«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов
Download 0.73 Mb.
|
15 соатлик тема
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-укув саволи
Портлаш - бу киска вактнинг ўзида чегараланган хажмдаги, катта микдордаги кувватнинг ажралиб чикишидир.
Портлаш газларнинг каттик кизиши окибатида юкори босим содир бўлади. Портлашлар асосан ёнгин ва портлаш хавфи бор ташкилотларда содир содир бўлиб унинг , окибатида ёнгинлар келиб чиќиши мумкин. Портловчи моддалар сакланадиган омборлар, улар билан боглик бўлган ташкилотлар портлаш хавфи бор ташкилотлар хисобланиб, уларда маълум шароитларда портлаш содир бўлиши мумкин. Буларга мудофаа, нефт ва нефт махсулотларини кайта ишлаб чикарувчи-сакловчи, кимёвий, газ, пахта,когоз, нон махсулотлари, енгил саноат корхоналари, улар ишлаб чикарган тайёр махсулотларни сакловчи омборхоналар ва улар билан боглик бўлган барча ташкилотлар киради. Ўзбекистон худудида газ билан таъминланган фукароларимизнинг уйларини назарда тутмаган холда 500 дан зиёд портлаш ва ёнгин чикиш хавфи мавжуд ташкилотлар бор. 1998 йилда Шатлик-Хива, Мубарак-Зарбулок юкори босимдаги газ кувурларида портлаш содир бўлиб, кўплаб фукароларимиз нобуд бўлган ва тан жарохатлари олишган. Яна бир фожеа - бу 1989 йил 3 июндаги Бошкиристон Ресубликасидаги темир йўл якинида газ кувурларидан газнинг портлаши натижасида Новосибирск-Адлер, Адлер-Новосибирск йўналишида кетаётган поездлар зарар кўриб, натижада 37 вагонларда ёнгин содир бўлиб 1284 йўловчидан 780 нафари халок бўлганлиги кайд этилган. 2-укув саволи: Транспорт, энергетика ва коммунал тизимлардаги фалокатлар ва халокатлар а) Хаво транспорти авария ва халокатлари. Олиб келувчи сабаблар: Учувчи аппаратларнинг бирор бир кисмларини ишдан чикиши; бошкарув тизимининг, таъминотнинг, алока тизимининг ишдан чикиши, об-хавонинг нокулайлиги, ахборот берувчи диспетчерларнинг айблари билан содир этилиши мумкин. Ушбу турдаги ФВ тўгрисида айрим маълумотлар мавжуд, 1999- йил, август. Тошкент-Тўрткўл йуналишидаги ЯК-40 самолётиниг Турткўл аэродромига ќўниш пайтида самолёт шассисининг ишламай колиши натижасида ФВ юзага келган. Натижада 2 киши курбон бўлган, 8 киши турли хилдаги тан жарохатларини олган. Олдини олиш бўйича чора тадбирлар: Режавий - профилактик кўрик ва таъмирлаш ишларини ўз вактида ўтказилиши, хизмат муддати коидалари талабларига амал килиш, бошкариш ва алока тизимларининг иш сифатини ошириш, бундан ташкари ходимларнинг билими ва тажрибасини ошириб бориш. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling