Чорва моллари ва паррандаларни суғориш ва ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш учун уларнинг бир бошига қуйидаги миқдорда сув талаб этилади: - -сигир – 100 л; -буқа ва ғуножинлар -70 л; -бузоқ -30 л;
- - қўйлар -8 л; -от -50 л; -товуқ – 1л.
- Чорва моллари озуқанинг 1 кг қуруқ моддасига қуйидаги миқдорда сув истеъмол қилади:
- - отлар – 2-3 л;
- - қорамоллар 4-6 л;
- -қўйлар 2-3 л; чучқалар – 6-8 л.
Сув сифати - Гигиеник нуқтаи назардан олиб қаралганда қишлоқ хўжалик ҳақвонларининг сувга бўлган талаби иқтиёрий қондирилиши маъқул ва кўпларига маълум вақтда берилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
- Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандаларини суғориш учун мўлжалланган сув ичимлик суви талабларига жавоб бериши керак. У тиниқ, рангсиз, ҳидсиз, ёқимли бўлиб, органик моддаларни чириган маҳсулотлари, кимёвий қўшимчалар ва касаллик чиқарувчи микроорганизмлар бўлмаслиги керак.
Сув таъминоти тизими: - Сув таъминоти тизими деб технологик йўналишга бирлаштирилган ва сувни олиш-узатиш, сифатини яхшилаш, сақлаш, фойдаланишга узатишга мўлжалланган машина, ускуна ва муҳандислик иншоатлари мажмуасига айтилади.
- Сув таъминоти тизими гуруҳли ва локал бўлиши мумкин. Гуруҳли тизим йирик объектларни территориясига қараб (шахар, туман ва ҳ.к.) марказлаштирилган таъминотга мўлжалланган.
- Локал тизим объектга алоҳидалик (хўжалик, ферма ва комплекс) хизмат кўрсатишга мўлжалланган ва алоҳида сув манбаи, насос станцияси ва сув ўтказиш тармоғига эга.
А-очиқ сув манбаларидан; Б-трубали (артезиан) қудуқлар орқали; В-шахтали қудуқлардан; 1-қирғоқ олди қудуғи; 2-насос станцияси; 3-сув босим баки; 4-сув тармоғи; 5-истеъмолчилар; 6-артезиан қудуқ; 7-чўктирмали насос ўрнатилган насос станцияси; 8-сув босим минораси; 9-шахтали қудуқ; 10-насос станцияси; 11-босимли ҳаво-сув баки.
Do'stlaringiz bilan baham: |