Сув. Хусусиятлари ва биологик ахамияти
Download 20.62 Kb.
|
сув
Тузлар гидролизи
Таркиби бўйича турли хил (нордон, ўрта ѐки асосли) тузлар сувда эритилганда уларнинг бошланғич таркиби ҳамма вақт ҳам сақланиб қолмайди. Кўпинча, тузларнинг сувдаги эритмалари кислотали (масалан, СuС12 эритмаси) ѐки ишқорий Na2СО3, эритмаси) хусусиятга эга бўлади. Бундай гидролиз реакциясида сув ионлари ва туз ионлари орасида алмашинув жараѐни содир бўлади. Шундай жараѐн (гидролиз реакцияси)да қатнашувчи модда - тузнинг заррачаси катиони, аниони ѐки бир вақтнинг ўзида уларнинг иккаласи ҳам қатнашиши мумкин. Гидролиз жараѐнида албатта эритмадаги 24 катион ѐки анион билан сув молекулалари қатнашади, одатда бу жараѐнда сув молекуласининг диссоциланиш мувозанати 2Н2O = Н3O + + НОўнг томонга силжийди, ҳосил бўлган ионларнинг бири туз катиони ѐки аниони билан қийин диссоциланадиган электролит, асос ѐки нордон туз ҳосил қилиши натижасида эритма муҳити ўзгаради. Бу жараѐнларнинг содир бўлишида тузнинг катиони ва анионининг хусусиятлари (катионнинг қутбловчилик хоссаси, заряди, нисбий электрманфийлиги, электрон жуфтини акцепторлиги) муҳим ролни ўйнайди. Содда қилиб айтганда, тузнинг катиони, ѐки аниони, ѐхуд аниони билан катиони сувнинг Н + катиони ѐки аниони ОН - билан сувда ѐмон диссоциланадиган асос, кислота, нордон ѐки асос туз қолдиғини ҳосил қилиши гидролиз жараѐнининг асосий моҳиятидир. Фақат биргина ҳолда - кучли асос ва кучли кислотадан ҳосил бўлган туз сувда эриганда гидролиз реакцияси содир бўлмайди. Органик моддаларнинг гидролизи, одатда, катализаторлар - минерал кислоталар, ишқорлар, ферметлар (организмда) иштирокида амалга ошади. Масалан: C5H11Cl + H2O → C5H11OH + HCl Ёғочнинг гидролизи кенг кўламда амалга оширилади. Тез суъратлар билан ривожланаѐтган гидролиз саноати овқат бўмайдиган хом ашѐдан (ѐғоч, пахта шулхаси, кунгабоқар пўчоғи, похол, маккажўхори ўзагидан) қатор қимматли маҳсулотлар: этил спирт, оқсилли ачитқилар, глюкоза, қаттиқ углерод (IV) - оксид, фурфорол, скипидлар, метил спирт ва б. ишлаб чиқармоқда. Тирик организмларда полисахаридлар, оқсиллар ва бошқа органик бирикмаларнинг гидролизи содир бўлади. Муҳитнинг доимий кислоталилигини сақлаб турадиган буфер системаларининг мавжудлиги ҳам гидролиз туфайлидир. Download 20.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling