Корреляцияни ҳисоблаш процедуралари.
ДАВРИЙ БЎЛМАГАН СИГНАЛЛАРНИНГ СПЕКТРЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ.
Ишнинг мақсади: Даврий бўлмаган сигналларнинг асосий параметрларини, амплитуда ва фаза спектрларига таъсирини тажрибада тадқиқ этиш.
Амалиёт ишини бажаришга топшириқ
Тўғри бурчакли импульснинг параметрлари ўзгартирилганда, ушбу импульснинг спектрларига таъсирини тадқиқ этиш.
Радиоимпульснинг параметрлари ўзгартирилганда, ушбу импульснинг спектрларига таъсирини тадқиқ этиш.
Учбурчакли импульснинг параметрлари ўзгартирилганда, ушбу импульснинг спектрларига таъсирини тадқиқ этиш.
Экспоненциал импульснинг параметрлари ўзгартирилганда, ушбу импульснинг спектрларига таъсирини тадқиқ этиш.
Сўнувчи синусоиданинг параметрлари ўзгартирилганда, ушбу импульснинг спектрларига таъсирини тадқиқ этиш.
Услубий кўрсатмалар
1. Тўғри бурчакли импульснинг параметрлари ўзгартирилганда, ушбу импульснинг спектрларига таъсирини тадқиқ этиш.
Дастурни ЭХМ га ўрнатинг ва осциллографни созланг. Бунинг учун кучайтиришни 0,5 В/дел га ва сигнал ёйилмасини 2 мс/дел ларга ўрнатинг.
«Синтезатор непериодических импульсов» блокида «Прямоугольный импульс» ни танланг.
Импульснинг амплитудасини 1В га ўрнатинг. «h» параметрни 50 1мс да қолдиринг.
Импульс давомийлигини 1мс га ўрнатинг. Амплитуда ва фаза спектрларнинг диаграммаларини чизиб олинг хамда ёнига сигналнинг параметрларини ёзиб қўйинг. Импульс давомийлигини: 3мс; 5мс; 10мс ларга ўрнатинг.
Импульс давомийлигини 5мс, амплитудасини 0,1В га ўрнатинг ва амплитуда, фаза спектрларнинг диаграммаларини чизиб олинг хамда ёнига сигналнинг параметрларини ёзиб қўйинг.
Импульснинг амплитудасини 0,5; 1; 2 В ларга ўрнатиб 1.6. бандни қайтадан бажаринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |