Қизириқ тумани “Такия” маҳалласи, Мустақиллик кўчаси 96-уйда яшовчи фуқаро Худойбердиев Собирга
2020 йил 9апрелдаги
58031/20-сонли мурожаатга
Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Ишонч телефонига “Карантин сабабли Қизириқ туманининг чекка ҳудудларида озиқ-овқат маҳсулотлари “Ярмарка”лари ташкил қилинишида амалий ёрдам беришларингизни сўрайман” деган мазмунда қилган мурожаатингиз тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, Сизга туманда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, фуқаролар ўртасида бевосита мулоқотни чеклаш, заруратсиз ҳаракатланишни олдини олиш, шунингдек, аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадидатуман ҳокимининг 2020 йил
3 апрелдаги Ф-24-сонли фармойиши асосида тумандаги 31 та маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудларида махсус санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг қўчма савдо ярмаркалари ташкил этилаётганлиги, шунингдек, сиз яшаётган “Такия” маҳалласи ҳудудига ҳам
2 маротаба кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилганлиги ва яна графикка асосан ташкил этилиши белгиланганлиги тўғрисида батафсил тушунтирилганлигини маълум қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |