«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Download 0.73 Mb.
bet49/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

УКУВ САВОЛЛАРИ ВА ВАКТ ТАКСИМОТИ:
Кириш –(5 дакика)
Якка тартибда сакловчи воситалар кулланишига кура турлари. (20 дакика)
Нафас органларини сакловчи воситалар. (20 дакика)
Терини ва юз кузни сакловчи воситалар. (20 дакика)
Тиббий сакловчи воситалар (10 дакика)
Озик-овкат, сув, дон ва уй хайвонларини зарарланишдан саклаш (5 дакика)
ХУЛОСА – (10 дакика)
К И Р И Ш :
Якка тартибда сакловчи воситалар инсон танасига, ички органларига, терисига ва кийим-кечакларига радиоактив моддаларни, захарли бирикмаларни ва биологик туманларни тушишидан саклайди. Якка тартибда сакловчи воситалар кулланилишига кура: терини сакловчи, нафас органларини, юз-кузни сакловчи турларга булинади.Бундан ташкари, филтрловчи хамда изоляцияловчи турларга булинади. Бундай воситаларга тиббий сакловчи воситалар хам киради.
Нафас органларини сакловчи воситаларга газникоблар, респераторлар, матоли никоблар, пахта, докали таккичлар киради.
Газникоблар-нафас йулларини, юз-кузни хар хил захарли таъсирлардан саклайди.
Газникоблар филтрловчи ва изоляцияловчи хилларга булинади. Фукаро мухофазаси буйича куйидаги филтрловчи газникоблар:
ГП-5, ГП-5М, ГП-7, ГП-7В; болалар учун ПДФ-Ш, ПДФ-Д, ПДФ-2Ш, ПДФ-2Д ва КЗДдан фойдаланилади. Филтрловчи газникоблар асосан 2 кисмдан: никобдан ва филтрловчи кутидан ташкил топган. Филтрловчи кути асосан ташки мухитдаги турли хил захарли бирикмаларни ютувчи филтр ва шихтадан ташкил топган.
Никоб-табиий ёки сунъий каучук асосида олинган резина материалларидан тайёрланиб, унга куриш учун ойнак хамда нафас олиш ва чикариш учун мулжалланган жихоз жойлаштирилган. Бошка русумдаги газникоблар хам худди ГП-5 русумли газникобига ухшаш тузилишига эга.
ПДФ-Д 1,5-7 ёшгача болалар учун ПДФ-Ш маркали газникоб 7-17 ёшлардаги болалар учун мулжалланган; Болалар газникоби хам филтрловчи кути ва никобдан ташкил топиб, никоб эластик резинадан тайёрланган. Филтрловчи кути никоб билан бирлаштирувчи трубкасида йигилади.
Болалар химоя камераси (БХК) 1,5 ёшгача булган болаларни захарли бирикмалар, радиоактив моддалар ва биологик таъсирлардан саклайди. БХК таркибига; химоя камераси, атмосфера ёгинларидан сакловчи ёпинчик, картонли кути ва камерани сакловчи гилоф киради.
Газникобларнинг саклаш даражасини оширииш учун хар бир фукаро уз улчамини кийиш оркали эришади. Чунки тугри танланган шлем-никоб юзга зич ёпишиб туради ва ташкаридан хеч кандай зарарли таъсирлар кирмайди.
Газникобларнинг улчами 2 хил усулда аникланади:
А) юзнинг улчамини аниклаш оркали;
Б) дахан билан кош суяги орасидаги масофани улчаш оркали.
Биринчи услуб билан 63 см.гача 0-улчам, 1-улчам 63,5-65,5 см. гача
2-улчам 66-68 см.гача. 3-улчам 68,5-70,5 см ва 4-улчам 71 см ва ундан катта.Иккинчи услуб билан 3 хил улчамда газникоблар ишлаб чикарилади.
1-улчам-99-109 мм.гача;
2-улчам-109-119 мм;
3-улчам-119мм.дан катта.
Болалар газникоби улчамини топишда уларнинг юз баландлигини улчаб, сунгра газникоб улчови аникланади.
Газникобни ишлатишдан олдин хар бир фукаро уни саклаш хусусияти бузилмаганлигини текшириб куриши, унинг герметиклигини кайта текшириши лозим. Текширилган иш холатидаги газникоблар яхшилаб тахланиб кайтадан сумкага солинади ва саклаш учун жойига куйилади.
Болалар газникоби улчовини топиш

Улчов номи

Никоб улчами

1

2

3

4

Юз баландлиги, мм

72 мм.гача

72-87

88-95

96-103

Газникобдан фойдаланиш умумий тартибда «Газлар» деган команда берилганда ёки атмосферада радиоактив бирикмалар, захарли моддалар, биологик таъсир таркалганда мустакил равишда кийиб олинади. Филтрловчи саноат газникоблари хам бир неча русумда булиб, улар асосан турли саноат ва кишлок хужалиги тармокларида кузатиладиган фавкулодда вазиятларда ишлатилади. Уларнинг турлари ва хусусиятлари тугрисида олдинги мавзуларда маълумот берилган.
Изоляцияловчи газникоблар асосан турли хил захарли бирикмалар аралашмаси булганда, уларнинг концентрацияси юкори хамда атмосферада кислород микдори жуда кичик холларда ишлатилади. Бундан ташкари, изоляцияловчи газникоблар сув ва ер остида бажариладиган ишларда хам фойдаланилади.
Изоляцияловчи газникоблар саклаш хусусиятига кура 2 гурухга: кислород билан кимёвий газникоб (ИП-4, ИП-5) ва сикилган кислород ёки хаво билан фойдаланиладиган газникоб (КИП-7, КИП-8) ларга булинади.
Изоляциловчи газникоблар билан асосан, фукаро мухофазасининг куткарув ва аварияни тикловчи тизимлари таъминланади (сувга чуккан одамларни, ёнгинда колган фукароларни куткарувчилар, радиоактив чанг таркалган ва юкори концентрацияли захарли моддалар булган жойлардаги аварияни тикловчи ва бошка тизимлар).

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling