«т а с д и қ л а й м а н» Фориш тумани ииб бошлиғи в б. майор Қ. М. Назаров


Download 113.2 Kb.
bet2/3
Sana16.03.2023
Hajmi113.2 Kb.
#1273086
1   2   3
Қ А Р О Р Қ И Л Д И М :
1. Арнасой туман электр таъминоти корхонаси бош мухандиси Норқулов Зафар Маматқуловичнинг аризасига асосан тўпланган ҳужжатлар бўйича жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-модда
2-банди, 333-моддалари ва МЖтКнинг 61-моддасига асосан жиноят иши кўзғатишдан рад этилсин.
2. Арнасой туман электр таъминоти корхонаси ҳисобида турувчи Фориш туман Эгизбулоқ МФЙ Кўктепа АХМ 2-ферма худудида жойлашган транформатор пунктига ўрнатилган концентратор баланс ҳисоблаш ускунасини талон-тарож қилиш оқибатида жами қиймати 1 050 510 (бир миллион эллик минг беш юз ўн) сўм бўлган моддий зарарни ташкил этишини иноботга олган ҳолда, юқоридаги содир этилган ҳолатда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддаси таркибида маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича тўпланга хужжатлар Фориш тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари зиммасига юклатилсин.
3. Ушбу қарор ҳақида ариза муаллифи З.Норқуловга жавоб хати юборилсин.
4. Қарор нусхаси назорат тартибида ўрганиб чиқишлик учун Фориш тумани прокуратурасига юборилсин.


Фориш тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕ
ва ЁЎҲПТЭГ катта инспектори майор О.А.Нуруллаев

Танишдим”


Туман ИИБ ҳузуридаги ТГ
катта терговчиси майор Ж.Каримов


O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ICHKI ISHLAR VAZIRLIGI

JIZZAX VILOYATI ICHKI ISHLAR BOSHQARMASI


FORISH TUMANI ICHKI ISHLAR BO‘LIMI
131200, O’zbekiston MFY, Nurafshon ko’chasi, 1-uy.

Чиқиш_________ 2022 йил “____” июль.



Арнасой туман электр таъминоти корхонаси бош мухандиси Норқулов Зафар Маматқуловичга
Сизнинг, 2022 йил 24 июнь куни Арнасой тумани ИИБ бошлиғи номига ёзган аризангиз юзасидан туман ИИБ масъул ҳодими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари амалга оширилди.
Терговга қадар текшириш давомида, Арнасой туман электр таъминоти корхонаси тасарруфида бўлган трансформатор пунктига ўрнатилган KAIFA MA 310 U №024198022086-завод маркали концентратор баланс ҳисоблаш ускунасини номаълум шахс томонидан олиб кетганлиги ҳолати ишдаги ҳужжатлар бўйича тўлалигича тасдиқланиб, мазкур ҳолатда жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишлик рад этилганлигини, шунингдек, 2022 йил июнь ойида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган номаълум шахс аниқланмаганлиги сабабли, маъмурий ҳуқуқбузар тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган номаълум шахс аниқлангунга қадар терговга қадар текширув ҳаракатлари тўхтатилганлигини, келгусида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилган номаълум шахс аниқланган тақдирда қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши таъминланишини маълум қиламиз.
Агарда, Сиз ушбу қарордан норози бўлсангиз юқори турувчи органларга мурожаат қилишингиз мумкин.



Download 113.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling