X мавзу. Ижтимоий таъминот йўналишлари Режа: Ижтимоий таъминотнинг аҳамияти
Download 285.84 Kb. Pdf ko'rish
|
15.Ижтимоий таъминот йуналишлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Ўзбекистонда ижтимоий таъминотнинг ривожланиш концепцияси 1. Ижтимоий таъминотнинг аҳамияти Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
- Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш
- Аҳолининг реал даромадлари
- Ижтимоий таъминот
X Мавзу. Ижтимоий таъминот йўналишлари Режа: 1. Ижтимоий таъминотнинг аҳамияти 2. Ижтимоий таъминот белгилари 3. Ўзбекистонда ижтимоий таъминотнинг ривожланиш концепцияси 1. Ижтимоий таъминотнинг аҳамияти Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш – давлат томонидан аҳолига барча ҳаёт кечириш шарт-шароитларини яратиш учун мақсадли йуналтирилган кафолатлар тизими. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш – аҳолини бозор иқтисодиётининг салбий ижтимоий ва иқтисодий оқибатларидан асраш, шу оқибатларнинг аҳоли ижтимоий-иқтисодий аҳволига таъсирини юмшатиш. Аҳолининг реал даромадлари – нарх даражаси ўзгаришини ҳисобга олиб, аҳолининг ихтиёрида бўлган даромадга сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдори, яъни, аҳолининг ихтиёрида бўлган даромаднинг харид қуввати. Ижтимоий таъминот бу - бепул тиббий ёрдам кўрсатиш бўлмай, балки даволаниш, бепул ўқиш кабиларни ўз ичига олади, чунки бу маданий ва ижтимоий тадбирларни амалга оширишда кенг қўлланилади. Бу каби ҳуқуқлар инсонларнинг фаровон ҳаёт кечиришига хизмат қилади. Бу каби ҳуқуқлар қариялар, беморлар, меҳнатга лаёқатини йўқотганларга берилади. Бунинг учун маблағ ажратилади. Ижтимоий таъминот учун етарли даражада асос йўқ. Ижтимоий таъминотни ижтимоий суғурта тушунчасининг паралели деб тушуниб бўлмайди. Ижтимоий тадбирлар учун давлат бюджетидан маблағ ажратилади. Ижтимоий суғурта бу асосан ижтимоий суғурта фондидан ажратилади. Ижтимоий таъминот давлат томонидан ажратилганлиги, нафақа фонди, ижтимоий суғурта фондлари орасида ҳеч қандай характерли аҳамияти йўқ. Ижтимоий суғурта доим ижтимоий таъминот билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, у ижтимоий таъминотнинг шаклларидан бири ҳисобланади. Бозор муносабатларига ўтиш ва иқтисодий-ижтимоий тизимни ислоҳ қилишда аҳолини, айниқса ночор гуруҳларини аниқ манзили ва мақсадди ижтимоий ҳимоя қилиш тизими барпо этилади. Бу тизимни асосини ижтимоий таъминот ва нафақа ташкил этади. Нафақа - бу фуқароларнинг моддий шароитини таъминлаш, яъни қарилик, ногиронлик, узоқ муддатга белгиланган хизмат, шунингдек, боқувчисини йўқотганлиги билан боғлиқ. Бошқа категориядаги фуқароларга қуйидаги ижтимоий нафақа берилади: -вақтинча ишсизлик бўйича; -ҳомиладорлик ва туғиш; -туғилган чақалоққа; -болани парвариш қилиш; -ҳарбий хизматда ишлайдиганларнинг болаларига; -ишсизлик нафақаси. Шу ўринда таъминотнинг бошқа турлари ҳам мавжуд: -мутаҳассислар малакасини ошириш; -ишсизларни қайта ўқитиш; -ногиронларни иш билан таъминлаш ва қайта ўқитиш; Ногиронлар уйида, қариялар уйида, интернат мактабларида бепул ёрдам кўрсатиш; -ногиронларни мото ва автомобиллар билан таъминлаш; -ҳар хил ташкилотларнинг ёрдами. Download 285.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling