«т а с д и қ л а й м а н» Тошкент вилояти иибб ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник


Download 23.46 Kb.
Sana01.03.2023
Hajmi23.46 Kb.
#1241492
Bog'liq
ҲУЛОСА ҚЎЗҒАТИШ 168


«Т А С Д И Қ Л А Й М А Н»
Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг
ўринбосари подполковник

____________К.Раимжонов

«___» апрель 2022 йил
Ҳ У Л О С А
Фукаро Ашурова Мамура Икрамжановнага нисбатан тўпланган ҳужжатларни ўрганиш юзасидан
2022 йил «___» апрель Нурафшон шаҳри

Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Ш.Уралов, фуқаро Ашурова Мамура Икрамжановнага нисбатан Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тўпланган терговга қадар текширув ҳужжатлари билан идоравий тартибда танишиб чиқиб, қуйидагиларни




а н и қ л а д и м:

2022 йил 02 март куни Бекобод тумани Маллабой махалласи, Озодлтк кўчаси 30-уйда яшовчи 02.01.1975 й.т фуқаро Атаев Улуғбек Мамуратович Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўзини аризасида 2022 йил 30 январь куни ўзига олдиндан таниш бўлган Ашурова Маъмура ва Ашуров Рустамларни олдига бориб, ўзини эхтиёжи учун 3 ой муддатга, ҳар ойига 20 % қўшиб бериш шарти билан 20.000 АҚШ доллари бериш эвазига ўзининг яшаш хонадонини гаров сифатида М.Ашуровани номига натариус орқали расмийлаштирганлигини, аммо М.Ашурова шу кунга қадар турли хил бахоналарни айтиб пулларни бермасдан келаётганини, 2022 йил февраль ойи ўрталарида М.Ашурова нотаниш шахсларга унинг номига ўтказиб берган хонадонини “Одил” исмли шахсга сотмоқчи бўлганлиги, аммо унга уйни сотиш учун бермагани, уни алдаб 30.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бериши, у эса М.Ашроповага 35.000 АҚШ доллари қилиб қайтаришини, сўнгра яъна уйни уни номига расмийлаштириб беришини айтиб кўндиришга урингани, аммо ҳозирги кунда М.Ашропова унинг номидаги уйни алдов йўли билан қўлга киритганлигини, ўзи эса оиласи билан кўчада қолаётганини маълум қилиб, М.Ашропова хамда А.Ашроповга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.


Тўпланган ҳужжатлар назорат тартибида ўрганиб чиқилганда, Махманов Умид Рўзимурод ўғлининг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари борлиги аниқланди.
Юқоридагиларга кўра,


ҳ у л о с а қ и л а м а н:

1. Фуқаро Ашурова Мамура Икрамжановнанинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасида кўрсатилган жиноят аломатлари борлигини;


2. Тўпланган ҳужжатлар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишги учун Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилишини.
Тергов бошқармаси
Бўлим бошлиғи
подполковник Ш.Уралов
Download 23.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling