Suvning tarkibi va tuzilishi Suvning fizik-kimyoviy ko’rsatkichlari Eritmalar va ularning ahamiyati


Газлар таҳлилида учрайдиган асосий хатолар ва


Download 393.82 Kb.
bet39/65
Sana19.04.2023
Hajmi393.82 Kb.
#1362815
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   65
Bog'liq
suv va gaz analizi

Газлар таҳлилида учрайдиган асосий хатолар ва
уларни ҳисоблаш усуллари

Маълумки, таҳлил натижалари хатоларининг юзага келиш сабабларига кўра доимий (систематик), тасодифий ва қўпол хатоларга бўлинади:


Доимий хатолар дейилганда фақат битта катталикни қайта-қайта ўлчаганда ўзгармас бўлиб қоладиган ёки бирор қонун бўйича ўзгарадиган аниқлаш хатолиги тушунилади. Улар аниқ қиймат ва ишорага эга бўлади. Уларни тузатмалар киритиш билан йуқотиш мумкин. Бу хатога сабаб микдорий реакция тўлиқ амалга ошмаслиги, чукманинг қисман эриши ёки унинг қиздирилиши жараёнида содир бўладиган камчиликлар, реактивларнинг етарли даражада тозаликка эга эмаслиги ва х.к.лар.
Тасодифий хатолар деганда эса фақат битта микдорий катталикни қайта-қайта ўлчаш мобайнида тасодифий ўзгарувчи ўлчаш хатолиги тушинилади. Тасодифий хатоларнинг сабабларини олдиндан билиб бўлмайди ва уларнинг вужудга келишига ишлатилаётган иситиш асбоблари температурасининг кескин ўзгариши, текширилаётган эритмага ёт қўшимчаларнинг тасодифан тушиши кабилар сабаб бўлади. Тасодифий хатоларнинг таҳлил натижасига таъсирини камайтириш учун параллел тахлиллар ўтказилади ва ўртача арифметик қиймат таҳлил натижаси сифатида ҳисобланади, ҳамда барча параллел ўлчаш натижалари статистик ишлаб чиқилади ва стандарт четланиш қиймати аниқланиб, ишонч оралиғи қиймати бахоланади.
Миқдорий ўлчашнинг қўпол хатолиги–берилган шартлар бажарилганда кутилган натижадан тубдан фарқ қиладиган аниқлаш хатолиги тушунилади. Шунинг учун кўпгина ушбу хатони таҳлил натижаларини ҳисоблашда ҳисобларга киритилмайди ва бундай қийматлар ташлаб юборилади.
Таҳлилда йўл қўйилиши мумкин бўлган ва албатта ҳисобланадиган хатолар ифодалаш усулларига кўра мутлоқ (абсолют) ва нисбий хатоларга ажратилади.
Мутлоқ хато –таҳлил натижасида элементнинг ёки модданинг топилган миқдори билан текширилаётган намуна таркибидаги ҳақиқий миқдори орасидаги фарқни ифодалайди:
Хмутлоқ = Хтоп. –Ххак.
Нисбий хато –мутлоқ хатонинг қийматини таҳлил натижасида олиниши зарур бўлган ҳақиқий қийматга нисбати билан аниқланади. Олинган натижани юзга кўпайтириб, нисбий хато фоизларда ифодаланади:



Ўлчов натижаларининг тўғрилиги нормал тақсимот қонуни ёрдамида бахоланади ва параллел аниқлаш натижалари статистик ишлаб чиқилади. Бунинг учун қўйидаги кетма-кетлик асосида ҳисоблаб бажарилади. Агар Х1, Х2, Х3 …Хп қийматлар μ-катталикни п марта ўлчаш натижалари бўлса, ўртача арифметик қиймат:





бўлади ва х≈ μ.


Алохида олинган ўлчов натижасининг ўртача арифметик қийматидан четланиш бирламчи четланиш бўлади:


εi=Xi-X ёки X1-X=ε1
X2-X=ε2
X3-X=ε3
Энди дисперцияни ҳисоблаш зарур. Дисперция тасодифий катталикларнинг ўртача арифметик қийматга нисбатан тарқалишидир:

Бундан стандарт четланишнинг қиймати келиб чиқади:



Стандарт четланишни ўртача арифметик қийматга бўлиш натижасида ҳосил бўлган қийматга нисбий стандарт четланиш дейилади ва қўйидагича ифодаланади.


ёки

Агар ўлчов натижаларининг тўғрилиги стандарт четланиш қиймати билан тавсифланган бўлса, у ҳолда ўртача арифметик қийматнинг ишонч оралиғи билан ҳам тавсифланади ва қўйидаги формула билан ҳисобланади:


Бу ерда tp·f –Стьюдент коэффициенти, f –эркинлик даражаси: f=n-1

Р-икки томонлама ишонч эҳтимоли. Одатда унинг р=0,95 қийматидан кўп фойдаланилади. tp,ƒ-нинг қийматлари 1-жадвалда келтирилган.





Download 393.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling