X мавзу. Ижтимоий таъминот йўналишлари Режа: Ижтимоий таъминотнинг аҳамияти
Ўзбекистонда ижтимоий таъминотнинг ривожланиш концепцияси
Download 285.84 Kb. Pdf ko'rish
|
15.Ижтимоий таъминот йуналишлари
3. Ўзбекистонда ижтимоий таъминотнинг ривожланиш концепцияси
Ўтиш даври иқтисодиётидаги мамлакатларда ижтимоий харажатларга бўлган талаб қисқармасдан балки ошиб бормоқда, бу асосан ишсизлик ошиши ҳисобига рўй бермокда. Ривожланган мамлакатларда эса ижтимоий харажатларнинг ошиши: 1) Ижтимоий мақсадларга қилинадиган умумий харажатлар ўсиб бораётганлиги (аҳоли кексайиб бораётганлиги), шунингдек ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тармоқларда (соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқалар), янги қимматбаҳо технологиялар ва замонавий ускуналар жорий этилаётганлиги билан; 2) Умумий харажатларда давлатнинг ҳиссаси ошиб бораётганлиги билан боғлиқдир. Шу сабабли мазкур мамлакатлар учун харажатларнинг янада кўпайиши ва солинаётган маблағларнинг самарадорлигини ошириш биринчи навбатда турган вазифалардир. Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг барчаси жамият аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда ижтимоий барқарорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Шу жумладан, ижтимоий сиёсатни амалга ошириш ҳам аҳолининг ўтиш даври давомидаги ижтимоий жиҳатдан ҳимояланганлигини таъминлашни кўзда тутади. Ўзбекистондаги ижтимоий сиёсатнинг амалга оширилиши босқичлилик тавсифига эга бўлиб, унинг асосий босқичлари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: I босқич - 1991-1994 йиллар; II босқич - 1994-1997 йиллар; III босқич - 1997 йилдан ҳозиргача. Бу босқичларнинг асосий мақсади, уларда кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам турлари ва асосий хусусиятлари бўйича ўзаро тафовутини яққол тасаввур этиш учун жадвал кўринишида ифодалаш мақсадга мувофиқдир. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг дастлабки палласи учун биринчи босқичдан кўзланган асосий мақсад - бу ишлаб чиқаришнинг пасайиши ҳисобига ишсизликни юқори даражасига ҳамда аҳоли турмуш даражасининг кескин пасайишига йўл қўймаслик эди. Бу босқичда амалга оширилган ижтимоий ҳимоянинг ўзига хос томони шундаки, аҳоли даромадлари индексация қилинди, асосий истеъмол товарлари талонлар ёрдамида берилди. Бу ижтимоий сиёсат аҳолининг барча қисмини қамраб олган эди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож яна бир гуруҳ - олийгоҳ кундузги талабаларига бир маҳал овқатланиш учун талон берилди. Барча учун умумий тарзда қўлланилган ижтимоий ёрдам ўтиш даврининг салбий таъсирини юмшатиш учун хизмат қилди. Бу даврда Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонуни қабул қилиниши расман ишчи кучи бозорини ташкил этиш ва шакллантиришда, ишсизларни ижтимоий ҳимоя қилишда ўз аҳамиятига эга бўлди. II босқичнинг асосий мақсади - бу ишлаб чиқариш ҳажмини барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоялашда давлат кафолатлари сақланиши, ижтимоий дастурларга мўлжалланган ижтимоий харажатларни пасайтирмаслик эди. Бу босқичнинг асосий хусусияти умумий ижтимоий ҳимоядан аниқ, йўналтирилган ижтимоий ҳимоя қилишнинг маҳалла тизимига ўтилгани бўлди. Бу ижтимоий ҳимояни амалга оширишда кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни тартибга солиш учун муҳим босқич ҳисобланди. III босқичнинг ижтимоий сиёсатдаги асосий мақсади бу - иқтисодий ўсиш, ЯММни ўсиши, аҳоли яшаш даражасини ошириш ва манзилли ижтимоий ҳимояни кучайтиришдир. 1997 йилнинг январидан бошлаб манзилли ижтимоий ёрдамни кучайтириш мақсадида нафақалар фақат муҳтож оилаларга ва яшаш жойидаги маҳаллий қўмиталари томонидан берила бошланди. Бу нафақаларни молиялаштириш манбаси сифатида Давлат бюджети ҳисобланган. Download 285.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling