«т а с д и қ л а й м а н» 21-мактаб директори: Ш. Болтае


Download 1.6 Mb.
bet1/3
Sana11.02.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1189747
  1   2   3
Bog'liq
21-мактаб йигилиш баёни кузатув


«Т А С Д И Қ Л А Й М А Н»
21-мактаб директори:
_____________Ш.Болтае


«___»____________2019 йил


Ромитан туманидаги 21-умумий урта таълим мактабининг
навбатдан ташқари педагогика кенгаши мажлис
БАЁНИ

2019 йил «18» январь Ҳофизробот МФЙ





Раислик қилувчи:




21-мактаб директори Ш.Болтаев








Қатнашдилар:




директор ўринбосарлари МХолов, С.Шодмонов, М.Ибодова, КУК раиси Ш.Хожиева, ХКК раиси М.Ибодова, ёшлар иттифоки етакчиси С.Саидова, мактаб психологи Н,Наврўзова 24 нафар педагог ходимлар.



Йиғилиш кун тартиби

  1. Халқ таълими вазирининг 2018 йл 26 декабрдаги 16-мҳ-сонли “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисидаа”ги буйруғи тўғрисида.

Эшитилди
Йиғилишни мактаб директори Ш.Болтаев кириш сўзи билан очиб, барчани кун тартиби билан таништириб, халқ таълими вазирининг 2018 йл 26 декабрдаги 16-мҳ-сонли “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузаатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисидаа”ги буйруғи тўғрисида гапириб ўтди.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-553 8-сон “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгашининг максади, вазифалари, ваколатлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.Мазкур Низом 6 боб 34 банддан иборат.
Мазкур Низом нодавлат умумтаълим ташкилотлари учун тавсиявий хусусиятга эга.
Кенгаш юридик шахс ҳисобланмайди ва давлат рўйхатидан ўтказилмайди.
Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тавсия этилган номзодлардан таълим муассасаси раҳбарини сайлаш, шунингдек, белгиланган тартибда уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклифлар киритиш;
таълим муассасаси раҳбарининг муассаса фаолиятини такомиллаштириш, молиявий-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташкари, хомийлик ва бошка маблаглардан фойдаланиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини вақти-вақти билан тинглаш;
ўқувчилар учун яратилган шароитлар устидан тизимли равишда мониторинг ўрнатиш;
Кенгаш фаолиятини ташкил этиш ва таркибини шакллантириш
Кенгаш 7 кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда тузилади. Бунда, Кенгаш таркибига ўқувчиларнинг ота-оналари орасидан камида 2 нафар, собиқ битирувчилар орасидан 2 нафар ва нафақадаги собиқ педагоглар орасидан 1 нафар ҳамда ҳомийлар орасидан 2 нафар аъзо киритилади.
Кенгаш аъзоларининг сони чекланмайди.
Кенгаш аъзолари тегишли таълим муассасаси умумий йиғилишида ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан очиқ овоз бериш орқали сайланади.
Кенгаш таркиби 3 йил муддатга сайланади. Бунда Кенгаш таркиби ҳар ўқув йили бошида куриб чикилиши мумкин.
Кенгаш йиғилишларини ташкил қилиш ва ўтказиш
Кенгашнинг биринчи йиғилиши туман халқ таълими бўлими томонидан тегишли таълим муассасасида ташкил этилади.
Кенгаш ҳар чоракда камида бир марта йиғилади. Зарур ҳолларда навбатдан тащқари йиғилишлар ўтказилиши мумкин.
Кенгаш йиғилиши баённома билан расмийлаштирилади.
Кенгаш йиғилиши ўтказилишидан камида 10 кун олдин йиғилиш ўтказиладиган кун, вақти, жойи ва мухокама этиладиган масалалар хакида кенгаш аъзолари хабардор килиниши лозим. Кенгаш аъзоларини хабардор килиш учун Кенгаш раиси масъул хисобланади.
Таълим муассасаси раҳбари Кенгаш ишини ташкил килиш (хужжатларни расмийлаштириш ва саклаш учун зарур булган хона, таълим муассасаси фаолияти билан боглик маълумотлар ва канцелярия жихозлари билан таъминлаш) учун масъул хисобланади.
Кенгаш йигилишлари ўтсазилганлиги ҳақида баённомалар йиғилиш ўтказилган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмай тегишлича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги хамда унинг ҳудудий бошқармаларига такдим этилиши лозим.
ММИБДУ М.Холов сузга чикиб, кенгашнинг кенгашнинг ҳуқуқ ва ваколатлари билан барчани таништирди:
Кенгаш ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
таълим муассасасининг тегишли давридаги фаолияти бўйича таълим муассасаси директоридан маълумотларни сўраш ва олиш;
таълим муассасасининг молиявий ҳисоботлари билан танишиш;
ҳомийлик ва хайрия маблағларининг кирим қилиниши хамда сарфланиши ҳақидаги маълумотлар билан танишиш;
Кенгаш қуйидаги ваколатларга эга:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан таълим муассасаси директори лавозимига тавсия этилган номзодларнинг меҳнат фаолияти, хулқ-атвори, тажрибаси, ташаббускорлиги ҳамда жамоадаги обрўсини ўрганади ва тавсия этилган номзодлар орасидан энг муносиб номзодни очиқ овоз бериш йўли билан директор лавозимига сайлайди;
Кенгаш аъзолари томонидан номзодга қарши овоз берилган тақдирда, уни директорлик лавозимига тайинлашни рад этиш ҳақида номзодни тавсия этган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ёки унинг худудий бошқармаларига маълум килади;
таълим муассасаси директори ва директор ўринбосарларининг бошқарув фаолияти, таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этилиши хамда ўқувчилар, уларнинг ота-оналаридан ноконуний пул йиғимлари ундирилмаслиги бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатади;
Якуний қоидалар
Кенгаш аъзоларига мазкур Низомда белгиланмаган ваколатларига эга бўлишларига, таълим муассасаси директорининг қонунда белгиланган ваколатларига аралашишига йўл к қўйилмайди.
Кенгашнинг фаолиятига таълим муассасаси раҳбари, ҳудудий бошқармалар, маҳаллий хокимликлар ва бошқа ташкилотлар аралашувига йўл қўйилмайди.
Таълим муассасасида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан турли хил сабаблар билан Кенгаш аъзолари, таълим муассасаси раҳбари ва бошқа ходимлари томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.
Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофик жавобгар бўладилар.
Ушбу Низом таалабларини барча ота-оналарга етказилишини айтиб ўтди.
Музокараларга КУК раиси М.Ибодова, синф раҳбарлари Ш.Якубова, М.Ҳакимова, рус тили фани укитувчиси Г.Салимовалар сўзга чиқдилар.
Музокаралардан келиб чиқган ҳолда йиғилиш
Қ а р о р қ и л а д и:
1. Халқ таълими вазирининг 2018 йл 26 декабрдаги 16-мҳ-сонли “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисидаа”ги буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2.Мактабнинг директор уринбосарлари (М.Холов,С.Шодмонов)га:
- ушбу Низом талабларини мактаб ота-оналар жамоаси ўртасида ўрганиб чиқиш;
- Кенгашнинг биринчи йиғилишини ташкил этиб бериш;
- Кенгаш аъзолигига таниш-билишчиликга йўл қўймаслик;
-ҳар чоракда ўтказиладиган кенгаш йиғилишлари баённомаларини халқ таълими вазирлигига еткаазиш чораларни кўриш;
-ушбу Низом бўйича кузатув кенгаши йиғилишларини ташкиллаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш вазифалари юклатилсин.
4.Ушбу йиғилиш баёни қарориниинг бажарилишини назорат қилиш маънавий-маърифий ишлар буйича директор уринбосари М.Холов зиммасига юклатилсин.
Мажлис раиси, мактаб директори: Ш.Болтаев
Котибаси: М.Авезова








Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling