Suyuqlik va gaz mexanikasi faniga kirish


Газларнинг суюқликда эриши. Кавитация ҳодисаси ҳақида тушунча


Download 1.14 Mb.
bet6/48
Sana12.12.2021
Hajmi1.14 Mb.
#180009
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
Muxlisaxondan 5

7. Газларнинг суюқликда эриши. Кавитация ҳодисаси ҳақида тушунча.

Табиатда ва техникада суюқлик унда ҳавонинг таркибидаги газлар оз миқдорда эриган ҳолда учрайди. Босим ортиши ёки ҳарорат камайиши билан эриган газлар миқдори ортади ва аксинча, босим камайганда ёки ҳарорат ортганда уларнинг миқдори камаяди. Шунинг учун босим камайиши ёки ҳарорат ортиши билан суюқликдаги эриган газларнинг бир қисми ажралиб чиқиб, пуфакчалар хосил қилади, яъни юқорида айтилганга кўра босим камайганда сув ҳам буғланади, лекин енгил компонент сифатида эриган газлар тезроқ ажралиб чиқиб, пуфакчалар хосил қилади. Бошқача айтганда бу ҳолат суюқликдаги босимнинг ундаги газнинг тўйинган буғлари босимига тенг бўлганда вужудга келади. Газ пуфакчалари пайдо бўлиши билан суюқликнинг туташлиги бузилади ва туташ муҳитларга таoлуқли қонунлар ўз кучини йўқотади. Бу ҳодиса кавитация дейилади. Пуфакчалар суюқлик ичида ҳароратли ёки юқори босимли сохалар томонга қараб ҳаракат қилади. Агар у етарли даражада босимга эга бўлган сохага келиб қолса, яна эриб кетади (агар буғ бўлса, конденсацияланади). Эриган газ ўрнида пайдо бўлган бўшлиққа суюқлик заррачалари интилади ва бўшлиқ кескин ёпилади. Бу эса ҳозиргина бўшлиқ бўлган ерда гидравлик зарбани вужудга келтиради ва натижада бу ерда босим кескин ортиб, ҳарорат кескин камаяди.



Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling