X мавзу. Ижтимоий таъминот йўналишлари Режа: Ижтимоий таъминотнинг аҳамияти


Download 285.84 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana07.02.2023
Hajmi285.84 Kb.
#1175290
1   2   3
Bog'liq
15.Ижтимоий таъминот йуналишлари

2.Ижтимоий таъминот белгилари 
Ижтимоий таъминот белгилари 
1990 йилгача, ишчилар ва 
хизматчиларнинг ижтимоий суғуртаси саналган, колхозчиларники эса 
марказлаштирилган уюшма фонди колхозчиларининг ижтимоий суғуртаси 
саналган. 
Қолган таъминотлар ижтимоий суғуртадан белгиланади. Бу тизимларни
бошқаришда ижтимоий таъминот учун ажратиладиган маблағлар 
кафолатланган, бозор иқтисодиёти даврида қаттиқ назоратга олина 
бошланди. Ижтимоий таъминот учун давлат бюджетида кўрсатилган 
фонддан ишлатилади.
Ижтимоий таъминот – давлат томонидан, ҳусусан, бюджет маблағлари 
ҳисобидан кексайган, меҳнатга лаёқатсиз бўлган, боқувчисини йўқотганларга 
моддий, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. Бу давлат 
ижтимоий таъминоти тизими бўлиб, ўз ичига ижтимоий-иқтисодий чора-
тадбирларни қамраб олади. 
Ўзбекистонда ижтимоий таъминотнинг асосий манбаи давлат ва 
маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, суғурта жамғармаси, 
корхона ва жамоат ташкилотлари ажратаётган маблаглардан ташкил 
топади. 
Бюджет ҳисобидан тиббий, меҳнат, эксперт комиссиялар аҳолини 
ижтимоий ҳимоялаш учун ҳам ишлатилади. Шунингдек, бюджетда шахсни 
ишга қайтариш учун шартлар қўйилади ва ишчининг ижтимоий ҳолатини
таъминлаш кафолатланади. Ҳисобланган нафақалар кўпайтириб борилади.
Ижтимоий 
таъминотнинг асосий белгилари инсонпарварлик 
туйғуларига боғлиқлиги бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: 
1. Умумийлик - ижтимоий таъминотни оммалаштириш учун миллати, 
ёши, жинси, мавкеидан қатъий назар, меҳнаткашларнинг ишга яроқли ёки 
ногирон эканлигини таъминлайди. 
Умумийликнинг асоси бўлиб ишчилар, хизматчилар, деҳқонлар, 
фермерлар, харбийлар, ўқувчилар ва бошқалар ҳисобланади. Ижтимоий 
таъминотни ҳамма ишга яроқсизлар, оила боқувчилари, ўлганлар, вояга 
етмаган болалар, ўғил-қизлар, неваралар, қариялар, меҳнатга яроқсиз аёллар, 
ота-бобо, буви ва бошқалар оладилар. 
 2. Ҳаммабоп шарти - бу ҳуқуқ у ёки бу нафақа олиш имкониятига эга 
бўлмаганларга тегишли, ўрта ёш 70 йил деб белгиланган эркакларда, қарилик 


ва аёлларда 55 ёш, оғир ишда ишлайдиган - эркакларга 50-55 ёш, аёлларга 40-
50 ёш. Бу нафақани олиш учун эркакларнинг иш стажи 25 йил, аёлларники 20 
йил. Оғир ишда ишлайдиганларга стаж бундан ҳам камроқ бўлади. 
3. Ўтган меҳнатига тегишли таъминот шакллари ва катта 
кичикликлари. Бунга меҳнат билан боғлиқ иш стажини узайтириш, иш 
шартлари, маоши ва бошқа омиллар киради. Бу услуб ижтимоий таъминот 
инъикоси сифатида гавдаланади, нафақалар ва бошқа турдаги кўринишлари 
маошдан ҳисобланади. 
4. Таъминотнинг турли хил катта кўринишлари ва ёрдам бериш. Бу 
нафақалар турли хил: соғлиқни сақлаш тадбирлари, оғоҳлантириш, 
касалликнинг олдини олиш, ногиронлар ва қариялар уйи, велоколяска, 
автомобиллар билан таъминлашга қаратилади. 
5. Ташкилотнинг демократик таснифи ва бошқарувида ижтимоий 
таъминотнинг ҳамма саволларига жавоб беради. Бунда асосан 
мутахассислар уюшмаси муҳим аҳамиятга эга. Нафақа тайинланаётганида 
комиссиядан ўтади (касаба уюшмалари) ва махсус ҳужжатлар комиссияда 
туради. Ижтимоий таъминотда меҳнаткашлар катта комиссиядан ўтадилар. 
Боқувчисини йўқотган болаларнинг бирон бир мутахассисликни 
эгаллашига кўмак бериш мақсадида нафақалар ажратилади. Нафақа ҳақидаги 
фуқароларнинг 
мулкларини 
тақсимлашда, 
оғир 
шароитларда 
ишлайдиганларга - тоғ, металлургия, кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда 
мутахассисларга енгиллик яратади, яъни соғлиққа тааллуқли бўлган 
масалаларни ҳал қилади . 

Download 285.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling