Б-трубали (артезиан) қудуқлар орқали В-шахтали қудуқлардан; Ер ости манбаларидан сув олиш қурилмалари. Бу турдаги сув олиш қурилмаларига қудуқлар дейилади. Қудуқлар икки турга бўлинади: шахтали қудуқлар ва трубали (артезиан) қудуқлар. Сув олиш қурилмаларининг яъни қудуқларнинг асосий кўрсаткичлари бўлиб уларнинг дебитлари хизмат қилади. Қудуқнинг дебити деб унинг вақт бирлиги ичида сув бера олиш қобилиятига айтилади. Шахтали қудуқларнинг дебитини одатда қуйидаги формула орқали аниқлаш мумкин бу ерда, бу ерда, K - филтрация коэффициенти (м/кун) бўлиб, ҳар хил тупроқ учун турлича: K = 500...900, галенчак ўта йирик қумли (d=3...5 мм) тупроқ; K = 200...600, гравия йирик қумли (0,5...1,0 мм) тупроқ; K = 50...400, йирик қумли (0,5...1,0 мм) тупроқ; K = 25...100, ўртача қумли (0,25...0,5 мм) тупроқ; K = 10...40, майда қумли (0,1...0,25 мм) тупроқ; K = 5...15, ўта майда қумли (0,05...0,1 мм) тупроқ. H - қудуқнинг чуқурлиги, м; r - қудуқнинг радиуси, м. Шахтали (а) ва трубали (артезан) қурилмаларнинг схемаси: а-шахтали: 1-вентиляция трубаси; 2-қопқоғи; 3-лойли таянч; 4-қоплама 5-сув олиш қисми;
б-трубали:
1-кондуктор;
2-қоплама трубалар;
3-салниклар;
4-филтрнинг устки трубаси;
5-филтрли труба;
6-филтрнинг тиндиргичи.
Трубали (артезиан) қудуқларнинг турғунлашган ҳолдаги дебити қуйидаги формула орқали аниқланилади бу ерда, m - сувли қатламнинг қуввати, м; R - депрессия эгрилик радиуси, м. Депрессия эгрилик радиуси тақрибий равишда турли хил тупроқлар учун турлича, яъни: майда қумли тупроқ (d = 0,1...0,24 мм) R = 50...100, м; ўртача қумли тупроқ (d = 0,25...0,5 мм) R = 100...200, м; йирик қумли тупроқ (d = 0,5...1,0 мм) R = 200...400, м; майда гравия (d = 2...3 мм) R = 400...600, м; ўртача гравия (d = 3...5 мм) R = 600...1500, м
Do'stlaringiz bilan baham: |