Сув. Хусусиятлари ва биологик ахамияти
Download 20.62 Kb.
|
сув
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сувнинг хоссаларини ўрганиш бўйича иш олиб борган олимлар
Сув. Хусусиятлари ва биологик ахамияти Режа:
Сувнинг хоссаларини ўрганиш бўйича иш олиб борган олимлар Сув молекуласининг тузилиши ва физик хоссалари Кислород ва водороднинг изотоп таркибига кўра сувнинг турлари Сувнинг ион кўпaйтмaси. pH кўрсaткич Сувнинг қаттиқлиги ва уни йўқотиш усуллари Саноатда сувни тайѐрлаш Тузлар гидролизи Сувнинг хоссаларини ўрганиш бўйича иш олиб борган олимлар Сувнинг хоссаларини ўрганиш бўйича иш олиб борган олимлар Илмий агрономия равнақига катта хисса қўшган олим К.А.Тимирязев ўсимликларнинг сув таъминоти шароитларини, ҳаво билан ўзаро боғлиқлигини, шунингдек, ўсимлик ҳаѐтида 7 ѐруғликнинг аҳамиятини ўрганиб, ўсимликлар сув режимини самарали бошқариш йўлларини кўрсатди. Унинг илмий ишлари селекцияда сувга талабчан навларни яратиш борасида катта аҳамият касб этди. Агрономия фанини ривожланишида В.Р.Вильямснинг хизматлари диққатга сазовордир. У ўсимликларнинг ҳаѐт омилларини барчаси физиологик жиҳатдан тенг аҳамиятли эканлигини ҳамда улардан бирини иккинчиси билан алмаштириб бўлмаслигини кўрсатди. Масалан, сувни янада яхши ўзлаштириши учун ўсимлик бошқа омилларга муҳтож бўлмаслиги лозим. В.Р.Вильямс илмий асарларида мелиорацияни тупроқшунослик ва деҳқончилик фанлари билан бевосита боғлиқ эканлиги ҳақида мулоҳазалар юритади. Агрокимѐ мактабининг асосчиси деб эътироф этилган Д.Н.Прянишников минерал ўғитлар қўллаш меъѐри ва ўсимликларнинг транспирация коэффициентлари орасидаги ўзаро боғликликни аниқлаб, тупроқнинг озиқ режимини ўзгартириш йўли билан транспирация коэффициенти қийматини бошқариш имкониятларини кўрсатади. Атоқли физиолог олим Н.А.Максимов ўсимликларни сув таъминоти даражасига кўра унинг айрим органларининг ўсиш қонуниятини аниқлаб, унинг асосида ўсимликларнинг сув режимини бошқариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди. Тупроқ агрофизикаси илмий мактабининг асосчиси А.Т.Дояренко тупроқнинг физик хоссаларини, сув ва ҳаво режимларини текшириш усулларини ишлаб чиқди ва амалиѐтга жорий этди. Шу соҳада А.Ф.Лебедевнинг хизматлари ҳам беқиѐсдир: у тупроқнинг сув хоссалари, тупроқдаги сув шакллари ва унинг динамикасини ўрганиш бўйича катта аҳамиятга молик тадқиқотлар олиб борди. Download 20.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling