Suyuqlik va gaz mexanikasi faniga kirish
Download 1.14 Mb.
|
Muxlisaxondan 5
Жавоблар
Беқарор ҳаракат икки: текис ва нотекис ҳаракат турлари бўлиши мумкин. Суюқлик заррачаси ҳаракат йўналиши бўйича вақт ўтиши билан ҳаракат фазосининг бир нуқтасидан иккинчи нуқтасига ўтганда тезлик ўзгариб борса, ҳаракат нотекис ҳаракат бўлади. Нотекис ҳаракат вақтида суюқлик ичида босим ва бош гидравлик кўрсатгичлар ўзгариб боради. Нотекис ҳаракатни қирқими ўзгариб бораётган шиша қувурда кузатиш жуда қулайдир. Борди-ю суюқлик заррачаси ҳаракат йўналиши бўйича вақт ўтиши билан ҳаракат фазосининг бир нуқтасидан иккинчи нуқтасига ўтганда тезлигини ўзгартирмаса, бундай ҳаракат текис ҳаракат дейилади. Текис ҳаракат вақтида суюқликнинг гидравлик кўрсатгичлари ўзгармайди. Текис ҳаракатга қирқими ўзгармайдиган қувурлардаги суюқликнинг ва нишаблиги бир хил каналлардаги сув оқими мисол бўла олади. Суюқлик оқимига босимнинг таъсирига қараб босимли ва босимсиз ҳаракатлар бўлади. Босим ва оғирлик таъсирида бўладиган ҳаракатлар босимли (дамли) ҳаракат деб аталади. Босимли ҳаракат вақтида суюқлик ҳар томондан деворлар билан ўралган бўлиб, эркин сирт бўлмайди (яъни суюқликнинг босими чиқиб кетишига ҳеч қандай имконият йўқ). Бундай ҳаракатга босимли идишдан қувурга ўтаётган суюқлик ҳаракати мисол бўлади. Босимсиз (дамсиз) ҳаракат вақтида суюқлик фақат оғирлик кучи таъсирида ҳаракат қилиб эркин сиртга эга бўлади. Бундай ҳаракатга дарёлардаги, каналлардаги сувнинг ва қувурлардаги тўлмасдан оқаётган сувларнинг ҳаракатлари мисол бўла олади. Булардан ташқари, суюқликларнинг секин ўзгарувчан ҳаракатлари ҳақида гапириш мумкин бўлиб, биз улар ҳақида тўхталиб ўтирмаймиз. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling