«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов
Download 0.73 Mb.
|
15 соатлик тема
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фавкулодда вазиятларни олдиндан прогноз килиш.
3-савол. Фавкулодда вазиятларни олдиндан башорат килиш. (мониторинг, прогноз килиш, моделлаштириш, бахолаш).
Узбекистон Республикасида ахоли ва худудларни хавфсизлигини таъминлаш борасида асосий муаммоларни хал этиш, давлат бошкарув органларини фавкулодда вазиятларда харакат килишни мувофиклаштириш максадида Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 23-декабрдаги 558-сонли Карорига биноанУзбекистон Республикаси фавкулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва харакатлар килиш Давлат тизими (ФВДТ) ташкил этилди. Давлат тизимининг асосий максади бошкариш органларини, республика ва махаллий бошкарув, корхона, ташкилот, идораларни куч ва воситаларини бирлаштиради ва ахолини, худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш, фавкулодда вазиятларни содир булишини олдини олиш ва окибатларини тугатиш масалаларини хал этишга асосланган. Мазкур тизим ваколатига атроф-мухитни мухофаза килиш, тинчлик ва харбий даврда фавкулодда вазиятлардан давлат иктисодиётига етказиладиган зарарни камайтириш масалалари хам урин олган. Давлат тизими 14 та худудий, 22 та функционал ва 1 та ахборот-бошкарув куйи тизимларидан иборат. Давлат тизими 3-даражада фаолият курсатади, булар: республика, махаллий ва объект даражаларидир. Кайд этилган хар бир даражаларда булиши шарт булган 5 та бугинлар мавжуд. Жумладан, хар бир даража таркибида рахбар органлар, кундалик бошкарув органлари, фавкулодда вазият окибатларини тугатиш куч ва воситалари, фавкулодда вазиятни бартараф этишда зарур буладиган молиявий ва моддий ресурслар захираси хамда ахборот алока ва маълумотлар билан таъминлаш тизимидан иброратдир. Махаллий куйи тизимлар Коракалпогистон Республикаси, Тошкент шахри ва хар бир вилоят марказларида ташкил этилган. Функционал куйи тизимлар эса уз ваколат даражасида вазирлик ва ташкилотлар тизимида ташкил этилгандир. Фавкулодда вазиятларни олдиндан прогноз килиш. Фавкулодда вазият юзага келишининг эхтимоли булган сабабларини, унинг илгариги ва хозирги манбаини тахлил килиш асосида фавкулодда вазият юзага келиши эхтимолини ва ривожлана боришини олдинрок акс эттириш. Бу тадбир мураккаб жараён булиб, прогнозлаш буйича катта масъулиятни талаб этади. Фавкулодда вазиятларни олдиндан прогнозлаш узок муддатли хамда тезкор прогнозлаш турларига булиниб, у фавкулодда вазиятнинг хусусиятига ва содир булиш вактига богликдир. Табиий хусусиятга эга булган фавкулодда вазиятларни прогнозлаш аксарият холларда узок муддатли булиб, харита куринишида булади. Бунда илмий йуналишда олиб борилаётган изланишлар алохида урин эгаллайди. Техноген хусусиятдаги фавкулодда вазиятларни прогнозлаш эса халк хужалиги объектининг жойлашаг урни, фаолият курсатиш ва ишлаб чикаришдаги махсулотининг микдорига караб аник хисоб-китоблар асосида олиб борилади. Фавкулодда вазиятлардан огох булиш – атрофдаги табиий мухит ва потенциал хавли объектларнинг фавкулодда вазият манбалари пайдо булишини олдиндан прогноз килиш ва профилактика килишнинг ахволини кузатиш ва назорат килишни ташкил этилишига, шунингдек фавкулодда вазиятларга тайёргарлик куришга каратилган хукукий, ташкилий-иктисодий, мухандислик-техникавий, экология-мухофаза, санитария-гигиена, санитария-эпидемиологик ва махсус тадбирлар комплексидир. Хар бир сохада хушёрлик, огох булишлик оркали шахсий ва жамоа хавфсизлиги таъминланади. Бунга эришиш учун мавжуд маълумотларнинг хаммасидан фойдаланиш лозим. Айникса жойнинг табиий тузилиши, табиий манбалар (сув, хаво, тупрок, рельеф ва х.к)нинг холати, узгариши, узаро богликлигини, ишлаб чикариш обектлари хусусияти оркали эса инсон фаолияти билан боглик булган нохуш вазиятларнинг негизидан хабардор булинади. Асосий эътибор тез узгарувчан санитария-гигиена санитария-эпидемиологик маълумотларга каратилиши максадга мувофик булади. ХУЛОСА.
АДАБИЁТЛАР: И. Каримов. Узбекистон XXI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари. Тошкент. «Узбекистон». 1997й Ахоли ва худудларни табиий хамда техноген хусусиятли фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш тугрсидагиУзбекистон Республикаси Конуни. 1999 йил 20-август. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карорлари: -1996й 11.11даги –143-сонли 1997й 23.12даги – 558-сонли 1998й 7.10даги 427-сонли 1998й 27.10даги 455-сонли фавкулодда вазият БМТ нашри. 2-нашр 1996 йил ФВ буйича укув материали, ФМК. ККП нашри. 1998й Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling