Suyuqlik va gaz mexanikasi faniga kirish


Тезлик ва босим майдонлари


Download 1.14 Mb.
bet28/48
Sana12.12.2021
Hajmi1.14 Mb.
#180009
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   48
Bog'liq
Muxlisaxondan 5

Тезлик ва босим майдонлари. Суюқлик ҳаракат қилаётган фазонинг ҳар бир нуқтасида ҳаёлан тезлик ва босим вертикалларини кўриб чиқсак, кўрилаётган ҳаракатга мос келувчи тезлик ва босим тўпламларини кўз олдимизга келтира оламиз. Ана шу усул билан тузилган тезлик тўплами тезлик майдони дейилади. Шунингдек, босим векторларидан иборат тўплам босим майдони деб аталади. Тезлик ва босим майдонлари вақт ўтиши билан ўзгариб боради. Гидростатикадаги каби гидродинамикада ҳам гидродинамик босимни р билан белгилаймиз ва уни содда қилиб босим деб атаймиз. Тезликни эса u билан белгилаймиз. У ҳолда тезликнинг координата ўқларидаги проекциялари uх, uу, uz бўлади.

Юқорида айтиб ўтилганганлар асосан суюқлик кўрсатгичлари функция кўринишида ёзилади.



р=f1(x,y,z,t)

u=f2(x,y,z,t)

тезлик проекциялари ҳам функциялардир;



ux=f3(x,y,z,t)

uy=f4(x,y,z,t)

uz=f5(x,y,z,t)

Бу келтирилган функцияларни аниқлаш ва улар ўртасидаги ўзаро боғланишни топиш гидродинамиканинг асосий масаласи ҳисобланади.




Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling