Суяк синиши
Режа:
Суяк синиш сабаблари, таснифи, белгиси, биринчи ёрдам ҳақида.
Суяк синишида биринчи ёрдам кўрсатиш
Суяк синиш сабаблари, таснифи, белгиси, биринчи ёрдам ҳақида.
Суяк синиши кўп учрайдиган шикастлар турига киради. Механик таъсир ва суяклар бутунлигининг бузилиши билан белгиланади. Синган суякнинг катта-кичиклигидан қатъий назар, атрофидаги юмшоқ тўқималарга ҳам жароҳат таъсир қилади.
Суяклар синишининг таснифи:
1) келиб чиш сабабларига кўра: а) туғма, б) орттирилган;
2) пайдо бўлиш сабабига кўра: а) травматик, б) паталогик.
Травматик синишда механик таъсир этилган жойдан синса бевосита, сал нарироқдан синса билвосита синиш дейилади. Куч таъсир қилиш механизмига кўра: а) эгилган, б) тўғри, в) буралган (ротация), г) қисилган (компрессия), д) узилган ва ҳоказолар бўлинади (19-расм).
Паталогик синиш сабаблари: остеомиелит, ўсма, қон касаллиги ва ҳоказо.
3) очиқ синиш ва ёпиқ синиш.
Тери бутунлиги бузилган ва жароҳат ҳосил бўлса очиқ синиш дейилади. Тери бутунлиги бузилмасдан синса, ёпиқ синиш дейилади.
19-расм. Синишда суяк парчаларининг силжиш вариантлари.
а – ёнбош силжиш; б – суяк ўқи бўйича (бурчак ҳосил қилиб); в – узунасига силжиб чўзилиши;
г – узунасига силжиб, қисқариши; д – ротацион (бурама)
4 )
тўла синиш ва тўла бўлмаган синиш ёки суяклар ёрилиши.
5) найсимон суяк синиш соҳасига қараб диафизар, метафизар ва эпифизар бўлади.
6) йўналишига қараб, кўндаланг, узунасига, қийшиқ, винтсимон бўлади.
7) оддий, асоратли, мураккаб ва комбнацияланган турларга бўлинади.
Синган суякларнинг силжиши ҳам муҳим аҳамиятга эга: силжиш узунасига, ён томонга, бурчак ҳосил қилиб ва синган қисмларнинг ўз ўқи атрофида айланиб кетиши каби ҳоллари учраб туради.
Синиш клиникаси. Клиник белгилари маҳаллий ва умумий бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |