Suvning tarkibi va tuzilishi Suvning fizik-kimyoviy ko’rsatkichlari Eritmalar va ularning ahamiyati


жадвал tp,ƒ-нинг қийматнинг ва ƒ-га боғлиқлиги


Download 393.82 Kb.
bet40/65
Sana19.04.2023
Hajmi393.82 Kb.
#1362815
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   65
Bog'liq
suv va gaz analizi

1 жадвал
tp,ƒ-нинг қийматнинг ва ƒ-га боғлиқлиги



f=n-1

Р

0,90

0,95

0,99

1.

6,31

12,7

31,8

2.

2,92

4,30

6,97

3.

2,35

3,18

4,54

4.

2,13

2,78

3,75

5.

2,01

2,57

3,37

6.

1,94

2,45

3,14

7.

1,89

2,36

3,00

8.

1,86

2,31

2,90

9.

1,83

2,26

2,82

10.

1,81

2,23

2,76



3. Мавзуни мустахкамлаш учун саволлар
1.Газлар таҳлилида ишлатиладиган асосий терминларнинг маъносини тушунтириб беринг.
2.Газлар таҳлилида учрайдиган асосий хатолар.
3.Хатоларни ҳисоблаш усуллари.
4.Метрология, сезгирлик, газ сенсори, газлар таҳлилий тизими, асбобнинг ўлчаш оралиғи деганда нимани тушунасиз
5.Абсолют хато ва келтирилган хато нима?
6.Олинган натижаларни қайта ишлаш деганда нимани тушунасиз?
7.Дисперция, стандарт четланиш, ўртача стандарт четланиш нима?
8.Стюдент коэффициенти қандай аниқланади?.


10. Мавзу: Идеал газ қонунлари ва газларнинг ҳолат
тенгламалари.
Кимевий реакцияларда газ моддалар орасидаги ҳажмий нисбатлар.
Оддий ҳажмий нисбатлар қонуни, Авагадро қонуни.
Биринчи марта газлар орасида бўладиган реакцияларни миқдорий жиҳатдан француз олими Гей-Люссак текширган. У газсимон моддалар орасидаги реакцияларни ўрганиш жараёнида қўйидаги ҳажмий нисбатлар қонунини яратди. Бу қонунга кўра ўзгармас босим ва температурада реакцияга киришадиган газлар ҳажмларининг ўзаро нисбати ва реакцияда ҳосил бўладиган газсимон маҳсулотлар ҳажмларига нисбати кичик бутун сонлар нисбати каби бўлади. Бу қонун О д д и й ҳ а ж м и й н и с б а т л а р қонуни деб аталади.
Газсимон моддалар орасида бўладиган баъзи реакцияларни кўриб чиқамиз. Масалан:2СО +О2=2СО2 бунда нисбатлар 2:1:2; ёки 2Н22=2Н2О бунда ҳам нисбатлар 2:1:2 бўлади. Эътибор берган бўлсангиз, биринчи ва иккинчи мисоллардаги газларнинг бирикишида, уларнинг ҳажмлари ва ҳосил бўладиган маҳсулотнинг ҳажми орасида жуда оддий нисбатлар бор. H2+Cl2=2HCl Бу реакцияда эса нисбатлар 1:1:2.
Бир ва иккинчи мисолларда реакция учун 3 ҳажм газ олинган ҳолда 2 ҳажм махсулот ҳосил бўлган учинчи мисолда эса 1 ҳажм водород билан 1 ҳажм хлордан 2 ҳажм водород хлорид ҳосил бўлган. Берцелиус 1 ҳажм водород билан 1 ҳажм хлордан 2 ҳажм водород хлорид ҳосил бўлишига сабаб, бир хил шароитда олинган ва ҳажмлари тенг бўлган газлардаги атомлар сонини баравар бўлишида деган тахминни билдирди. Аммо, бу тахмин тўғри бўлганда 1 ҳажм водород билан 1 ҳажм хлордан 1 ҳажм водород хлорид ҳосил бўлган бўларди:

Ҳолбуки, Гей-Люссак тажрибаларида 2 ҳажм водород хлорид ҳосил бўлган.Гей-Люс сак қонунини изоҳлаб бериш йўлини итальян физиги Амедео Авогадро топди. У, оддий модданинг молекуласи айнан битта атомдан ташкил топмасдан балки бир хил атомларнинг бир нечтасидан тузилган деган фикрни билдирди.
Авогадро гипотезасининг асосий қоидаси қўйидагидан иборат: Бир хил шароитда (бир хил температура ва босимда) бир хил ҳажмли турли газлардаги молекулаларнинг сони ўзаро тенг. Авогадронинг бу гипотезаси хилма-хил фактлар билан тасдиқланди ва 1860 йилдан бошлаб Авагадро қонуни деб тан олинди. Ҳар қандай модданинг 1 моль миқдори таркибида 6,02•1023 та заррача (молекула, атом, ион) бўлади ва бу Авогадро сони (NА) дейилади. NА= 6,02 · 1023 моль-1 Молекулалари сони тенг бўлган турли газларнинг ҳажми ўзаро тенг лекин уларнинг массалари эса турлича бўлади. Демак ҳар хил газлардан бир хил шароитда 1 л дан олсак, улардаги молекулалар сони баравар бўлади. Аммо олинган газларнинг оғирликлари ҳар хил бўлади, чунки уларнинг молекуляр оғирлиги ўзаро фарқ қилади. Газсимон моддаларнинг миқдори ва ҳажми унинг таркибидаги заррача (молекула, атом)лар сонига бевосита боғлиқдир. Бир хил миқдордаги модда молекулалари сони бир-бирига тенг ва ҳар қандай модданинг “1 моль” миқдори таркибида 6,02•1023 та заррача (молекула, атом, ион) лар бўлади. Авагадро қонунидан қўйидаги хулосалар келиб чиқади: 1).оддий газларнинг молекулалари икки атомдан иборат. Ҳақиқатдан ҳам кейинги тажрибаларда молекуляр массаларни аниқлаш, H2, F2, CI2, O2, N2 сингари оддий газларнинг молекулалари икки атомдан иборат эканлигини тасдиқлади. Айрим оддий моддаларнинг молекулалари уч ва ундан кўп атомлардан ҳам таркиб топган. Масалан: озон (О3), фосфор (Р4) ва олтингугурт буғлари (S8). Лекин нодир газларнинг(He, Ne, Ar, Kr, Xe, Rn) молекуласи бир атомдан таркиб топган бўлиб улар учун “молекула” ва “атом” тушунчалари тенг қийматлидир.

Download 393.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling